12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:33
Жамият 👁 465

Орзунинг ойдин йўлларида

Орзунинг ойдин йўлларида

Инсонда иқтидор ва қобилият туғма бўлади, омад ва бахт эса интилиш, фидойи меҳнат, билим ва тажриба, ташаббускорлик маҳсулидир. Юксак иқтидор ва қобилият соҳиби бўлсанг-у, ана шу Худо берган неъматни амалда намоён этаолмасанг, сен учун омад ва бахт қуёши асло нур сочмайди. Аллоҳ томонидан ато этилган ноёб қобилият ва иқтидор эгалари ана шу қуёш нурлари томон интилиб яшашдан, бу йўл аро машаққатлар чекишдан ҳеч қачон чарчамайдилар. Пировардида, ўз саъй-ҳаракатлари билан орзунинг ойдин йўлларига чиқиб оладилар. Бу йўлнинг манзиллари обод ва чароғон, бунда кечадиган ҳар бир лаҳза фараҳли.

Босув маҳалласи ҳудудида Ушоқ овул деб аталувчи, одамлари меҳнаткаш ва фидойи, меҳнатсиз ўтган кунини умрин ҳисобига қўшмайдиган, табиати гўзал ажиб маскан бор. Ўзбек халқининг улуғ, оташнафас шоири Ҳамид Олимжон таъриф берганларидай, она Ўзбекистоннинг жимитдайгина бу гўшасида ҳам “...қуртлар ипак тўқийди, қушлар китоб ўқийди, арилари асал йиғади”. Улуғ шоирнинг Ватанга таърифига бирон сўз қўшмоққа ожизмиз. Лекин мен билган Ушоқ овулда ҳар куни яна бир мўъжиза туғилади: шеър-у шуурга ошна шоирлари тилидан тўкилган латиф сатрлар овул аҳлининг гап-гаштакларида кўнгилларни тебратувчи қўшиқ бўлиб жаранглар сочади. Бу дилтортар қўшиқларнинг ижрочилари ҳам, уларга мусиқий жаранг бериб, жўшқин, тилдан тушмас оҳангларга айлантиргувчилар ҳам ушоқовулликларнинг иқтидорли, интилувчан фарзандлари. Агар таъбир жоиз бўлса, Муҳаббатхон Ибрагимова ҳамда Баҳромжон Йўлдошевларнинг санъатсевар фарзанди Аббосбек ноёб иқтидори, ширали овози, китобсеварлиги, ҳатто ҳаваскор шоирлиги билан аллақачон “тилга тушиб”, ўз мухлислари аудиториясига эга бўлғуси созанда, келажаги порлоқ ёшлардан.

Яқинда, 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорига кўра, мамлакатимиздаги алоҳида қобилиятли, интилувчан, ташаббускор ёшлардан бир гуруҳи “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирландилар. Тақдирланганлар орасида ушоқовуллик Аббосбек Йўлдошевнинг ҳам борлиги ҳар бир амударёлик ёшнинг қалбида ҳавас ва ифтихор туйғуларини уйғотган бўлса не ажаб!    

Фарзандининг мусиқага бўлган қизиқишларини пайқаган Баҳромжон билан Муҳаббатхон уни Қипчоқ шаҳарчасидаги 21-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабига ўқишга беришга қарор қилганларида Аббосбек 4-синф ўқувчиси эди. 26-сонли мактабнинг аълочи ўқувчиларидан бири бўлган Аббосбек Йўлдошевнинг ўқиши пасайиб кетишидан хавотирланган 4-синф раҳбари Гулора Тилевбоева:

– Қипчоқ шаҳарчаси овулдан анча олис, қиш-қировли кунларда бола қийналиб қолмасмикан, – деди севимли ўқувчисининг келажаги ҳақида қайғуриб.

Табиатан тиришқоқ, ўз устида ишлашдан асло чарчамайдиган Аббосбек умумтаълим мактаби дастури билан мусиқа ва санъат мактабининг рубоб чолғуси йўналиши бўйича белгиланган ўқув дастуридаги дарсларни баравар равишда, намунали тарзда ўзлаштириш қобилиятини намоён этганида ҳар иккала ўқув масканидаги устозлари чин дилдан қувонишди.

