12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:15
Фан ва таълим 👁 506

МТТЛАРДА БОЛАЛАРНИ СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНТИРИШГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

МТТЛАРДА БОЛАЛАРНИ СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНТИРИШГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Баркамол авлодни тарбиялаб, вояга етказиш йўлидаги илк қадам мактабгача таълим ташкилотларидан бошланади. Бу борада эса болалар саломатлигини таъминлаш ва соғлом овқатлантиришни ташкил этиш, айниқса, ёзги соғломлаштириш даврида тарбияланувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш масалалари муҳим аҳамиятга эга. Амударё туманида давлат-хусусий шерикчик асосида фаолият юритаётган “Ҳусния” нодавлат мактабгача таълим ташкилотида “Долзарб 90 кун” доирасида ўтказилган семинарда ҳам айнан шу масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими Вазирлиги мутахассисилари, Қорақалпоғистон “Ошпазлар уюшмаси”, Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари, туман Санитария эпидемиологик-осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими шифокорлари, давлат хусусий-шерикчилик асосидаги ҳамда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари, ошпазлари ва аутсорсинг асосида маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи-тадбиркорлар иштирок этдилар.

Семинарни туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг давлат-хусусий шериклик асосидаги таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассиси Абдурашид Насруллаев очди ва ушбу семинарни ўтказишдан мақсад, нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишнинг аҳамияти, таълим-тарбия жараёнларини тўғри олиб бориш тўғрисида батафсил сўз юритди.

Шундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мутахассислари сўзга чиқиб, мактабгача таълим ташкилотларининг давлат ва нодавлат тармоқларини янада кенгайтириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида Республика миқёсида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар хусусида семинар иштирокчиларига зарур маълумотлар тақдим этди.

Хусусан, нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида боланинг индивидуал эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ривожланишига оид давлат талаблари асосида ҳамда давлат ўқув дастурига мувофиқ унинг ҳар томонлама ва баркамол ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мактабгача ёшдаги болаларнинг ўқув-тарбиявий фаолиятини ташкил қилиш ҳамда мактабгача таълим ёшидаги барча тарбияланувчиларни соғлом, хавфсиз овқатлантириш баркамол авлод тарбиясидаги энг муҳим ва долзарб вазифа эканлиги алоҳида таъкидланди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларнинг санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена талабларига мослиги, соғлом овқатлантиришни ташкил этиш, тарбияланувчиларнинг соғлом ва баркамол ўсишини таъминлаш учун талабларга мувофиқ шароитлар яратиш нафақат муассасалар раҳбарларининг, балки ошпазларнинг, таъминотчи-тадбиркорларнинг ҳам зиммаларидаги масъулиятли вазифаси экани, бу борада асло сусткашликка йўл қўйиб бўлмаслиги алоҳида қайд қилинди.

Семинарда сўзга чиққанлар болага бериладиган таомларнинг сифати, ёш тоифаларига кўра қувватлилик даражаси, санитария-гигиена талабларига мослиги юзасидан ўз фикрларини билдирдилар. Хусусан, болалар тартибсиз овқатлантирилганда улардаги овқатланиш рефлекси сўниб, иштаҳаси пасайиши, бунинг оқибатида овқат ҳазм қилиш аъзоларининг фаолияти бузилиши, шунинг учун болаларни ўз вақтида овқатлантириш унинг соғлом ўсиб-улғайишида муҳим аҳамиятга эгалиги, хавфсиз овқатлантиришнинг барча қоидаларига амал қилингандагина уларнинг ривожланишида муаммо бўлмаслиги алоҳида қайд этилди.

Айниқса, мактабгача таълим ташкилотида таомнома шакллантирилишида кунлик рационда болаларнинг асосий озиқ-овқат моддаларга бўлган эҳтиёжи ва ёшига мос энергия қуввати билан тўлиқ таъминланиши, уларнинг тарбияланиш шароити ва соғлиғи, шунингдек, овқатланишнинг маҳаллий иқлим шароитидан келиб чиқиб, миллий хусусиятлари ҳисобга олиниши лозимлиги иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Семинар жараёнида тумандаги 5-сонли таянч давлат мактабгача таълим ташкилоти методисти, тренер-ментор Гулчеҳра Юлдашева томонидан мактабгача таълим ташкилотларида ёзги соғломлаштириш даврини ташкиллаштириш бўйича вазирлик томонидан ишлаб чиқилган услубий тавсиялар юзасидан тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди.

Семинар якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан тушган барча саволларга масъуллар томонидан батафсил жавоблар, зарур тушунча ва тавсиялар берилди.

Равшан Баҳромов.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026