08.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
08.11.2026, 10:22
Сиёсат 👁 898

Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 21-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 21-сессияси тўғрисида ахборот

2026 йил 5 июнь куни Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг навбатдаги 21-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда депутатлар, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари, эксперт гуруҳи аъзолари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия ишини Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгаши раиси Алишер Йўлдашев очиб берди ва олиб борди. Мажлис Ўзбекистон Республикаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси давлат мадҳиялари садолари остида бошланди. Сессия котиблигига “8-Ўрта қалъа” сайлов округидан депутат Фотима Эшимбетова номзоди депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Сессия кун тартибига киритилган биринчи масала бўйича туман ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Фахриддин Юсупов ўз фаолияти ҳамда туман маҳаллий бюджетининг 2026 йил 1 январь ҳолатига аниқланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида ҳисобот берди.

Ҳисоботда қайд этилишича, 2026 йилнинг январ–май ойларида иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди. Натижада 2026 йилнинг январь–апрель ойларида туманда саноат маҳсулотлари ҳажми 662,5 млрд сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 102,8 фоизга етди, хизматлар ҳажми 375,1 млрд сўмни ташкил қилиб, ўсиш суръати 118,7 фоизни ташкил этди. Шунингдек, қурилиш-пудрат ишлари ҳажми 140,7 млрд сўмга етиб, ўсиш суръати 109,2 фоизни ташкил қилди, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми эса 317,5 млрд сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 101 фоизга етди.

Сессиянинг кун тартибидаги навбатдаги масала, яъни туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг фаолияти юзасидан ҳисоботни ҳокимлик бош мутахассиси Ихтиёр Одилов ўқиб эшиттирди.

Маълум қилинишича, 2025 йил якуни бўйича тумандаги 14–30 ёш оралиғидаги 53 минг 369 нафар ёшлар хатловдан ўтказилиб, “Ёшлар баланси” шакллантирилган. Натижаларга кўра, уларнинг 37 минг 435 нафари “яшил”, 15 минг 550 нафари “сариқ” ҳамда 384 нафари “қизил” тоифага киритилган. “Ёшлар баланси” асосида аниқланган 546 нафар ишсиз ёшлар “оғир” тоифага киритилиб, уларга 29 нафар ташкилот раҳбарлари бириктирилган. Жорий йилнинг ўтган беш ойида ушбу тоифадаги ёшларнинг 356 нафари ёки 65,2 фоизининг бандлиги таъминланган.

Шунингдек, ҳисобот даврида “Ёшлар дафтари”га киритилган 30 нафар ёшдан 28 нафарининг тўлов-контракт маблағлари ҳамда 2 нафарининг илм-фан йўналишидаги ўқув курслари харажатлари қоплаб берилган.

Сессияда туман ҳокимининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Ҳамза Хайитимбетовнинг ҳам ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, туманда инвестиция муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш мақсадида қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

2026 йилда умумий қиймати 545 млрд сўмлик 26 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, улар доирасида 1 минг 115 та янги иш ўрни яратиш ҳамда 26,8 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Амалга оширилган ишлар натижасида ҳисобот даврида умумий қиймати 12,8 млрд сўмлик 6 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилиб, натижада 56 та янги иш ўрни яратилган.

Сессияда ижро этувчи ҳокимият органлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг сув хўжалиги соҳасидаги ишлари ҳолати юзасидан ҳам ахборот тингланди. Мазкур масала бўйича “Қорақалпоқ сув таъминоти” МЧЖ Амударё тумани филиали бошлиғи Нариман Сабиров ҳисобот берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги қарорига мувофиқ Жумуртов шаҳарчаси ҳудудида 7,1 километр узунликдаги янги сув тармоғи қурилиб, маҳалладаги 174 та хонадон марказлашган ичимлик суви билан таъминланади. Шунингдек, Президентнинг 2019 йил 9 апрелдаги қарори асосида Осиё тараққиёт банки кредит маблағлари ҳисобидан туманнинг ичимлик сув таъминотини яхшилаш, Манғит сув тозалаш иншоотини янгидан қуриш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

“Амударё туманининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш” лойиҳаси доирасида қиймати 29,03 млн АҚШ доллари миқдорида тузилган шартнома асосида 3 та ичимлик суви объекти ҳамда 300 километрдан ортиқ ичимлик суви тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, қиймати 12,98 млн АҚШ долларига тенг бўлган “Манғит” сув тозалаш иншоотида ҳам қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда. Мазкур лойиҳалар якунида тумандаги истеъмолчиларни марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 80 фоизга етказилиши режалаштирилган.

Шундан сўнг Кенгашнинг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссия раиси Мадамин Казаковнинг ахбороти тингланди.

Маълум қилинишича, 2026 йилнинг ўтган беш ойида комиссия томонидан 11 та йиғилиш ўтказилиб, иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳасидаги масалалар билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланган.

Шунингдек, доимий комиссия томонидан 27 та масала дастлабки тартибда кўриб чиқилиб, улар юзасидан тегишли хулосалар берилган ҳамда қарорлар қабул қилинган. Мазкур масалалар бўйича эксперт гуруҳи иштирокида сессия қарорлари лойиҳалари ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда сессия муҳокамасига киритилган.

Сессия давомида кун тартибидаги барча масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026