12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:03
Жамият 👁 444

Бўзатовда ногиронлиги бўлган болалар учун "Кундузги парвариш" хизмати иш бошлади

Бўзатовда ногиронлиги бўлган болалар учун "Кундузги парвариш" хизмати иш бошлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 5 февралдаги “Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан 2025 йил 1 мартдан бошлаб 1 октябрга қадар республиканинг барча ҳудудларида 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилди.

Қарорнинг асосий мақсади – аҳолининг энг заиф қатламининг ҳаёт сифатини ошириш, уларни ижтимоий ҳаётга фаол жалб этиш ва оилаларга кўрсатиладиган ижтимоий кўмак ҳажмини кенгайтиришдир.

Ўзбекистондаги ижтимоий ҳимоя сиёсатининг амалдаги ифодаси сифатида мазкур қарор асосида Бўзатов туманида ҳам "Кундузги парвариш" хизмати йўлга қўйилди. Хизмат тумандаги якка тартибдаги тадбиркор Коммуна Пирназаровага қарашли мактабгача таълим ташкилоти базасида ташкил этилди. Бу эса хусусий секторнинг ҳам ижтимоий лойиҳаларга фаол жалб этилаётганини кўрсатувчи ибратли амалиётдир.

"Кундузги парвариш" хизматининг очилиш маросимида Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси масъуллари, туман мутасаддилари ва аҳоли вакиллари иштирок этиб, Президентимиз ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилаётган бу тизим ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оилаларнинг турмуш тарзини тубдан яхшилашга қаратилган тизимли ёндашувнинг узвий қисми эканини алоҳида мамнуният билан таъкидладилар.

Айтиш жоизки, гуруҳга қабул қилинадиган ҳар бир бола Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси қошида тузилган Психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан чуқур текширувдан ўтказилади. Бу жараён ҳар бир боланинг индивидуал эҳтиёжларини аниқлаш ва унга мос индивидуал ривожлантирувчи дастур тузиш учун хизмат қилади.

Жойларда ташкил қилинаётган бу каби муассасаларда болалар малакали мутахассислар – логопед, дефектолог, психолог ва тарбиячилар кўмагида нафақат парвариш қилинади, балки улар иштирокида тизимли коррекцион-ривожлантирувчи машғулотлар ўтказилади.

Ушбу хизматнинг йўлга қўйилиши бир нечта стратегик мақсадларга хизмат қилади. Улардан энг муҳими – "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури ижросини таъминлаш орқали оилаларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришдир. Сабаби, ногиронлиги бўлган фарзандини парваришлаш учун, кўп ҳолларда ота-оналардан бири меҳнат фаолиятидан узилиб қолишга мажбур бўлади. "Кундузги парвариш" хизматининг ташкил этилиши, айнан шу ота-оналарга кундузги вақтда меҳнат фаолияти билан шуғулланиш, даромад топиш ва оилавий бюджетни мустаҳкамлаш учун реал имконият яратади. Бу ўз навбатида оиланинг ижтимоий ҳимояга муҳтожлигини камайтириб, уларни мустақил фаровонликка эришишга ундайди.

Бундан ташқари, хизматнинг яна бир улкан ижтимоий аҳамияти – ногиронлиги бўлган болаларни жамиятга интеграция қилишдир. Боланинг куннинг маълум қисмини махсус дастурлар асосида ривожлантирувчи марказда ўтказиб, кечки пайт оиласи бағрига қайтиши – унинг руҳий ва психологик ҳолати учун ғоят муҳимдир.

"Кундузги парвариш" хизмати – бу шунчаки вақтинчалик парвариш эмас, балки ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий мослаштириш, ўқитиш ва соғломлаштиришга қаратилган янги тизим асосидаги комплекс ёндашувдир. Бу тизим болаларнинг ёши ва ривожланиш хусусиятларига қараб ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишни, уларнинг тенгдошлари билан мулоқот қилиши учун шароит яратишни назарда тутади.

Ушбу ташаббус Бўзатов туманидаги кўплаб оилаларга енгиллик олиб келиб, ижтимоий адолат ва инсон қадри тамойилларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026