12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:11
Фан ва таълим 👁 385

Мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялашда ўйинларга асосланган машғулотларнинг аҳамияти

Мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялашда ўйинларга асосланган машғулотларнинг аҳамияти

Мактабгача ёшдаги болаларнинг қалбида билим олишга қизиқиш ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳини сингдириш учун машғулотлар давомида дарс мавзуларини ўйинларга асосланган услублардан самарали фойдаланган ҳолда ташкил этиш зарур. Чунки бу даврда болалар жуда ўйинқароқ бўлиб, дўстлари билан хар ҳил ўйинларни ўйнаб вақт ўтказишни яхши кўришади.

Мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланган болалар бошланғич билимлар ва миллий қадриятларимизни ўрганиш давомида ўзига хос иқтидори шаклланиб, алоҳида шахс сифатида улғая бошлайди. Болалар ёшига мос миллий эртакларни тинглаш ва қадриятларимиз акс этган мультфилимларни томоша қилиш орқали уларда атроф муҳит ва инсонларга нисбатан муносабат шаклланади.

Ўзбек борки, фарзандига болалик давридан бошлаб катталарни ҳурмат қилишни, уларга қўлини кўксига қўйган ҳолда салом беришни ўргатади. Тарбиячи таълимий жараёнда бу одатларни тарбияланувчиларга гуруҳ шаклидаги ўйинлар ёрдамида образли қилиб тушунтирса, болаларнинг ўзлаштириши осон бўлади. Бунда ўйин иштирокчилари эртак қаҳрамонларини гавдалантириб, устоз-шогирд, ака-ука, ота-она ва фарзанд образида мулоқот қилишлари керак.

Атроф-муҳитни озода сақлаш инсонларга хос фазилат ҳисобланади. Бу одатни фарзандларимизга болалик давридан бошлаб ўргатишимиз зарур. Машғулотлар вақтида тарбияланувчиларни гуруҳларга ажратган ҳолда хоналарини, ётиш ўрнини ким тез ва чиройли қилиб тозалашни мусобақа тарзида ўргатиш орқали бу вазифаларни кундалик фаолиятининг ажралмас қисмига айлантиришимиз мумкин. Ўз хонасини ва ётиш ўрнини тоза сақлашга одатланган бола табиатга бепарво бўлмайди.

Инсон тарбиясини дастурхонда ўтириш ва овқатланиш одобидан ҳам билишимиз мумкин. Биз тарбиячилар болаларнинг хатти-ҳаракатидан оиласидаги маънавий муҳит ҳақида муайян ахборотга эга бўламиз. Айрим болалар тушлик пайти катта ёшдаги одамлардек тартиб билан овқатланишса, айрим болалар бу қоидаларга унчалик амал қилишмайди. Дастурхонда ўтириш ва овқатланиш одобини ҳам ўйин шаклида ўргатсак, болалар қизиқувчанлик билан тез ўзлаштиради. Ўйин шартига кўра, болалар якка тартибда овқатланишдан олдин ва кейин қилинадиган амалларни бажаришади. Қолган иштирокчилар эса тенгдошининг ҳаракатларини баҳолайди. Масалан, кимдир овқатланишдан олдин қўлини ювмаслиги, қошиқни атайлаб ўнг қўлда ушламаслиги ёки дастурхонда одоб билан ўтирмаслиги мумкин. Бу хатоларни топган болалар эса ҳар хил шаклда рағбатлантирилади.

Донишмандлар бешикдан то қабргача илм изла, деб бежизга айтишмаган. Илм ва касб-кор ўрганишнинг эрта кечи бўлмайди. Боғча ёшидаги болаларни саҳифаси қизиқарли суратлар билан безалган, муқоваси бола эътиборни жалб қиладиган чиройли китоблар билан таништириш орқали уларда китобларга нисбатан қизиқиш уйғотишимиз мумкин. Ўйин шартига кўра кимдир кутубхоначи, кимдир китоб савдогари яна бошқа бола ўқитувчи бўлиши мумкин. Ўйин жараёнидаги муносабат болаларда китобнинг нима эканлигини англатади.

Бугунги кунда мактабгача таълим ташкилотлари фарзандларимизнинг шунчаки вақт ўтказадиган манзили эмас, балки етук тарбия кўрадиган маънавият масканидир. Улар бу даргоҳда бошланғич билимлар билан бир қаторда қадриятимизга айланган одатларимизни ҳам ўрганишади.

Сурайё Бозорбоева, Амударё тумани 40-сонли ДМТТ тарбиячиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026