13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:24
Жамият 👁 465

Кекса авлод вакилларининг билим ва тажрибаси оилалар фаровонлигига хизмат қилади

Кекса авлод вакилларининг билим ва тажрибаси оилалар фаровонлигига хизмат қилади

Жамиятнинг барқарор ривожланиши ҳамда маънавий етук авлод тарбиясида тажрибали нуронийларнинг ўрни беқиёс. Улар ортда қолган ҳаёт йўллари давомида тўплаган билим ва тажрибаларини ёшлар билан бўлишиб, уларнинг келажакда тўғри йўлдан боришларига йўналиш берадилар. Шу сабабли юртимизда уч авлод ўртасидаги узвий боғлиқликни мустаҳкамлаш, ёшларга маънавий ва иқтисодий йўналишларда маслаҳат бериш мақсадида кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Шу жиҳатдан, 19 февраль куни 55-сонли мактабда ташкил этилган "Уч авлод учрашуви" тарзидаги маънавий-маърифий тадбир муҳим аҳамият касб этди. Ушбу тадбир нуронийларнинг бой ҳаётий тажрибаларидан келиб чиқиб, ёш авлодни тарбиялаш, уларга маънавий йўл кўрсатиш, иқтисодий мустақиллик сари етаклаш каби долзарб масалаларни муҳокама қилишга бағишланди.

Мазкур учрашувда Ўзбекистон Республикаси "Нуроний" жамғармаси бўлим бошлиғи Мажид Умаров, жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи Турсунбай Абдижаббаров, жамғарманинг туман бўлими раиси Бекман Аллабергенов, маҳаллалар ва овуллардан келган ижтимоий фаол нуронийлар, ота-оналар ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этишди.

Тадбирни 55-сонли мактаб директори Даврон Ариков кириш сўзи билан очиб, меҳмонларни таништирди ва учрашувнинг долзарблиги хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Учрашув давомида нуронийлар жамиятда соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш, маҳалла институтини янада ривожлантириш ҳамда оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш масалаларини атрофлича муҳокама қилишди.

Тадбир давомида асосий эътибор нуронийларнинг билим ва тажрибаларидан фойдаланиб, жамиятдаги муаммоларни ҳал қилиш, айниқса, оилаларни камбағалликдан чиқаришга хизмат қилувчи дастурларни самарали амалга оширишга қаратилди. Нуронийлар ёшларга оила мустаҳкамлиги, иқтисодий барқарорлик ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида қимматли маслаҳатлар беришди.

Учрашув давомида "Бир нуроний – ўн ёшга масъул", "Нуроний ҳар бир оилага масъул" ҳамда "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурларининг аҳамияти алоҳида таъкидланди. Ушбу ташаббуслар орқали ёшларни касб-ҳунар ўрганишга йўналтириш, уларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш бўйича аниқ режалар белгилаб олинди.

Нуронийлар оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, кичик бизнес ва деҳқончиликни ривожлантириш орқали оилаларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш масаласига алоҳида эътибор қаратишди. Улар ўз ҳаётий тажрибаларидан келиб чиқиб, кичик бизнесни қандай йўлга қўйиш, жамиятда тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш бўйича ёшларга йўналиш беришди.

Шунингдек, маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини самарали йўлга қўйиш борасида ҳам таклифлар билдирилди. Нуронийларнинг ёш авлод тарбиясидаги ўрни ва ижтимоий бирдамликни оширишдаги ҳиссаси алоҳида таъкидланди.

 

Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси "Нуроний" жамғармаси томонидан ижтимоий фаол нуронийларга эсдалик совғалари топширилди. Шу куни туманнинг Қиличбой мавзесидаги Аёкчи маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган "Оталар чойхонаси"да нуронийлар билан давра суҳбати ҳам ўтказилди.

Бу каби учрашувлар жамиятнинг барқарорлигини таъминлашда, ёшларни иқтисодий ва маънавий жиҳатдан етук шахс сифатида шакллантиришда муҳим ўрин тутади. Ёшлар нуронийларнинг тажрибасидан ўрганиб, ўз келажагига мустаҳкам пойдевор ярата оладилар. Тадбир давомида илгари сурилган ғоялар ёшларга нафақат иқтисодий барқарорликка эришиш, балки етук инсон сифатида шаклланиш имкониятини ҳам беради.

Ушбу учрашув шуни кўрсатдики, уч авлод ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва ўзаро тажриба алмашиш жамият ривожи учун муҳим омилдир. Бу каби тадбирларнинг кенг кўламда ташкил этилиши ёшларга тўғри йўл кўрсатишда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026