12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:15
Жамият 👁 320

ФАРОВОНЛИК ОШЁНИ: ЮРТНИНГ ОБОД МАНЗИЛЛАРИ

ФАРОВОНЛИК ОШЁНИ: ЮРТНИНГ ОБОД МАНЗИЛЛАРИ

Куюк кўпир – бу гўзал масканни яқин атрофда билмайдиган одам бўлмаса керак. Чунки боғ-у ча­ман­лар оғушидаги бу замин фарзандларининг Куюк кўпир номи билан яшаб, эл-у юртга қилган эзгу амаллари, қалб­ларга ёйган илм-у зиёси, бунёдкорликларининг ўзи бир олам. Айтганларидек, ҳар қандай элни унинг маъна­виятли ва маърифатли, иш­би­лармон ва тадбиркор фар­зандлари дунёга танитади.

Шу нуқтаи назардан қарасак, кун сайин обод ва фаровон гўшага айланиб бораётган бу заминда бир бор бўлсангиз, довруғи элга достон Куюк кў­пирлик олим-у уламолар, шоир-у бахшилар, соҳибкор боғ­бонлар, тадбиркорлар бош­­­лаб берган эзгу ишларни бу­гунги баркамол авлод янада такомилига етказаётганига гу­воҳ бўласиз. Бу ҳақда бири-биридан обод ва сўлим кўча­лар, файзиёб ҳовли-боғлар, серҳосил далалар сўзлайди.

АҲИЛ ВА ИНОҚ ЭЛ

Умумий ер майдони 2878 гектар бўлган Куюк кўпир қишлоғининг Эшоновул аҳоли масканидан Хўжа овулигача бўлган улкан ҳудудда 1057 та хонадон таркибидаги 1310 оилада салкам 5300 нафар аҳоли истиқомат қилади. Аҳолининг асосий қисми, яъни 3758 нафари ўзбек, 565 нафари қорақалпоқ, 11 нафари қирғиз ва 214 нафари бошқа миллат вакиллари бўлиб, барчаси ягона оила фарзандларидек аҳил ва иноқликда яшаб, меҳнат қилишади. Куюк кўпир фарзанди, шоир Аҳмад Нафас (Аллоҳ раҳ­мат қилсин) бежизга қуйидаги сатр­ларни ёзмаган:

Ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ, қирғизим,
Туркманим – тилимда янграган сўзим.
Кўнгли кўнглим билан чатишиб кетган,
Бари оға-иним ва ўғил-қизим.

Деҳқончилик ва чорвачиликка их­тисослашган, миллатлараро то­­­тувлик тафти уфуриб турган овул аҳолисининг асосий қисми ҳу­дуддаги 12 та фермер хўжалигида, 365 нафари турли корхона ва ташкилотларда меҳнат қили­шади.

ТАЪЛИМ, СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВА ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

Овул аҳолисининг саломатли­гини муҳофаза этиш борасида барча замонавий қулайликларга эга қишлоқ шифохонаси ва ои­ла­вий поликлиника фаолият юритади. Шунингдек, ҳудудда 2 та мактаб, 85 нафар кичкинтойни ўз бағрига олган 1 та давлат мактабгача таълим ташкилоти ва 25 нафар болани тарбиялаш қувватига эга оилавий мактабгача таълим ташкилоти Куюк кўпир­лик­ларнинг хизматида.

Фуқаролар йиғинининг 15 нафар кишидан иборат Кенгаш аъзоларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли аҳолининг ижтимоий фаоллиги ошиб, ҳу­дудда тадбиркорлик билан шу­ғул­ланувчилар сафи йил сайин ўсиб бормоқда. Бугунги кунда 84 нафар фуқаро ўзларининг тадбиркорлик фаолиятларини му­ваффақиятли тарзда олиб бо­ришмоқда. Шунингдек, 16 нафар фуқаро савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланишади.

«Маҳалла еттилиги»нинг уйма-уй кириб бориб ўтказган хатлов натижаларига кўра, 451 нафар фуқаро мавсумий ишларга жалб этилиб, бандлиги таъминланди. Шунингдек, 17 нафар кишининг имкониятлари ўрганиб чиқилиб, ўзини-ўзи банд қилиш тамойили асосида фаолият юритишлари учун кўмаклашилди.