Айниқса, илк марта қўлига рубоб чолғу асбобини тутқазиб, уни санъат оламига олиб кирган, бу мусиқа асбобининг сир-синоатларини эринмай ўргатган 21-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг рубоб йўналиши бўйича мутахассис ўқитувчиси, санъатдаги биринчи устози Ражаббой Абдуллаев Аббосбекни турли кўрик-танловларга тайёрлади, интилишларини қўллаб-қувватлади. Тинимсиз изланишлар, узвийлик асосидаги мусиқий дарс ва машғулотлар ўз самарасини бериб, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган М.Ашрафий, Муҳиддин Қори Ёқубов номидаги кўрик-танловларда устози Ражаббой Абдуллаев раҳбарлигида муваффақиятли иштирок этиб, бир неча марта совриндор бўлди. Эришган ютуқлари Аббосбекнинг қалбидаги орзуларига қанот бағишлаб, келажаги сари ойдин йўллар очди.

Умумтаълим мактабининг 9-синфини аъло баҳоларга тугатган Аббосбек Йўлдошев Нукус ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактабига имтиёзли равишда қабул қилинди. Мазкур мактабда таниқли созанда ва педагог Несипбай Алексеевдан мусиқа сирларини қунт билан ўрганишга киришган бўлғуси иқтидорли созанда мазкур мактабнинг илк таҳсилини олишни бошлаган кезлариданоқ мактаб педагогика жамоасининг назарига тушди. У мактабнинг 1-босқичида ўқиб юрганидаёқ “Ёш ижрочилар” Республика кўрик-танловида иштирок этиб, Қорақалпоғистон миқёсида фахрли 1-ўринни эгаллади.                  

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари, қолаверса, қорақалпоғистонлик санъатсевар ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига асосан 2021 йилнинг 5 апрель санасида Ўзбекистон Давлат Консерваториясининг Нукус филиали очилди. Ушбу нуфузли таълим масканининг очилиши Аббосбек Йўлдошев ва унга ўхшаган қорақалпоғистонлик санъатсевар ёшларнинг ўз иқтидорларини амалда намоён этишлари, танлаган йўналишлари бўйича чуқур билим олишлари учун катта имконият яратди.

Аббосбек Йўлдошев 2021-2022 ўқув йилида мазкур олий санъат таълим даргоҳининг илк талабалари сафидан жой олди. У 1-2-босқичларда ўқиб юрган кезлариданоқ турли нуфузли фестиваллар, Қорақалпоғистон ва мамлакат миқёсидаги кўрик-танловларда муваффақиятли иштирок этиб, ҳар сафар ғолиблар сафидан муносиб жой олди. Хусусан, 2021 йилда бўлиб ўтган “Халқ чолғулари” ансамблларининг Республика миқёсидаги фестивалида Ўзбекистон Давлат Консерваторияси Нукус филиалининг “Халқ чолғулари” ансамбли аъзоси сифатида иштирок этиб, ансамблнинг муваффақиятига муносиб ҳисса қўшгани учун филиал маъмурияти томонидан муносиб рағбатлантирилиб, унга миннатдорчилик хати тақдим этилди. 2022 йилда бўлиб ўтган “Поэзия гулшани” онлайн кўрик-танловида махсус диплом билан тақдирланди. Бундан ташқари, 2022 йилда Германияда ўтказилган халқаро “GRAND PRIX” онлайн танловидаги фаол иштироки учун у Ўзбекистон Давлат Консерваториясининг орган залида бир марталик бепул концерт бериш имкониятини тақдим қилувчи ваучер соҳиби бўлди ва тенгдошларига, консерватория профессор-ўқитувчиларига ўз санъатини намойиш этди.

