12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:15
Фан ва таълим 👁 481

Ёшларни касбга йўналтириш мақсадида тадбирлар ташкил этилди

Ёшларни касбга йўналтириш мақсадида тадбирлар ташкил этилди

Жорий ўқув йилининг якунланиши арафасида Амударё муҳандислик технологиялари техникумида аҳолини иш билан таъминлаш, ёшларни касбга йўналтириш, таълим ва меҳнат бозори ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлаш мақсадида қатор муҳим тадбирлар ташкил этилди. “Очиқ эшиклар куни” тадбири ҳамда туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамкорлигида ўтказилган “Карьера куни” ҳамда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси шулар жумласидандир.

Тадбирда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Амударё туман бўлими давлат ижрочиси, 3-даражали юрист Қуаниш Қурбаналиев, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғаш Шомуродов, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Маъмуржон Темирбоев, техникум директори Шухрат Матирзаев, Амударё тумани ИИБ ҳузуридаги Пробация бўлими бошлиғи Руслан Искандаров ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар ва тижорат банклари вакиллари фаол иштирок этди.

Меҳнат ярмаркасида тумандаги 34 та корхона ва ташкилот 176 та бўш иш ўрни билан қатнашди. Унда 148 нафар фуқаро, жумладан, ишсизлар, пробация ҳисобига олинганлар, алимент тўловчилар, ногиронлиги бўлган шахслар, мактаб ва техникум битирувчилари иштирок этди. Ярмарка якунида 21 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди, шундан 2 нафари пробация ҳисобидагилардир. Шунингдек, 7 нафар ишсиз фуқаро касб-ҳунарга ўқишга йўналтирилди.

“Очиқ эшиклар куни” тадбири доирасида 9–11-синф битирувчилари ва уларнинг ота-оналари техникумдаги таълим йўналишлари, амалий устахоналар, таълим жараёни ва яратилган шароитлар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар. Шунингдек, уларга махсус буклетлар тарқатилди.

Айни пайтда техникум 936 ўринга мўлжалланган бўлиб, 100 ўринли ётоқхона ва 100 ўринли ошхона фаолият кўрсатмоқда. Ҳозирда 1-курсда 4 та, 2-курсда эса 10 та йўналиш бўйича жами 448 нафар ўқувчи кундузги, сиртқи ва дуал таълим шаклларида таҳсил олмоқда. Уларнинг 156 нафари давлат гранти, 292 нафари эса тўлов-шартнома асосида таълим олмоқда.

Таълим муассасасида 7 нафар раҳбар ходим, 6 нафар умумтаълим ва 26 нафар махсус фан ўқитувчилари, 4 нафар ишлаб чиқариш таълими усталари ҳамда 22 нафар техник ходим фаолият олиб бормоқда. Ўқувчиларнинг назарий билимларини амалий кўникмалар билан бойитиш мақсадида 12 та мутахассисликка мос замонавий ўқув хоналари ва лабораториялар ташкил этилган.

Жумладан, автомобил тузилиши, йўл ҳаракати қоидалари, автотренажёр, агрономия, ветеринария, электр ва газ пайвандлаш, чилангарлик, электромонтаж, тикувчилик, трактор тузилиши, қишлоқ хўжалик машиналари ва компьютер хоналари замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Шу билан бирга, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун 8 та касбий, 6 та спорт ва 5 та фан тўгараклари мунтазам фаолият юритмоқда.

Техникум таълим мазмунини такомиллаштириш мақсадида қатор олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик йўлга қўйган. Қорақалпоқ давлат университети, Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнология институти ҳамда Самарқанд давлат ветеринария медицинаси университети Нукус филиали билан тузилган шартномалар асосида профессор-ўқитувчилар томонидан маҳорат дарслари ўтказилиб, методик ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Амударё муҳандислик-технологиялар техникумида таълимни ишлаб чиқариш билан узвий боғлаш, битирувчиларни иш билан таъминлаш, ўрта бўғин мутахассисларига бўлган эҳтиёжни ўрганиш ишлари тизимли амалга оширилмоқда. Бу борада туман ҳокимлиги ва Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими билан ҳамкорликда 10 та йирик ташкилот ва корхоналар билан шартномалар имзоланган. Улар қаторида Амударё туман электр тармоқлари корхонаси, қишлоқ хўжалиги бўлими, табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, туман Фермерлари кенгаши, молия бўлими ва “Tamara TEXTIL” МЧЖ каби ташкилотлар бор.

2025–2026 ўқув йили учун техникумда ўқувчиларни қабул қилиш бўйича аниқ йўналишлар ва қабул режалари тасдиқланган. Қабул кундузги, сиртқи ва дуал таълим шаклларида амалга оширилади.

9-синф битирувчилари учун 11 та йўналиш бўйича 450 та ўрин ажратилган. Улар қаторида агробизнес ва маркетинг, экология, графика ва дизайн, дастурий таъминот созловчиси, электромонтёр, автомобиль таъмири, тикувчилик, агрокимё ва ошпазлик каби касблар ва йўналишлар бор.

11-синф битирувчилари учун эса кундузги таълимда 14 та йўналиш бўйича 420 та ўрин, сиртқи таълимда 5 та йўналишда 150 та ўрин, дуал таълимда эса 3 та йўналишда 90 та ўрин ажратилган. Улар орасида дастурий инжиниринг, экология, электр станциялари, озиқ-овқат технологияси, металлургия, ветеринария, мактабгача таълим тарбиячиси каби соҳалар мавжуд.

Амударё туманидаги Мухандислик технологиялари техникумида ўтказилган “Очиқ эшиклар куни” ва “Карьера куни” тадбирлари ёшларнинг таълимга бўлган қизиқишини ошириш, уларни касбга йўналтириш ва иш билан таъминлаш борасида муҳим аҳамият касб этди.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026