14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 20:04
Жамият 👁 539

Оғзибирлик ва ҳашар орқали йўллар обод бўляпти

Оғзибирлик ва ҳашар орқали йўллар обод бўляпти

Мамлакатимизда маҳалла институтини кучайтириш, аҳоли билан мулоқотни янада самарали ташкил этиш, одамларнинг турмуш шароитини яхшилашга қаратилган ислоҳотлар кенг кўламда амалга оширилмоқда. Бу ислоҳотларнинг ҳаётдаги амалий натижасини маҳалладаги ҳамжиҳатлик, жамоатчиликнинг фаоллиги орқали яққол кўриш мумкин.

Амударё туманининг Ўзбекистон маҳалласи аҳолиси учун эндиликда маҳалладан катта йўлга чиқиш аввалгидек мушкуллик туғдирмайди. Чунки халқимизга хос фазилатлар – бирдамлик, оғзибирлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик туфайли мавжуд муаммолар босқичма-босқич бартараф этиляпти.

Сўнгги йилларда маҳаллада амалга оширилаётган ишлар кўлами кенгаймоқда. Жорий йилнинг 28 март куни мазкур маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биносида бўлиб ўтган йиғилишда 2,5 километр узунликдаги Бойчечак кўчасидаги ички йўлни ҳашар йўли билан таъмирлаш масаласи муҳокама этилди. Йиғилишда фермер хўжаликлари, тадбиркорлар ва маҳалланинг фаол фуқаролари фаол иштирок этишди ҳамда жамоавий меҳнат орқали йўл таъмирини амалга оширишга келишилди. Бу халқ ташаббуси асосида амалга оширилаётган муҳим ишлардан бири бўлди.

Шундан сўнг мазкур масала туман ҳокимлиги масъулларига тегишли тартибда маълум қилинди. Талаб этиладиган техника ва ускуналар жалб қилинди, ишлар тизимли равишда йўлга қўйилди. Маҳалла аҳолиси, фермерлар ва тадбиркорлар меҳнат жараёнига жипсликда киришиб, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишди. Бу ҳамкорлик сўзда эмас, балки амалдаги жамоавий ҳаракатнинг ёрқин намунаси бўлди.

Туман ҳокими Собир Хўжаметов аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кайфияти ва фикр-мулоҳазалари билан яқиндан танишиш, шунингдек, амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини кўздан кечириш мақсадида Ўзбекистон маҳалласига ташриф буюрди.

Учрашувда маҳалла фаоллари, зиёлилар, шу жумладан халқ ардоғидаги шоирлар Турсунбой Абдуллаев ва Аҳмад Нафасовлар иштирок этишди. Аҳоли билан самимий ва дўстона руҳда ўтган мулоқот давомида туман ҳокими халқ билан дилдан суҳбатлашди, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди ҳамда ҳашар йўли билан амалга оширилаётган хайрли ташаббусларни юксак баҳолади.

Юрт тараққиётида халқнинг бирдамлиги ва меҳнатсеварлиги муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди. Эл ардоғидаги шоир Аҳмад Нафасов томонидан мамлакатдаги тараққиёт, халқнинг меҳнатсеварлиги ва ҳамжиҳатлигидан илҳомланиб ўқилган шеърлар йиғилганларга катта таассурот қолдирди.

Ушбу хайрли ишлар ташкил этилишида туман ҳокимлиги масъуллари, туман Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Баҳром Шермоновнинг ҳам алоҳида ҳиссаси бўлди.

Хайрли ишлар йўл таъмири билан чекланиб қолинмай, энди мазкур ички йўл ёқасидан пиёдалар учун махсус йўлак қуриш режалаштирилган. Айниқса, болалар ва кексаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун бундай йўлак катта аҳамият касб этади.

Ўзбекистон маҳалласида амалга оширилган мазкур ишлар орқали халқнинг ташаббускорлиги, оғзибирлиги ва меҳнатсеварлиги яна бир бор ўз исботини топди. Бирдамлик бор жойда ҳеч қандай муаммо ечимсиз қолмайди. Бу каби ишлар жамиятда ижтимоий барқарорликни таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Бирдамлик асосида амалга оширилган мазкур лойиҳа ҳар бир фуқаро учун ўрнак бўлади, деган умиддамиз. Чунки бу ерда фақатгина йўл таъмирланмади — инсонлар қалбидаги йўллар ҳам кенгайди, ишонч, меҳр ва ҳамжиҳатлик туйғулари янада мустаҳкамланди. Бу эса халқимизнинг буюк фазилатларидан гувоҳлик берадиган ҳаётий сабоқдир.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар 14.08.2026 Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019