12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:15
Иқтисодиёт 👁 1,736

"КАФИЛ-СУҒУРТА" — ИШОНЧ, БАРҚАРОРЛИК ВА КЕЛАЖАККА ДАДИЛ ҚАДАМ

"КАФИЛ-СУҒУРТА" — ИШОНЧ, БАРҚАРОРЛИК ВА КЕЛАЖАККА ДАДИЛ ҚАДАМ

Бугунги глобаллашув ва иқтисодий ўзгаришлар даврида молиявий хавфсизлик ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Иқтисодиётнинг "хавфсизлик ёстиқчаси" ҳисобланган суғурта тизими нафақат тадбиркорлик субъектлари, балки оддий аҳолининг ҳам эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамловчи асосий воситадир. Ана шундай масъулиятли вазифани 20 йилдан буён шараф билан бажариб келаётган "KAFIL-SUG‘URTA" акциядорлик жамияти бугун Ўзбекистон суғурта бозорининг етакчи драйверларидан бирига айланди.

2004 йил 21 майда ўз фаолиятини бошлаган компания ўтган давр мобайнида кичик тузилмадан республиканинг энг йирик молиявий институтларидан биригача бўлган шарафли йўлни босиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги лицензияси асосида фаолият юритувчи жамият бугунги кунда суғуртанинг 17 та класси бўйича мажбурий ва ихтиёрий хизматларни таклиф этмоқда. Бу рақамлар ортида минглаб мижозларнинг хотиржамлиги ва ҳимояланган манфаатлари ётибди.

Суғурта компаниясининг ишончлилиги унинг чиройли шиорлари билан эмас, балки реал молиявий кўрсаткичлари ва тўлов қобилияти билан ўлчанади. "KAFIL-SUG‘URTA" акциядорлик жамиятининг сўнгги йиллардаги молиявий динамикаси таҳсинга лойиқ. Рақамларга эътибор қаратсак, 2020 йилда компаниянинг устав капитали 25,7 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, 2024 йилга келиб бу кўрсаткич 235 фоизга ўсиб, 60,7 миллиард сўмга етди.

Аммо компания бу билан чекланиб қолмади. 2025 йилда устав капитали яна 32,9 фоизга оширилиб, 80,7 миллиард сўм этиб белгиланди. Бундай ўсиш суръати компаниянинг ҳар қандай молиявий қалтисликларга бардош бера олишидан ва йирик ҳажмдаги мажбуриятларни ўз вақтида бажариш салоҳиятидан далолат беради.

Активлар ҳажмининг сўнгги беш йилда қарийб 4 баробарга ортиб, 230,3 миллиард сўмга етгани эса компаниянинг инвестицион жозибадорлиги ва бозордаги мустаҳкам ўрнини кўрсатади.

Суғурта компаниясининг ҳақиқий юзи — бу суғурта ҳодисаси юз берганда мижозга тўлаб бериладиган товон пулларидир. Айнан шу нуқтада "KAFIL-SUG‘URTA" мижозлар манфаатига йўналтирилган сиёсатини амалда исботламоқда. Агар 2020 йилда суғурта қопламалари ҳажми 1,8 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, 2024 йил якунларига кўра бу рақам 77,5 миллиард сўмга етди.

Ушбу улкан фарқ икки нарсани англатади: биринчидан, аҳоли ва тадбиркорларнинг компанияга бўлган ишончи ортиб, суғурта портфели кенгаймоқда; иккинчидан, компания ўз зиммасига олган мажбуриятларни "қоғозда" эмас, амалда, тезкор ва тўлиқ бажармоқда. Бунинг натижасида компания миллий рейтингнинг 11-поғонасидан кучли еттиликка кўтарилди.

"KAFIL-SUG‘URTA" фаолияти фақат ички бозор билан чекланиб қолгани йўқ. Компаниянинг "Yil brendi" халқаро мукофотини кетма-кет учинчи марта қўлга киритиши ва ISO 9001:2015 халқаро сертификатига эга бўлиши унинг хизмат сифати жаҳон стандартларига мос эканини тасдиқлайди. "Ahbor-Reyting" агентлиги томонидан берилган "UzA++" рейтинги эса барқарорликнинг ёрқин далилидир.

Айниқса, Хитой Халқ Республикасининг йирик суғурта компаниялари билан имзоланган меморандумлар компания тарихида янги саҳифа очди. Бу ҳамкорлик қайта суғурталаш, йирик инвестицион лойиҳалардаги рискларни бошқариш ва инновацион маҳсулотларни Ўзбекистон бозорига олиб кириш имконини беради.

Бизнес — фақат даромад дегани эмас. Компания "KAFIL GRANTI" дастури орқали иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаши, хотин-қизлар фаоллигини оширишга қаратилган лойиҳалари билан жамият ривожига ҳам ҳисса қўшмоқда.

Компаниянинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали ҳам самарали фаолият юритмоқда. Филиалда мижозлар эҳтиёжидан келиб чиқиб бахтсиз ҳодисалар ва касалликлардан суғурта қилиш, автотранспорт воситаларини суғурталаш, мулкни суғурталаш, лизинг объектларини суғурталаш, экспорт шартномаларини суғурталаш ва бошқа ўнлаб суғурта хизматлари кўрсатилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, 2024 йилда 263 мингдан ортиқ шартнома имзолаган "KAFIL-SUG‘URTA" акциядорлик жамияти бугунги кунда нафақат суғурта хизматларини сотувчи ташкилот, балки ҳар бир мижознинг хавфсизлиги ва фаровонлиги учун қайғурадиган ишончли ҳамкордир.

Компаниянинг "Ҳар эҳтимолга қарши!" шиори остидаги фаолияти юртимиз аҳолисига эртанги кунга ишонч билан боқиш, кутилмаган вазиятларда эса суяниш мумкин бўлган мустаҳкам таянч борлигини ҳис қилиш имконини бермоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026