“Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақаси бўлиб ўтди
2026 йил 20 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тизимидаги умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган “Ватан таянчи” отряди аъзолари ўртасида Мудофаа вазири кубоги учун “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг туман босқичи ўтказилди.
Мусобақада Амударё тумани Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи подполковник Ш. Маматов, бўлим бошлиғи ўринбосари З. Садуллаев, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани раҳбарлари услубчиси Г. Юлдашев, шунингдек, мазкур фан ўқитувчилари ҳамда 10–11-синф ўқувчилари — “Ватан таянчи” отряди аъзолари иштирок этдилар.
Беллашувлар турли ҳарбий-амалий ва психологик шартлар асосида ташкил этилди. Мусобақанинг асосий мақсади — ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда Она-Ватанга садоқат, мардлик, жасорат ва интизом фазилатларини шакллантиришдан иборат бўлди.
Натижаларга кўра:
1-ўрин — 3-сонли мактабнинг “Амир Темур” жамоаси
2-ўрин — 1-сонли мактабнинг “Қалқон” жамоаси
3-ўрин — 64-сонли мактабнинг “Жалолиддин Мангуберди” жамоаси
Ғолиб бўлган 3-сонли мактабнинг “Амир Темур” жамоаси Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олди.
Мусобақа совриндорлари фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.
Ёшларимизнинг Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбияланаётгани барчамиз учун қувонарлидир!

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