Аббосбекнинг ютуқлари 2022-2023 ўқув йилида янада самарали бўлди. У 2022 йилда “Ўз мутахассислиги бўйича йилнинг энг билимли талабаси”, 2023 йилда эса 15 апрель – Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан Консерватория маъмуриятининг Фахрий ёрлиғи, талаба-ёшлар ўртасида ўтказилган “Китобхон талаба” танловида 2-даражали Диплом, Тўлепберген Қаипбергенов номидаги давлат стипендияси танловидаги фаол иштироки учун сертификат, шунингдек, “Маданият ва санъат” илмий-амалий журналида ёритилган илмий мақоласи учун махсус сертификат ва 2024 йилда ёш ижрочилар ўртасида бўлиб ўтган “Янги йил юлдузлари” 2-Республика кўрик-танловида 1-даражали Диплом билан тақдирланди.

Аббосбек Йўлдошев жорий ўқув йилини ҳам муваффақиятли якунлади. Консеватория филиалининг 3-босқичини фақат аъло баҳоларга якунлаб, 4-босқичга ўтган иқтидорли талаба учун 30 июнь — Ёшлар куни қўша-қўша қувончлар ато этди. Ёшлар куни байрами арафасида, алоҳида иқтидорли, ташаббускор ва билимдон, ватанпарвар ёшлардан бир гуруҳини давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги Президент Қарорига мувофиқ Аббосбек Йўлдошев “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди. Ёшлар куни муносабати билан 2024 йил 28 июнь куни бўлиб ўтган тантанали анжуманда унинг кўкрагига Президентнинг шахсан ўзи мукофот нишонини тақиб қўйди.

“... – Ҳеч қачон унутманг, сизлар ёшликнинг ҳар бир дақиқасини ғанимат билиб, доимо бунёдкорлик ва ижодкорлик ҳисси билан, Ватанга чексиз садоқат туйғуси билан яшасангиз, албатта кам бўлмайсиз”, – деган Президентимизнинг давъаткор сўзлари, айниқса, биз ёшларни “... йигит-қизлар бизнинг бебаҳо бойлигимиз, олтин фондимиздир”, – дея мамнуният билан эътироф этганлари ҳар биримизнинг зиммамизга юксак масъулият юклайди. Айниқса, мен Юртбошимизнинг бу эътирофидан нафақат руҳландим, жуда катта маънавий куч олдим, – дейди Аббосбек қувончларини яширолмай.

Аббосбекнинг ҳаётида шу куни яна бир қувончли воқеа юз берди. Унинг ўқишда, жамоат ишларида, ижодда эришаётган муваффақиятлари алоҳида эътироф этилиб, ”Миллат умиди” кўкрак нишони билан ҳам тақдирланди.

Кўксида қўша нишонлар билан ўзи туғилиб-ўсган қадрдон қишлоғига янада эзгу орзулар оғушида қайтган “Мард ўғлон”ини Ушоқ овулликлар, унинг қўлларига илк қалам тутқазган, санъат оламига қўйган биринчи қадамига оқ йўл тилаб, орзунинг ойдин йўлларига олиб чиққан биринчи устозлари қувонч ва самимият билан кутиб олдилар.

Шогирдининг камолини кўришдан ҳам улуғроқ бахт борми устоз учун! Шу куни у ўзи таҳсил олган 26-сонли умумтаълим мактабига бориб, қувончларини азиз устозлари билан бўлишди, янада яхши ўқишга, келажакда азиз халқига муносиб хизмат қилишга, унга ишонган устозларининг ишончларини оқлашга сўз берди. Устозлари Аббосбекнинг орзуларига янада порлоқ ва ойдин йўллар тилашди. Зеро, эзгу тилаклар ҳар бир лаҳзада инсонни қўллаб, янги марралар сари руҳлантириб туради, келажак сари дадил қадам ташлашга ундайди. Ўзбекистон Давлат Консерваториясининг Нукус филиали 4-босқич талабаси, Аму элининг “Мард ўғлон”и, ”Миллат умиди” кўкрак нишони соҳиби Аббосбек Йўлдошевга:

– Орзу йўлларинг ҳамиша ойдин, Қорақалпоғистон ва Ўзбекистон санъатини дунёга танитишдек эзгу ниятларинг доимий йўлдошинг бўлсин, санъатинг ҳаётингга ва жонажон Ватанингга кўрк, зийнат бағишласин, – деймиз.

Робия Йўлдошева

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026