12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:41
Жамият 👁 388

Ҳайдовчиларнинг маст ҳолда транспорт воситаларини бошқаришга йўл қўймаслик мақсадида рейд тадбирлари ташкил этилди

Ҳайдовчиларнинг маст ҳолда транспорт воситаларини бошқаришга йўл қўймаслик мақсадида рейд тадбирлари ташкил этилди

Бугунги кунда юртимиз шаҳар, туман ва қишлоқларида транспорт воситаларининг кундан кунга ортиб бориши ва йўл ҳаракати қоидаларига тўлиқ амал қилинмаслиги оқибатида турли хил йўл-транспорт ҳодисалари келиб чиқмоқда. Бу каби нохуш ҳодисаларининг олдини олиш бўйича кўпгина ишлар амалга оширилиб, мутахассислар томонидан бир қатор таклифлар билдирилмоқда. Тезликни пасайтириш, пиёдалар майдонларини кенгайтириш, жамоат транспортини ривожлантириш ва йўллар сифатини ошириш шулар жумласидандир.

Амударё тумани ҳудудидаги автотранспорт йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, кўнгилсиз ҳодисалар содир этилишининг олдини олиш мақсадида дам олиш кунлари, яъни ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан мунтазам равишда рейд тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Шундай тадбирлардан навбатдагиси туман марказидаги ҳамда Қипчоқ шаҳарчаси ҳудудидан ўтувчи асосий йўлларда ҳам ташкил этилди.

Рейдда туман Ички ишлар бўлими йўл-патруль хизмати бўлинмасининг ходимлари иштирок этишди ва тадбир давомида ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилди. Жумладан, автотранспорт воситасини маст ҳолатда бошқарганликда гумон қилинган фуқаролар белгиланган тартибда тиббий текширувдан ўтказилди ва уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Таъкидлаш жоизки, ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари аҳоли дам олиш масканлари ва умумий овқатланиш шохобчаларида спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, ҳайдовчилар томонидан маст ҳолда автотранспорт воситаларини бошқариш ҳолатлари кўп кузатилмоқда. Ўтказилаётган рейд тадбирлари маст ҳолдаги ҳайдовчилар томонидан транспорт воситаларини бошқаришга йўл қўймаслик, кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилганлиги билан аҳамиятли ҳисобланади.

Маълумотларга кўра, республика ҳудудида йилига ўртача 9-10 минг йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлиши оқибатида 2 мингдан ортиқ фуқаролар ҳалок бўлмоқда. Мавжуд кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, автотранспорт бошқариш ва автомобиль ҳаракати йўлларида пиёдалар маданиятини оширишга доир тушунтириш-тарғибот тадбирлари янада кучайтирилмоқда.

Бугунги кунда йўл-транспорт ҳодисалари кўпроқ ҳаракат тезлигини ошириш, хавфсизлик камарини тақмаслик, маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш, ҳаракат вақтида телефондан фойдаланиш оқибатида содир этилганаётгани аниқланган. Ушбу элементар йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш орқали йўл-транспорт ҳодисалари сонини кескин камайтиришга эришиш мумкин.

Рейд тадбири давомида инспекторлар томонидан тегишли ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқарган, йўловчи ташиш қоидаларини бузган, ҳужжатлари носоз бўлган ҳамда бошқа турдаги қоидабузарликларга йўл қўйган ҳайдовчиларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди. Шунингдек, йўловчи ва енгил турдаги юк ташувчи транспорт воситалари кўздан кечирилиб, автотураргоҳ ва йўллардаги ҳаракат вақтида пиёдаларга нисбатан ҳушёрликни ошириш юзасидан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик ва пиёдаларнинг тасодифий хатти-ҳаракатлари, афсуски, ўлим ва жиддий жароҳатларга олиб келяпти. Айниқса, маст ҳолатда транспорт воситаларини бошқариш оқибати аянчли якун топиши мумкин. Кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш учун ҳар бир ҳайдовчи ва йўловчи ҳаракат вақтида белгиланган хавфсизлик қоидаларига тўла амал қилиши лозим.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026