12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:39
Жамият 👁 355

МАҲАЛЛАДАГИ ХОТИРЖАМЛИК – ЭЛ ФАРОВОНЛИГИНИНГ ГАРОВИДИР

МАҲАЛЛАДАГИ ХОТИРЖАМЛИК – ЭЛ ФАРОВОНЛИГИНИНГ ГАРОВИДИР

Жамиятнинг энг муҳим ва таянч бўғини ҳисобланган маҳалла тизимида осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари билан манзилли ишлаш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир. Давлатимиз раҳбарининг 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори айнан шу мақсадларга хизмат қилмоқда. Ушбу муҳим ҳужжат ижроси доирасида жойларда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Амударё туманидаги фуқаролар йиғинларида ишлаб чиқилган чораклик “йўл харита”си бандларининг ижро этилиши ҳамда ижтимоий профилактика аҳволи туман Прокуратураси ходимлари томонидан бевосита жойига чиққан ҳолда, танқидий ва таҳлилий нуқтаи назардан ўрганилмоқда.

Навбатдаги ана шундай чуқурлаштирилган ўрганишлар тумандаги Босув маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди. Статистик маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак, айни кунда мазкур ҳудудда 3830 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 1455 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Маҳалладаги 64 та кўчада жойлашган 764 та хонадонда жами 937 та оила ҳаёт кечирмоқда. 2025 йил якунлари бўйича жиноятчилик даражаси бўйича “сариқ” тоифага киритилган ушбу маҳалла, жорий йил давомида жиноят содир этилмагани сабабли январь ойи якунига кўра “яшил” тоифага ўтган. Албатта, бу ижобий кўрсаткич, аммо рақамлар ортидаги ҳақиқий манзара, ижтимоий профилактика ишларининг сифати талаб даражасидами? Прокуратура ўрганишлари жараёнида айнан шу саволга жавоб изланди ва, афсуски, бир қатор жиддий камчиликлар, кўз юмиб бўлмайдиган эътиборсизлик ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, ҳудудда фаолият юритаётган “маҳалла еттилиги” томонидан доимий даромад манбаига эга бўлмаган 26 нафар ишсиз фуқаро билан мақсадли иш ташкил этилмаганлиги маълум бўлди. Бундан ташқари, узоқ муддат давомида хорижий давлатларда меҳнат қилиб юрган 61 нафар шахслар ҳам эътибордан четда қолган. Шунингдек, маҳаллада спиртли ичимликларга ружу қўйган 2 нафар шахсни мажбурий даволаш муассасасига жойлаштириш кўрсатилган бўлса-да, шу кунга қадар бу ишлар пайсалга солиниб, тўлиқ якунига етказилмаган. Ёшлар масаласида ҳам ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган қатлам билан ижтимоий профилактика ишлари тизимли йўлга қўйилмаганлиги, келгусида нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида уларнинг оилавий аҳволи чуқур ўрганилмаганлиги танқид остига олинди.

Яна бир ачинарли ҳолат хавфсизликни таъминлаш воситалари билан боғлиқ: ҳудуддаги 15 та ижтимоий объектга “Ҳудуд камера назоратида” деган стикерлар ўрнатилган бўлса-да, аслида узлуксиз видеокузатув тизими ҳанузгача ишга туширилмаган. Мунтазам равишда тазйиқ ва зўравонликка учраб келаётган 2 нафар шахс билан тизимли ишлаш, уларга руҳий ва ҳуқуқий кўмак бериш йўлга қўйилмаган.

Гулзор маҳалласида олиб борилган ўрганишлар давомида ҳам шунга ўхшаш ҳолат қайд этилди. Ҳудудда 4144 нафар аҳоли яшайди. Уларнинг 2244 нафарини аёллар ва 970 нафарини ёшлар ташкил этади. Маҳалладаги 38 та кўчадаги 1038 та хонадонда 1144 та оила истиқомат қилади. Гулзор маҳалласи ҳудудида ўтган йил давомида жами 3 та жиноят содир қилинган бўлиб, шулардан 2 таси олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар сирасига киради. Гарчи жорий йилнинг январь ойи якуни бўйича ҳудудда жиноят қайд этилмаган ва маҳалла “яшил” тоифага киритилган бўлса-да, бу хотиржамликка берилиш учун асос бўла олмайди. Аниқланишича, мазкур маҳаллада ҳам спиртли ичимликка ружу қўйган шахсларни мажбурий даволаш муассасасига жойлаштириш чоралари кўрилмаган. Энг хавотирли жиҳати шундаки, тазйиқ ва зўравонликка учраган 6 нафар хотин-қизга давлат томонидан ҳимоя ордери берилган бўлиб, лекин ушбу аёлларнинг яшаш хонадонларига хавф туғилганда тезкор хабар беришга мўлжалланган ташвиш тугмалари ўрнатилмаган.

Бундан ташқари, маҳалладаги ажрим ёқасига келиб қолган, низоли оилалар, мунтазам тазйиқ ва зўравонликка учраган ҳамда профилактик ҳисобда турадиган хотин-қизлар билан бугунги профилактик ишлар тизимли ташкил қилинмаган. Оила бузилиши, нотинчлик каби муаммолар эса жамиятнинг таназзулига олиб келувчи энг хавфли омиллардандир.

Амударё туман Прокуратураси томонидан ўтказилган ўрганишлар якунлари бўйича аниқланган мазкур жиддий камчиликларни бартараф қилиш ҳамда келгусида уларнинг такрорланишининг олдини олиш юзасидан ваколатли органларга тақдимномалар киритилди.

Жиноятчиликдан холи, хавфсиз муҳитни яратиш фақатгина қоғоздаги ҳисоботлар билан белгиланмайди. Асл хавфсизлик ҳар бир инсоннинг дардига қулоқ тутиш, ишсизларни банд қилиш, адашганларга тўғри йўл кўрсатиш ва зўравонликка учраганларни чин маънода ҳимоя қилиш билан таъминланади. Бу ишларга ҳисса қўшиш эса ҳар бир маҳалла фаолининг бурчидир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026