14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 18:26
Жамият 👁 178

“Юзда юрма – юзга кир” шиори остида “Тарғибот автокарвони” кўргазмали тадбири ташкил этилди

“Юзда юрма – юзга кир” шиори остида “Тарғибот автокарвони” кўргазмали тадбири ташкил этилди

Мамлакатимизда аҳолининг турмуш даражаси ошиб бораётгани натижасида шахсий автомашинага эга фуқаролар сони ҳам кун сайин ортиб бормоқда. Бу эса одамлар ҳаётида янги имкониятлар ва қулайликлар яратиб, узоқ масофаларнинг яқинлашишига, оғир ишлар осонлашишига хизмат қилмоқда. Бироқ транспорт воситалари оқимининг кўпайиши билан бирга йўлларда тирбандликлар ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш масаласи долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу боис йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда йўл-патруль хизмати ходимлари ва ҳаракат иштирокчиларининг масъулиятини янада ошириш талаб этиляпти.

Шу мақсадда Амударё туманида “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор профилактик тадбири доирасида “Тарғибот автокарвони” кўргазмали тадбири ташкил этилди. Туман ҳокимлиги биноси олдида масъул идоралар раҳбарлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш маданиятини ошириш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар атрофлича муҳокама қилинди.

Маълумотларга кўра, 2024 йилда юртимизда 9364 та йўл-транспорт ҳодисаси расман қайд этилган. Улардан 3045 таси юк машиналари ва йўловчи ташувчи транспорт воситалари иштирокида содир бўлган. Ачинарлиси 351 та ҳодиса ҳайдовчилар иш ва дам олиш тартибига риоя қилмагани, аниқроғи, рулда ухлаб қолгани сабабли юз берган. Бундай ҳолатлар 189 нафар инсоннинг ҳаётига зомин бўлган, 285 нафар фуқаро эса турли даражада тан жароҳати олган.

Ҳайдовчилар томонидан автомобиль бошқараётган пайтда ухлаб қолиш ҳолати нафақат мамлакатимизда, балки жаҳон миқёсида ҳам кенг тарқалган фожиали омиллардан бири ҳисобланади. Шу боис мутахассислар узоқ сафарлар олдидан мажбурий дам олиш ва ҳушёрликни таъминлаш тартибига қатъий амал қилишни тавсия этмоқда.

Йўл-транспорт ҳодисаларининг аянчли оқибатларини кенг жамоатчиликка яқиндан тушунтириш мақсадида “Тарғибот автокарвони” йўл-транспорт ҳодисаларида техник шикастланган автомашиналар ортилган махсус эвакуаторлар таркибида туманнинг марказий кўчалари бўйлаб ҳаракатланди. Бу кўргазмали тадбир орқали фуқароларни ҳушёрликка чақириш, қоидаларга риоя қилмаслик қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини англатиш кўзда тутилди.

Автокарвон “Юзда юрма – юзга кир” шиори остида ташкил этилиб, туманнинг аҳоли гавжум ва серқатнов кўчаларидан ўтди. Тадбир чоғида аҳолига пиёда сифатида ҳаракатланиш қоидалари батафсил тушунтирилди. Шу билан бирга, фуқаролар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси масъуллари ва туман ИИБ Йўл патруль хизмати гуруҳи ҳамкорлигида ташкил этилган учрашувларда ҳайдовчилар билан жамоат транспорт воситаларини бошқаришда хавфсизлик, ҳаракат тезлиги, пиёдалар ҳуқуқлари хусусида очиқ мулоқотлар ўтказилди. Шунингдек, тажрибали ҳайдовчилар томонидан ёш авлодга амалий тавсиялар берилди.

Сўнгги йилларда аҳоли ўртасида скутер, мопед ва электросамокатлардан фойдаланиш кенг тарқалмоқда. Аммо айрим ҳолларда ушбу транспорт воситаларини ёш болалар ёки тажрибасиз аёллар бошқараётгани натижасида йўл-транспорт ҳодисалари юз бермоқда. Шу боис тарғибот тадбирлари доирасида аҳолига бу воситалар ҳам тўлақонли транспорт экани ва уларда ҳаракатланишда ҳам йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш шарт экани тушунтирилмоқда.

Йўлларда ҳаракатланиш вақтида транспорт бошқарувчилари ва пиёдаларнинг ҳар бир ҳаракати инсон ҳаётига дахлдор. Шу сабабли йўл қоидаларига амал қилиш, диққат ва ҳушёрлик билан ҳаракатланиш барчамиз учун масъулиятдир. “Тарғибот автокарвони” каби тадбирлар айнан шу масъулиятни аҳоли, айниқса, болалар ва ёшлар онгига сингдиришда муҳим ўрин тутади. Йўлларда хавфсизликни таъминлаш фақатгина давлат идораларининг эмас, балки ҳар бир фуқаронинг фаол иштироки ва ҳаракатланиш маданиятига боғлиқдир.

Шоҳзод Қурбонбоев тайёрлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019