12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:03
Фан ва таълим 👁 345

“Илм – энг буюк шараф!” шиори остида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари юқори шукуҳда ўтди

“Илм – энг буюк шараф!” шиори остида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари юқори шукуҳда ўтди

Юртимиз бўйлаб ўқув йили якунланиши билан анъанавий тарзда нишонланадиган “Сўнгги қўнғироқ” байрами бу йил барча умумтаълим мактабларида “Илм – энг буюк шараф!” шиори остида кўтаринки руҳда, юқори ташкилий савияда ўтказилди. Шу куни мактаб битирувчилари юксак ҳаяжон ва бир олам орзулар оғушида жонажон мактаби билан хайрлашиб, катта ҳаётга дадил қадам ташлашди.

Амударё тумандаги барча умумтаълим мактабларда ушбу тадбир учун муносиб тайёргарлик кўрилиб, “Сўнгги қўнғироқ” кечаси байрамона руҳда ташкил этилди. 22-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов бошчилигида раҳбарлар, нуроний устозлар, ота-оналар, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов сўзга чиқиб, битирувчилар учун байрамона табриклар ва самимий тилаклар билдирди. Туман ҳокими ўз нутқида ёшларга Ватан, халқ, ота-оналар ва устозлари олдидаги бурчини чуқур англаб, келажакда етук мутахассис, эл-юртга муносиб фарзанд бўлиб етишишларига тилакдош эканини таъкидлади. Шунингдек, замонавий билим олиш, технологияларни эгаллаш ва юрт равнақи йўлида фидокорона хизмат қилиш ёшлар учун асосий мақсад бўлиши лозимлигини қайд этди.

Таъкидлаш жоизки, туманимиздаги барча мактабларда “Илм – энг буюк шараф!” шиори остида ўтказилган тадбирлар давомида жорий ўқув йилининг сўнгги қўнғироғи янгради. Давлат имтиҳонларидан кейин 3480 нафар ўқувчи ёшларимиз етуклик шаҳодатномаларини олиб, катта ҳаёт сари йўлланма оладилар. Жорий ўқув йилида туман бўйича битирувчиларнинг 29 нафари олтин, 7 нафари кумуш медаль билан тақдирлангани ёшларимизнинг билими ва интилувчанлиги нақадар юксак эканидан далолат беради.

Қайд этиб ўтиш жоизки, ўтган ўқув йилида 22-сонли умумтаълим мактабининг 11-синфини 48 нафар ўқувчи ёшларимиз битириб, шундан 38 нафари, яъни салкам 80 фоизи олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган. Бу кўрсаткич бўйича мактаб туманда 1-ўринни эгаллаган. Жорий ўқув йилида эса 11-синфни 71 нафар ўқувчи битирмоқда.

Тадбирда сўзга чиққанлар битирувчиларга янги Ўзбекистонда, замонавий шароитларда таълим-тарбия олган ёш авлод вакиллари сифатида давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятларни қадрлаб, улардан янада самарали фойдаланишлари, юрт равнақи ҳамда Ватанимизнинг порлоқ келажаги учун муносиб ҳисса қўшадиган авлод бўлиб вояга етишлари, ҳаётда ўз ўрнини топишлари ҳамда Ватан учун муносиб фарзанд бўлишларига юксак ишонч билдирди.

Тадбир давомида энг фаол битирувчиларга ва уларнинг ота-оналарига эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди.

Шунингдек, ижодий жамоамиз билан туманимиздаги 36-, 40- сонли умумтаълим мактабларидаги “Илм – энг буюк шараф” шиори остидаги ўтказилаётган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларига ташриф чоғида битирувчи ёшларнинг, мактаблар жамоаларининг ҳис-ҳаяжони ва қувончларига шерик бўлдик.

Катта ҳаёт остонасида туриб, келажак режаларини тузаётган битирувчилар нигоҳларида жонажон мактаби, устозлари ва синфдошлари билан хайрлашув онларининг оғриқлари, шу билан бир қаторда келгуси мустақил ҳаёт олдидаги масъулият ва қувонч туйғулари акс этиб турар эди. Юзларидаги самимият, қалбларидаги орзулар, кўксидаги ҳаяжон, кўзларидаги ёш ва лабларидаги табассум билан рамзий сўнгги қўнғироқнинг унутилмас садолари остида мактаб билан хайрлашаётган ёшлар ушбу кунни бир умр хотираларида сақлаб қолиши шубҳасиз.

Таъкидлаш жоизки, ушбу таълим масканлари нафақат туманимиз, балки республикамиз таълим соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Ўқувчиларнинг турли йўналишларда эришаётган ютуқлари билан бир қаторда мактаблар педагогик жамоасининг ҳамжиҳатлиги, ўқитувчиларнинг республика кўрик-танловларидаги муваффақиятларини ҳам ҳар қанча эътироф этсак, арзийди. Тадбирлар доирасида таълим соҳасида юксак натижаларга эришаётган устозлар рағбатлантирилиб, уларга юксак эҳтиром кўрсатилди.

Қайд этиш жоизки, давлатимиз ва ҳукуматимиз муҳтарам Президентимиз томонидан барча соҳаларда олдинга қўйилаётган катта мақсадларга эришишнинг энг муҳим омили сифатида таълим-тарбия соҳасига жуда катта аҳамият бермоқда. Зеро, келгуси ислоҳотларнинг ташкилотчилари ва ижрочилари бўлмиш кадрлар айнан умумтаълим, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасаларида таҳсил олади, тарбияланади. Шу сабабли ҳам юртимизда битирувчи ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси йил сайин ортиб, 2024 йилда бу кўрсаткич 53,6 фоизга етди. Мазкур кўрсаткични жорий йилда 68 фоизга, 2030 йилда эса 86 фоизга етказиш режалаштирилган.

Фурсатдан фойдаланиб, барча битирувчи ёшларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга киришларига, илм-фан ва касб-ҳунар сирларини пухта эгаллаб, Ватанимизга хизмат қиладиган етук кадрлар бўлиб етишишларига тилакдошмиз! Уларнинг ўз олдларига юқори мақсадлар қўйиб, доимо билим ва кўникмаларини ошириб боришлари, янги касб-ҳунарларни эгаллашлари ва энг асосийси, мақсадлари сари тинмай ҳаракат қилишларида куч-ғайрат ва шижоат тилаймиз!

Ўрганиш, изланиш ва интилишдан, илм олишдан асло тўхтаманг, барчангизга сиҳат-саломатлик, ишда ва ўқишда, шахсий ҳаётда катта ютуқ ва омадлар тилаймиз, азиз битирувчилар!

Мустақил ҳаёт сари ташлаётган дадил қадамингиз қутлуғ бўлсин!

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026