МАҲАЛЛА АҲОЛИСИ ТИНЧ-ТОТУВЛИГИ ЙЎЛИДАГИ САЪЙ-ҲАРАКАТЛАР

Аҳоли ҳаётига доир ижтимоий муаммоларни ҳал этишда овул фуқаролар йиғинида фаолият олиб борувчи комиссиялар му­ҳим аҳамиятга эга. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ко­миссиясига йиғин раиси Руфат Худойберганов раҳбарлик қи­лади. Ҳар бир оиланинг тинч-тотув, фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънан ва жис­монан етук инсонлар бўлиб вояга етишлари учун зарур имко­ниятлар яратиш мақсадида Хотин-қизлар билан ишлаш, Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш, кўка­лам­зор­лаштириш комиссия­лари ҳамда «Кексалар маслаҳати», «Ота-оналар Университети» жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорликдаги ишлар ту­фай­ли ҳудудда жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига кес­кин барҳам берилиб, нотинч ои­ла­ларни маънан соғлом­лаш­тиришга эришилмоқда.

Айни пайтда ҳудуддаги оилаларнинг 216 таси ёш оилалар ҳисобланади. Фуқаролар йиғини комиссиялари ва жамоатчилик тузилмалари томонидан амалга оширилаётган ёш оилаларнинг тинч-тотув, аҳилликда яшашла­рини таъминлашга қаратил­ган чора-тадбирлар туфайли ўт­ган давр мобайнида ажрашиш ёқасига бориб қолган 15 та оила яраштирилди. Яна бир нотинч оила ва ҳимоя ордерига эга 2 нафар фуқаронинг тинч-осойишталигини таъминлаш қатъ­­ий назоратга олинди.

МЕҲНАТСЕВАР ВА ФИДОЙИ ХАЛҚ

Куюк кўпирликлар меҳнатсиз ўтган кунини умрлари ҳисобига қўшмайдиган фидойи ва меҳ­наткаш халқ. Аҳоли орасида ҳа­лол меҳнатлари билан ўз ҳаёт йўлларини ойдин, турмушларини фаровон, хонадонларини обод қилиб яшаётганлар, уй чорваси, паррандачилиги, балиқчилик ва асаларичилик билан шуғул­ланиш орқали оилалари даро­мадига даромад қўшиб, турмуш шароитларини ижобий томонга ўзгартириб яшаётганлар талай­гина.

121,1 гектардан иборат аҳоли­нинг умумий томорқа ерида йил давомида 2-3 марта ҳосил етиштирилади. Шахсий томорқа ери бор бўлган 1057 та хонадоннинг барчасида ўз оилаларини кундалик эҳтиёжлари учун зарур полиз ва сабзавот маҳсулотлари билан таъминлаш, ҳатто оила эҳтиёжидан ортиғини ички бо­зорга йўналтириш имконияти мав­­­жуд. 8 та иссиқ­хона хўжали­ги юритаётган мо­ҳир томор­қа­чилар меҳнати ту­фай­ли Куюк кў­пир­лик­ларнинг дас­тур­хон­лари қи­шин-ёзин сар­хил маҳ­сулот­лар­га тўла.

Овулдаги 4 та оила асаларичи­лик, 5 та оила балиқчилик билан шуғулланаётгани боис, аҳолининг асал ва балиқ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини қондириш имкони борлиги қувонарли. Овул­даги хонадонларнинг 853 тасида 4200 тага яқин йирик шохли қорамоллар, салкам 16 минг бош парранда бор. Аҳоли учун гўшт, сут, тухум каби маҳсулотлар бўйича умуман муаммо йўқ.

