12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:02
Қишлоқ хўжалиги 👁 372

Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар натижасида соҳа янада ривожланмоқда

Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар натижасида соҳа янада ривожланмоқда

Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барча соҳалар сингари қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида соҳа янада ривожланмоқда. Фермерларимизнинг ислоҳотлар мазмун-моҳиятини чуқур англаб етган ҳолда соҳага кириб келаётган янги замонавий технологиялардан самарали фойдаланаётгани натижасида иш унумдорлиги ва ҳосилдорлик йил сайин ошиб бормоқда.

Амударё туманидаги “Камолов Гулмирза” фермер хўжалиги раиси Акбар Камолов қишлоқ хўжалиги соҳасидаги янги имкониятлардан самарали фойдаланиб келаётган илғор фермерлардан ҳисобланади. Акбар Камолов жорий йил жами 60 гектар майдонда пахта етиштираётган бўлиб, туманимизнинг пахта хирмонини яратишга муносиб ҳисса қўшмоқда. Фермер билан суҳбатлашар эканмиз, ер майдонларини суғоришда сув тежовчи технологияларидан фойдаланиш нафақат сув ресурсини тежашга балки сифатли ҳосил олишга, ҳосилдорликни янада оширишга хизмат қилишини ишонч билан таъкидлайди.

Акбар Камолов ҳозирда 15 гектар пахта экин майдонида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган ва натижада сувнинг 25-30 фоизга тежалишига эришган. Фермер қишлоқ хўжалигида замонавий технологиялардан фойдаланишнинг аҳамияти юқори даражада эканлигини таъкидлаб, келгуси йил қолган экин майдонларига ҳам томчилатиб суғориш технологияларини ўрнатишни, шу орқали суғоришда иш унумдорлигини ошириш ҳамда сув ресурсини юқори даражада тежаш ва яхши ҳосил олишни мақсад қилган.

Мутахассислар томонидан келтирилган маълумотларга кўра, томчилатиб суғоришда сув далага эмас, ўсимликка берилади. Минерал ўғитлар сув таркибига қўшилган ҳолда тўғридан-тўғри илдизга етиб боради. Аввал 10 га яқин сувчи талаб қилинган ерни атиги бир киши суғориб чиқиши мумкин. Бу усул вақтни, маблағни тежайди ва ҳосилдорликни оширади. Томчилатиб суғориш орқали фақат илдиз тизимининг намланишига эришилади. Бундай ҳолда, сув ўсимлик томонидан керакли миқдорда тезда сўрилади ва унинг ўсиши ҳамда ривожланишига зарар етказилмайди. Сув тупроқнинг фақат ўсимлик илдиз тизими ётадиган жойларига киради, у ҳар бир ўсимлик учун бир текис ва доимий равишда зарур бўлган миқдорда етказиб берилади. Анъанавий суғориш билан солиштирганда, томчилардан фойдаланиш жараёнида тупроқнинг табиий тузилиши бузилмайди. Кучли қуёш нурлари билан ўсимликлар нобуд бўлмайди, бу томчиларнинг баргларга ҳам тушиши билан изоҳланади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Амударё туманидаги жами 850 гектар экин ер майдонларида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш режалаштирилган бўлиб, шундан 43 та фермер хўжалигининг жами 650 гектар пахта майдонларида томчилатиб суғориш, 45 та фермер хўжаликларининг 200 гектар ғалла майдонларида ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича шартномалар тузилган.

Туманимизда қишлоқ хўжалиги соҳасининг янада ривожланишида янги замонавий техникаларнинг кириб келиши ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Муҳтарам Президентимизнинг 2024 йилнинг 9 февраль санасида имзоланган “Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 66-сонли қарори бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим дастуруламал бўлмоқда.

Қарор билан республикамизнинг Амударё, Беруний, Чимбой ва Қонликўл туманларида 2024 йил 1 апрелга қадар қишлоқ хўжалиги техникалари билан комплекс хизмат кўрсатувчи техника-сервис марказларини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш белгилаб берилди. Шу асосда туманимизда ташкил этилган "Amudaryo Yangi Texnika Service" масъулияти чекланган жамияти ҳам бугунги кунда соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида мазкур жамиятга 13 дона янги замонавий техникалар харид қилиш бўйича шартномалар тузилган бўлиб, бугунги кунда жами 2 млрд. 250 млн. сўм аванс маблағлари ҳисобига 11 дона техникалар етказиб берилган. 5 дона “New Xolland T-7060” русумли юқори унумли сурим тракторлари, 5 дона замонавий айланма омочлар, 1 дона механик сеялка шулар жумласидандир. Мазкур техникалар билан туманимиздаги фермер хўжаликларига шартнома асосида хизматлар кўрсатилиб, экин майдонларидан мўл ҳосил олишга замин яратилмоқда ҳамда иш унумдорлиги ва сифати янада ошиб, юқори меҳнат самарадорлигига эришилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Қорақалпоғистон Республикасининг мавжуд табиий хомашё ресурсларидан самарали фойдаланиш орқали саноат, қишлоқ хўжалиги соҳаларини жадал ривожлантириш, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини яхшилаш, тадбиркорлик ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш, шу асосда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда турмуш даражасини ошириш мақсадида имзоланган Президент қарори республикамизнинг комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланишида устувор аҳамият касб этмоқда.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026