13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:15
Жамият 👁 514

“Амударётумангаз” корхонаси томонидан истеъмолчиларга суюлтирилган газ узлуксиз етказиб берилмоқда

“Амударётумангаз” корхонаси томонидан истеъмолчиларга суюлтирилган газ узлуксиз етказиб берилмоқда

Халқни рози қилиш, унинг ўтаётган ҳар бир кунига мазмун бағишлаш, турмуши фаровонлигини ошириш бугунги кунда давлат идоралари, шу баробарида хизмат кўрсатувчи идоралар масъулларининг зиммаларидаги юксак бурч ва мажбуриятларига айланди. Айниқса, ижтимоий инфратузилма ва коммунал хизматларга доир муаммоларни ҳал қилиш борасидаги амалий чора-тадбирлар тизимли равишда ташкил қилинаётгани қувонарли. Бунга биз “Амударётумангаз” идорасининг аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш бўлими фаолияти билан танишиш асносида яққол гувоҳ бўлдик.

Авваллари Амударё туманининг энг чекка ҳудудларида яшовчи аҳолининг деярли барчаси туман марказига – “Амударётумангаз” идорасига келиб маиший газ баллонларига суюлтирилган газ тўлдириш учун узундан-узоқ навбатда туришар, ҳатто бир неча кунлаб кутиб ҳам қолишарди. Эндиликда эса суюлтирилган газ истеъмолчиларини қийнаб келаётган бу муаммо бартараф этилган.

Айни пайтда туман бўйича суюлтирилган газ истеъмолчилари 25 минг 450 нафар бўлиб, шундан 25 минг 410 нафари аҳоли истеъмолчилари ва 40 нафари маиший соҳа истеъмолчилари ҳисобланади. Тумандаги 38 та овул ва маҳаллалар ҳудудидаги истеъмолчилар суюлтирилган газга мослаштирилган бўлиб, “Амударётумангаз” идораси томонидан 1 та сервис маркази ва 7 та шохобча орқали истеъмолчиларга суюлтирилган газ узлуксиз етказиб берилмоқда. Аҳоли ҳам, маиший соҳа истеъмолчилари ҳам бу борада кўрсатилаётган хизмат сифатидан мамнун.

Холимбег сервис маркази Аёқчи маҳалласи ҳудудида жойлашган. Ушбу сервис маркази орқали Холимбег ва Қиличбой овуллари ҳамда Аёқчи маҳалласи ҳудудидаги истеъмолчиларга суюлтирилган газ кечиктирилмай, ўз вақтида етказиб берилмоқда.

Манғит шаҳрида жойлашган “Марказ” маиший газ баллон қабул қилиш ва тарқатиш шохобчаси орқали Чойкўл, Босув, Тўлқин, Ўрта қалъа, Арна бўйи, Боғ, Амир Темур ва Тош ёп овул ҳамда маҳаллалари ҳудудидаги истеъмолчиларга учун суюлтирилган газ етказиб берилади.

Куюк кўпир овулида жойлашган газ баллон қабул қилиш ва тарқатиш шохобчаси орқали эса мазкур овулдан ташқари Ўзбекистон маҳалласи ва Бобур овули ҳудудидаги истеъмолчиларга ҳам суюлтирилган газ етказиб бериш ишлари намунали ташкил қилинган.

Шунингдек, Бўз ёп овули ҳудудида жойлашган газ баллон қабул қилиш ва тарқатиш шохобчаси мазкур овулдаги истеъмолчиларга хизмат кўрсатса, Қипчоқ шохобчасидан шу атрофдаги 5та, Оқ олтин шохобчасидан мазкур ҳудуддаги 2 та, Қангли шохобчасидан 2 та ва Бўз солма шохобчасидан 3 та овул ва маҳаллалардаги истеъмолчиларга суюлтирилган газ етказиб берилади.

Туманнинг Тош қалъа, Беш овул, Юқори қишлоқ, Хизр эли, Тор ёп, Намуна, Қизилчоли ва Жумур овул маҳаллалари ҳамда Хитой ва Назархон овуллари ҳудудларидаги истеъмолчиларга “Амударётумангаз” идораси томонидан бириктирилган махсус транспорт воситалари орқали режавий жадвал асосида ҳар 30-35 кунда жойига борган ҳолда – айланма усулда газ баллон тўлдириш ишлари амалга оширилади.

2024 йил давомида аҳоли истеъмолчиларига 4 минг 249 тонна, маиший соҳа истеъмолчилари учун 42 тонна суюлтирилган газ тарқатиш режалаштирилган бўлиб, ушбу белгиланган фонд бўйича аҳоли ва маиший соҳа истеъмолчиларига суюлтирилган газ ўз вақтида етказиб берилди. Айни пайтда тумангаз филиали айланмасида жами 31 минг 728 та маиший газ баллонлари мавжуд бўлиб, шундан 2 минг 491 таси аҳоли ҳисобидаги шахсий, 29 минг 237 таси эса тумангаз корхонаси ҳисобидаги маиший газ баллонларидир. Суюлтирилган газ баллонларидан фойдаланишда истеъмолчиларга қийинчилик туғдирмаслик мақсадида маиший газ баллонларини ўз вақтида таъмирлаш, қиёсловдан ўтказиш, зичликка синаш ишлари ”Амударётумангаз” идораси томонидан, самарали тарзда ташкил этилмоқда.

2025 йилнинг январь ойи учун режадаги 385,8 тонна ўрнига 402,2 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Февраль ойининг икки ўн кунлиги давомида эса аҳоли истеъмолчиларига 250 тоннага яқин, маиший соҳа истеъмолчиларига эса 1 тоннага яқин суюлтирилган газ етказиб берилди.

Туман газ таъминоти бўлимига 5 та махсус “ИСУЗУ” русумли автотранспорт воситалари бириктирилган бўлиб, улар орқали истеъмолчиларга суюлтирилган газ узлуксиз равишда етказиб берилмоқда. Махсус автотранспортлар ҳамда газ баллонларни қабул қилиш ва тарқатиш шохобчалари давлат қиёсловидан ўтказилган ва электрон тарози билан тўлиқ таъминланган.

Қиш ойларининг совуқ ва изғиринли кунларида газ баллонлари орқали “зангори олов” ўз вақтида, узлуксиз етказиб берилаётганидан истеъмолчилар мамнун.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026