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ВА ЁШЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

Йил бошида «Маҳалла еттилиги» томонидан аҳоли хонадонларига кириб ўтказилган хатлов натижа­ларига кўра, «Темир дафтар»га киритилган 4 та оиланинг меҳ­натга лаёқатли 12 нафар аъзо­лари бандлигини таъминлаш чоралари кўрилди ва улар ўз лаёқатларига яраша иш билан таъминланди. Шунингдек, «Аёллар дафтари» рўйхатидаги 146 нафар аёл-қизлардан 47 нафари меҳнатга лаёқатлилиги учун уларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш бўйича иш­­лар олиб борилди. «Ёшлар даф­тари»га киритилган 2 нафар ёш қис­қа фурсат ичида мазкур даф­тардан чиқарилди.

Бундан ташқари, боқувчисини йўқотган 41 та оиладаги балоғатга етмаган фарзандларига меҳр-мурувват кўрсатиш, ногиронлиги бор бўлган фарзандларини тар­биялаётган оилалар, якка-ёлғиз, ўзгалар парваришига муҳтож фуқаролар, чин етим ва ярим етим болаларнинг ижти­моий­лашувига кўмаклашиш, иж­тимоий ҳимояга муҳтож 112 та оилани доимий қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ҳеч ким меҳр-мурувватдан четда қолмайди» тамойили асосида амалга оширилаётган иш­лардан аҳоли ҳам мамнун.

ТАДБИРКОРЛИК ВА ҲУНАРМАНДЧИЛИК

Овулда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида амал­га оширилаётган ишлар ҳам ўз самарасини бермоқда. Ал­батта, бу борада изланувчан, ин­тилувчан, ўз ҳаётини яхши томонга ўзгартиришга бўлган иштиёқи баланд ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муам­мо­ла­рига ечим топишдаги инди­видуал ёндашувнинг аҳамияти катта.

Устоз-шогирд анъанаси асосида тикувчилик ҳунарини ўрганиб, ҳамқишлоқларига бири-биридан бежирим либослар тикиб бериб, олқиш олаётган Сурайё Тиловбоева, Нилуфар Эшимбетова, Гулноза Тожибоеваларнинг бу­гун ўзлари ҳам устозлик ма­қо­мида ёшларга чеварлик сир­ла­рини ўргатишмоқда. Учала че­вар ҳам ўзини-ўзи банд қилиш та­мо­йили асосида доимий даро­мад манбаига эга бўлишди ва ҳам­қишлоқларининг мушкул­ла­ри­­ни осон қилиб, уларнинг қўшни ма­ҳаллаларга қатнаб, тикувчи из­лаб юришларига барҳам бе­риш­ди.

Ака-ука Ғафуржон, Исломжон ва Шукрулла Отажоновлар эса аҳиллик билан иш тутиб, пластик эшик ва дераза ромлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, янги иморат қураётган ҳамқишлоқларига қўл-қанот бў­лишмоқда. Бугунги кунда мо­ҳир усталарга айланган ака-укалар ясаган бежирим эшик ва деразалар Куюк кўпир қиш­ло­ғидаги хонадонларга кўрк ба­ғишлаб турибди.

ҲАММА ЕРДА ОБОДЛИК ВА ОРАСТАЛИК

Куюк кўпир қишлоғи айни кун­ларда янада гўзал ва кўркам қиёфа касб этган. Ҳудуддаги фер­мер хўжаликлари деҳқонлари далаларда етилган мўл пахта ҳосилини йиғиб-териб олишга пухта ҳозирлик кўришмоқда. Моҳир томорқачилар, боғбон-у соҳибкорлар кузги сарҳисоб олдидан ҳосилларини чамалаб кўришмоқда. Эшоновул, Хўжа овул аҳоли масканлари, гўзал Қи­зилчоли томонларга бир боқинг! Хонадонлар обод, кўчалар ну­рафшон, мустақилликнинг 34 йил­лиги арафасидаги «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» эзгу шиори остидаги байрамона тадорик қизғин тусга кирган.

Овулнинг тўрт томони фаровонлик касб этган. Мабодо, йўлингиз тушиб, Куюк кўпир томонларга ўтсангиз, бу сўлим гўшани бир бор кезинг, Куюк кўпирликларнинг тотув ва обод турмушидан, фаровонлик ошёнидан баҳри ди­­лингиз очилади!

Робия Йўлдошева

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026