12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:39
Иқтисодиёт 👁 1,474

МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ — АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ИЖОБИЙ ЕЧИМ

МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ — АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ИЖОБИЙ ЕЧИМ

Жорий йилнинг 27 август куни Амударё тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан туман ҳокимлиги ва туман Прокуратураси билан ҳамкорликда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳамда олий таълим битирувчилари учун “Карьера куни” тадбири ўтказилди.

Ярмарка ишида Амударё тумани ҳокими ўринбосари, инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Ҳамза Ҳайтимбетов, Амударё тумани прокурори, адлия маслаҳатчиси Баҳрам Машарипов, туман прокурори ёрдамчиси Санжар Абдуллаев, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Амударё тумани бўлими бошлиғи, 2-даражали ҳуқуқшунос Медетбай Исметуллаев, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети филология факультети декани Маҳсуд Қурбаниязов, Амударё тумани ИИБ ҳузуридаги Пробация бўлими бошлиғи Азамат Ортиқов, ИИБ хотин-қизлар билан ишлаш бўйича инспектори Инобат Ўразматова ҳамда Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти вакиллари, Амударё туманидаги 1- ва 2-сонли политехникумлар ўқитувчилари ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар ва тижорат банклари вакиллари қатнашдилар.

Шунингдек, меҳнат ярмаркасида 48 нафар ишсиз фуқаролар, пробация ҳисобида турган фуқаролар, алимент тўловчилар, ногиронлиги бўлган шахслар, мактаб, олий ўқув юртлари ва техникумлар битирувчи ёшлар учун тумандаги 50 та корхона ва ташкилотлар томонидан 190 та бўш иш ўринлари тақдим этилди.


 

ТАДБИРНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДЛАРИ

 

Ярмаркани Амударё тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Раҳмонжон Шомуратов очди. У аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида бўлим мутахассислари томонидан олиб борилаётган ишлар, давлатимизнинг беқиёс ғамхўрлиги, яратилаётган имкониятлар, имтиёзли кредитлар, субсидиялар ҳамда ссудалар тўғрисида батафсил маълумот берди.

Тадбир давомида туман прокурори, адлия маслаҳатчиси Б. Машарипов ярмарка иштирокчиларига юртимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар мазмун-моҳиятига кўра, бутунлай янги босқичга кўтарилганлигини, ўтган даврда инсон қадрини улуғлаш, фуқароларнинг меҳнат қилиш ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши учун яратилаётган шароитлар, берилаётган имтиёзлар бугун юқори натижа бераётганини алоҳида эътироф этди. Айниқса, яқин вақтларгача аҳолининг эҳтиёжманд қатламига, айнан уларни иш билан таъминлаш масаласига етарлича эътибор берилмаганлиги тўғрисида сўз юритди. Аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларда замонавий касб ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришда ҳамда касбларга ўқитиш тизимида туб ўзгаришлар амалга оширилаётганини мамнуният билан таъкидлади. Жумладан, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тасарруфида кўплаб касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, касб-ҳунарга ўқитиш маскани, “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти йўлга қўйилганлиги аҳоли учун қулайлик яратаётгани ҳақида кенг тўхталди.

Шундан сўнг ярмарка иштирокчиларига Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходимлари томонидан бўш иш ўринлари ва уларга аҳолини ишга жойлаштириш, ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, ўз хоҳиш-истакларига кўра, хорижий давлатларга ишга жойлаштириш, уларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш масалалари бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва маълумотлар олишлари учун барча шароитлар, жумладан, видеороликлар, баннерлар, брошюралар, буклетлар ташкил қилинди.


 

ЯРМАРКА НАТИЖАЛАРИ

 

Ярмаркада 28 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди. Улардан 1 нафари меҳнат муҳожири, 17 нафари олий таълим битирувчилари, 1 нафар фуқаро жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинган шахс, 9 нафари ишсиз фуқаролар бўлиб, барчасининг ишончли тарзда бандлиги таъминланди.

Бундан ташқари, 20 нафар фуқароларга меҳнат қонунчилигига оид ҳамда vacancy.argos.uz сайтларида эълон қилинган бўш иш ўринларига ўтказиладиган танловлар бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва ёрдамлар берилди.

Ярмарка давомида бўлим ходимлари томонидан бўш иш ўринлари, уларга аҳолини ишга жойлаштириш бўйича 18 нафар фуқарога, ишсиз аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича 11 фуқарога, аҳолини хорижий давлатларда ишга жойлаштириш бўйича 12 фуқарога, аҳолининг меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш бўйича 6 фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар, керакли маълумот ва тавсиялар тақдим этилди.

Аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ўзлари учун маъқул бўлган касб-корларни эгаллаб, ўзи ва оиласининг доимий даромадга эга бўлишларини таъминлаш борасидаги интилишларини қўллаб-қувватлаш, пировардида уларнинг ҳаётдан рози яшашларига кўмаклашиш борасидаги бу каби хайрли ишлар Амударё туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан 2025 йил давомида тизимли равишда амалга оширилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, шу куни аҳолини қийнаб келаётган ҳуқуқий муаммоларга ечим топиш мақсадида Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Раҳмонжон Шомуратов томонидан туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими биносида сайёр қабул ҳам ўтказилди.

Сайёр қабулда фуқароларнинг меҳнат низолари, бандлик, кредит, субсидия ва ссуда масалалари бўйича мурожаатлари қабул қилиниб, барча мурожаатларга ҳуқуқий ечим топиш чоралари кўрилди.

РАВШАН БАҲРОМОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026