12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:02
Фан ва таълим 👁 563

36-сонли умумтаълим мактабида “Касбий ривожланиш соати” машғулотлари юқори савияда ташкил этиляпти

36-сонли умумтаълим мактабида “Касбий ривожланиш соати” машғулотлари юқори савияда ташкил этиляпти

Ўқитувчиларнинг билим ва маҳоратини доимий равишда ошириш, уларни замонавий педагогик ёндашувлар асосида қайта тайёрлаш — таълим сифати юксалишининг муҳим омили ҳисобланади. Бугунги кунда мамлакатимизда таълим соҳасини ислоҳ қилиш, педагоглар малакасини ривожлантиришга қаратилган қатор амалий чора-тадбирлар изчил татбиқ этилмоқда.

Жумладан, Президентимизнинг 2024 йил 21 июнь кунги “Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасаларида “Касбий ривожланиш соати” ва “Касбий ривожланиш куни” амалиёти жорий этилди.

Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 36-сонли умумтаълим мактабида ҳам ушбу жараён самарали йўлга қўйилган. Ҳар ҳафтанинг шанба куни ташкил этилаётган “Касбий ривожланиш соати” машғулотлари бошланғич синф ўқитувчилари учун замонавий педагогик билим ва кўникмаларни оширишга хизмат қилувчи фойдали платформага айланди. Ушбу машғулотларга мактабнинг етакчи ўқитувчиси, олий тоифали педагог Сарагул Юсупова раҳбарлик қилмоқда.

Сарагул Юсупова 1993 йилдан буён педагогик фаолият юритиб келмоқда. Унинг 32 йиллик бой тажрибаси ва юқори савиядаги билимлари бугунги ёш ўқитувчилар учун амалиётга асосланган намуна сифатида хизмат қилмоқда. Жонкуяр устознинг очиқ дарслари, маънавий-маърифий тадбирлари нафақат ўқувчилар, балки ҳамкасблари учун ҳам ибрат мактабига айланган. У ўз билим ва тажрибасини ёш педагоглар билан доимий равишда ўртоқлашиб келмоқда.

“Касбий ривожланиш соати” доирасидаги машғулотлар бошланғич синф ўқитувчиларига замонавий педагогик ёндашувлар, янги методлар билан танишиш, тажриба алмашиш ва шахсий педагогик маҳоратни ривожлантириш имкониятини яратади.

Яқинда ташкил этилган машғулотларда мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Сарвар Қутлимуродов, метод бирлашма раҳбари Насиба Бобожонова ҳамда бошланғич синф ўқитувчилари фаол иштирок этди. Машғулотларда амалий дарс таҳлили, методик кўмак, дарс кузатуви ва рефлексия, шунингдек, малака ошириш каби фаолиятлар устувор аҳамият касб этди.

Устознинг меҳнат самаралари ўқувчиларининг ютуқларида ҳам яққол кўзга ташланмоқда. Хусусан, ментал арифметика бўйича ўтказилган халқаро танловларда юқори натижалар қўлга киритилди. Сарагул Юсупованинг энг билимдон ўқувчилари Туркия ва Бирлашган Араб амирликлари каби давлатларида бўлиб ўтган нуфузли беллашувларда муваффақиятли иштирок этишди. Бу эса устознинг билимга бўлган интилиши, замонавий ёндашувлари ва ўз касбига бўлган юксак масъулияти самарасидир.

Жонкуяр устоз Сарагул Юсупова фидойи хизматлари ва юқори педагогик салоҳияти учун Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг “Фахрий ёрлиғи” ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг “Ташаккурнома”лари билан тақдирланган.

Ўқитувчиларнинг касбий ривожланиши — таълим сифати ва самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. “Касбий ривожланиш соати” ва “Касбий ривожланиш куни” амалиёти эса бу борадаги ютуқларнинг мустаҳкам асосига айланмоқда. Мазкур жараёнда билимдон, ташаббускор ва фидойи педагогларнинг иштироки айниқса муҳим.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026