12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:51
Фан ва таълим 👁 446

Қисқа муддатли ўқув курслари битирувчиларига сертификатлар топширилди

Қисқа муддатли ўқув курслари битирувчиларига сертификатлар топширилди

Мактабгача таълим тизимида сифат ва самарадорликни ошириш учун педагог ходимлар малакасини мунтазам равишда ошириб бориш муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан махсус қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилиб, халқаро тажрибалар асосида педагог ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш масаласига катта эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 7 августдаги 252-сонли буйруғи асосида Жаҳон банки билан ҳамкорликда “Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида педагоглар учун тўрт босқичли малака ошириш курслари ташкил қилинган бўлиб, бу курслар мактабгача таълим ташкилотлари ходимларига 36 соатлик ўқув дастури орқали халқаро тажрибалар билан танишиш имконини беради ва уларнинг замонавий усулларда таълим бериш кўникмаларини оширишга кўмаклашади.

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг топшириғи асосида жорий йилнинг 28 октябридан 1 ноябрь санасигача Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг мажлислар залида 36 соатга мўлжалланган халқаро тажрибалар асосидаги қисқа муддатли малака ошириш курслари ташкил қилинди.

Ўқув курсларида тумандаги 52та давлат мактабгача таълим ташкилотларидан директорлар ва методистлар, шунингдек, давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган мактабгача таълим муассасаларидан тарбиячилар иштирок этди.

Қисқа муддатли ўқув курсларида жами 56 нафар иштирокчи замонавий таълим методлари ва болалар билан ишлашда қўлланиладиган ёндашувлар ҳақида билим ва кўникмаларини янада бойитдилар. Курс давомида иштирокчилар амалий машғулотларга ҳам жалб этилади, бу эса билимларни реал шароитларда қўллаш кўникмаларини оширишга хизмат қилади. Ўқув курси якунида туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғош Шомуродов махсус сертификатларни курс битирувчиларига тантанали равишда топширди.

Шундан кейин ўқув курси иштирокчилари ўзаро тажриба алмашиш ва ўқув курси давомида олган билимларини мустаҳкамлаш мақсадида амалий машғулотларда иштирок этишди.

Таъкидлаш жоизки, мактабгача таълим ташкилотларида боланинг эрта ёшдан ривожланишини такомиллаштиришда педагоглар боланинг жисмоний, ижтимоий-эмоционал, ақлий ва нутқий ривожланишига бирдек эътибор қаратишлари ниҳоятда муҳимдир. Зеро, ҳар бир бола индивидуал хусусиятларга эга бўлади, шунинг учун уларга шахсий ёндашув талаб этилади. Бу ёндашув болаларнинг ўзларини қадрли ҳис этишларига ва уларда ўзларига нисбатан ишонч пайдо бўлишига ёрдам беради.

Боланинг ижтимоий кўникмаларини ривожлантириш унинг кейинги ҳаётидаги муваффақияти учун муҳим аҳамият касб этиши ҳам айни ҳақиқат. Шу сабабли машғулотларда педагоглар болаларни гуруҳда ишлаш, дўстона муносабатлар ўрнатиш ва турли вазиятларда ўз ҳис-туйғуларини тўғри ифода этишга ўргатиш масаласига алоҳида эътибор қаратдилар. Бундан ташқари, болаларнинг ақлий ривожланиши учун қизиқарли ва фойдали ўйинларни ташкил қилишга алоҳида урғу бердилар. Болаларга машғулотлар орқали атроф-муҳитни ўрганиш, муаммоларни ечиш ва саволларга жавоб излашни ўргатиш ҳам ниҳоятда муҳим. Бу жараёнда турли ўйинлар, амалий машғулотлар ҳамда таълимий материаллардан фойдаланиш уларнинг фикрлаш ва муаммо ечиш қобилиятларини ошириши алоҳида қайд этиб ўтилди.

Мазкур ўқув курслари орқали педагоглар янги тажрибаларни ўрганиб, амалий кўникмаларини янада оширдилар ва таълим жараёнида фойдаланиш учун янги ёндашувларни ўзлаштирдилар. Келгусида иштирокчилар ўзлари фаолият юритаётган муассасаларда курс давомида ўрганган билимларини бошқа ҳамкасбларига ҳам ўргатишади. Бу эса ўқув курсларининг самарасини янада кенгроқ миқёсда намоён қилади ва мактабгача таълим тизими сифатининг юксалишига замин яратади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026