12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:52
Жамият 👁 1,031

ЮРТИМ ҚИЗЛАРИНИНГ ЙЎЛЛАРИ ОЙДИН, КЕЛАЖАГИ ПОРЛОҚ

ЮРТИМ ҚИЗЛАРИНИНГ ЙЎЛЛАРИ ОЙДИН, КЕЛАЖАГИ ПОРЛОҚ

Аждодларимиз асрлар давомида орзу қилиб келган мустақиллик халқимизга миллий ўзлигини, ор-номус ва ғурурини, ўз юртига беклигини қайтариб берди, ўз фарзандлари тақдири ҳақида ғамхўрлик қилиш, асрлар оша аждодларимизнинг ҳаётидан муҳим ўрин тутган миллий урф-одатларимиз, анъаналаримиз ва қадриятларимизнинг тарбиявий аҳамиятидан фойдаланиш имконини берди Янги тарихий шароитда мамлакатнинг оёққа туриб, қудратли давлатга айланишида ҳал қилувчи куч сифатида ёшларга улкан ишонч билдирилди.

Мамлакатимизда айни кунда амалга оширилаётган улкан ўзгаришлар ва янгиланишларда ёшлар, айниқса аёл-қизлар манфаатлари устуворлик касб этмоқда. Ёш қизлар, аёллар масаласи, уларнинг саломатлигини яхшилаш, таълим олишига шарт-шароит яратиш, ижтимоий муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Айниқса, миллат давомчиси бўлмиш қизларни маърифатли, зиёли ва оналик мақомига муносиб юксак ахлоқли қилиб вояга етказишга алоҳида эътибор берилаётир.

Шунинг учун ҳам 11 октябрь – Халқаро қизлар куни мамлакат миқёсида кенг байрам қилинмоқда. Бу ҳақда маълумот беришдан олдин эътиборингизни дунё миқёсидаги қизларга қандай муносабат ҳукмронлигига қаратмоқчиман: бугунги кунда дунёда 1,1 миллиард қиз яшайди. Бу қизлар келажагимизни юксалтиришда муҳим восита бўлар эди – агар бутун дунёда қизларга бизнинг мамлакатимиздагидай эътибор, имкониятлар мавжуд бўлганида. Таасуфки, улар турли ҳудудларда турлича шароитларда яшашади. Фикрим исботи сифатида ЮНИСЕФ халқаро ташкилоти маълумотларига тўхталаман: айни кунда жаҳон бўйича 31 миллион нафар мактаб ёшидаги қиз таълим олмайди, 17 миллион нафар қиз эса умуман мактабга бормайди. Айрим мамлакатларда оилаларнинг иқтисодий ночорлиги туфайли тўйиб овқат емаслиги, ёмон шароитда яшаши кўп сонли қизларнинг болаликдан ногирон бўлиб қолишига ё нобуд бўлишига олиб келаяпти.

Шунинг учун ҳам 2011 йил, 11 октябрдан бери БМТ Бош ассамблияси ташаббуси билан мазкур сана Халқаро қизлар куни сифатида қизларнинг ижтимоий муаммоларига эътибор қаратиш, камситилишининг олдини олиш мақсадида нишонланиб келинаётир. Халқаро қизлар куни жаҳонда 2012 йилда эрта никоҳга қарши, 2013 йилда таълим олиш муаммолари, 2014 йилда қизларга зўравонликка барҳам бериш, 2015 йилда 2030 йилга қадар ўсмир қизлар учун етарли шароитлар яратишга, 2016 йилда қизларни камситишга, ижтимоий муаммоларига қарши кураш, 2017 йилда эса жаҳон инқирозигача, инқироз пайтида ва инқироздан кейинги даврда қизларга имкониятлар, улар дуч келаётган қарама-қаршиликларга глобал эътибор қаратишни кучайтириш масалаларига бағишлаб ўтказилди.

Ушбу маълумотларнинг ўзиёқ йил ўн икки ойи ҳам ўзига хос файзли, тинч-осойишта юртимизда давлатимиз ва оиласи ардоғида улғаяётган қизларимизнинг нақадар толеи баланд эканлигидан далолат беради.

Ҳа, ана шундай жаннатмакон юртда туғилишнинг ўзи ҳам бахт. Бахтки ҳар бир гўдак, қизнинг соғлом бўлиб дунёга келиши, соғлом улғайиши учун ғамхўрлик қилинади. Мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, кенг жамоатчилик уларнинг маънавиятли, маданиятли, иқтидорли бўлиб вояга етишлари учун хизмат қилади. Ҳар бир қиз хоҳишига кўра мактабни тугатганидан сўнг олий таълим олиши, ишлаши, бирор касб-ҳунар ўрганиши ўз ихтиёридадир. Мамлакатимизда ёшларга оид норматив ҳуқуқий ҳужатларга асосланиб, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг ёш оилалар ва қизлар билан ишлаш бўйича стратегияси” ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг ташаббуси билан 11 октябрь – Халқаро қизлар кунга бағишлаб ўтказилаётган Республика қизлар фестивалидан кўзланган мақсад ҳам ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳиятини халқимиз, айниқса, ёшларга етказиш, қизларга бўлган эътиборни янада юксак поғонага кўтариш, қизларнинг билим олишга, касб-ҳунарга қизиқишларини оширишга қаратилган.

Сана муносабати билан туманимизда ҳам қизлар фестивали бўлиб ўтди. Қизларнинг билим олишига, китоб ўқишига бўлган қизиқишини, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, иқтидорли қизлар сафини кенгайтириш билан бир қаторда уюшмаган қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг кийиниш ва муомала маданиятини ошириш, амалга оширилаётган ислоҳотларга фаол муносабатини шакллантириш мақсадида туман Маданият бўлими томошалар залида ўтказилган фестивалга туманимизнинг барча ҳудудларидан турли касб, мутахассислик эгалари бўлган, шунингдек, вақтинча ишсиз қизлар иштирок этдилар.

Тадбир элимизнинг қўли гул, иқтидорли қизларининг турли соҳалардаги ижод намуналари кўргазмаси билан бошланди.

Турли соҳаларда, хусусан, ноёб ва инновацион ихтиро соҳиблари, ижодкор қизлар, тенгдошларига энг кўп иш ўринлари яратган ҳунарманд ва тадбиркор қизлар, илм-фанда юксак муваффақиятларга эришган қизлар, энг кўп хорижий тилларни ўзлаштирган қизлар, спорт соҳасида юксак марраларни эгаллаган чемпион қизлар, санъат соҳасида муваффақиятларга эришган қизларнинг чиқишлари иштирокчиларда улкан таассуротлар қолдирди.

Ҳур ва озод юртимизни, бахтиёр турмуш тарзини ва қизлар шаънини улуғловчи куй-қўшиқлар, моҳирона ижро этилган рақслар барчага манзур бўлди.

Бутун мамлакатимиз бўйлаб ўтказилган 11 Республика қизлар фестивали, фестивал доирасида ҳудудларда ўтказилган тадбирлар юртимизнинг йўллари ойдин, келажаги порлоқ қизларига ҳурмати-эҳтироми, эъзози намунасидир.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026