12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:12
Саломатлик 👁 334

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати амударёлик тиббиёт ходимлари билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати амударёлик тиббиёт ходимлари билан учрашди

Маълумки, кейинги йилларда соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш, аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий санитария, шошилинч ва тез тиббий ёрдам, ихтисослаштирилган хизматлар сифатини ошириш, дори-дармон ва тиббий буюмлар билан таъминлаш, хусусий тиббиёт тизимини қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллигига бағишлаб “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз” шиори остида “Мустақиллик йилларида аҳоли саломатлигини сақлаш ва соҳани ривожлантиришга оид ислоҳотлар” мавзусида туман Тиббиёт бирлашмасида ўтказилган давра суҳбатида соҳада эришилган бир қатор ютуқлар эътироф этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Зумрад Бекатова, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши масъуллари ҳамда туман Тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирок этишди.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг сифати, самарадорлиги ва қулайлигини ошириш таъминланяпти.

Хусусан, сўнгги 5 йилда соғлиқни сақлаш соҳасига бюджетдан ажратилган маблағлар 7,3 триллион сўмдан 29,7 триллион сўмга оширилди. 2024 йил давомида ушбу маблағ яна кўпайтирилиб, 33,4 триллон сўм ажратиш кўзда тутилган. Ўтган 5 йиллик даврда шифохоналар ва тез тиббий ёрдам пунктларини дори-дармон, тиббий буюмлар билан таъминлашга ажратилаётган маблағлар 12 баробар кўпайтирилди.

Тадбирда қайд этилганидек, соҳани кадрлар билан таъминлаш, уларнинг узлуксиз малака ошириб боришини, илмий фаолият билан шуғулланишини рағбатлантириш бўйича барча чоралар кўрилмоқда. Эҳтиёж юқори бўлган тор доирадаги мутахассислар учун ординатура ва магистратурада квоталар кўпайтирилди, интернатура қайта жорий этилди. Тиббиёт муассасалари тиббий, фармацевтика ва бошқа ходимларининг лавозим маошлари малака тоифасидан келиб чиқиб, 10-15 фоизга оширилди.

Бундан ташқари, 2021 йилдан бошлаб олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокорлик пункти ва оилавий поликлиникалар учун “Қишлоқ шифокори” дастури жорий қилинди. Унга асосан, бошқа ҳудудда яшайдиган шифокор 3 йил ишлаб бериш шарти билан ишга қабул қилинганда бир марталик 30 млн сўм ҳамда хизмат уйи билан таъминлаш ва ойлигига 2 млн сўм устама бериш йўлга қўйилди.

Шунингдек, вилоятлардан, Тошкент шаҳридан, хориждан Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир, Чимбой, Қораўзак, Бўзатов, Шўманай, Қўнғирот туманларига бориб ишловчи шифокорлар учун ойлик маошига дастлабки 3 йил давомида 100 фоиз, Мўйноқ туманида эса 200 фоиз миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама тўловлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаб бериш амалиёти жорий этилди.

Республика тасарруфидаги ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари сони 13тадан 24тага етказилиб, унинг ҳудудларда 70дан зиёд филиаллари, 300дан зиёд бўлимлари ташкил этилди ва аҳоли учун ўзи яшаб турган ҳудудда ҳам юқори технологик тиббий ёрдамни олиш имконияти кенгайтирилди.

Тадбир давомида маърузачилар томонидан аҳоли саломатлигини яхшилаш, замонавий соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг қонуний асосларини яратиш бўйича қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар, амалий тиббиётда эришилган ютуқлар ҳақида маълумотлар берилди.

Қизғин мунозара ва муҳокамага бой бўлган давра суҳбати якунида Амударё туманида аҳоли соғлигини сақлаш билан боғлиқ мақсадларни амалга оширишга қаратилган зарур таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026