12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:39
Иқтисодиёт 👁 519

Электромонтёрлар фаолиятида меҳнат муҳофазисини кучайтиришга доир амалий семинар ташкил қилинди

Электромонтёрлар фаолиятида меҳнат муҳофазисини кучайтиришга доир амалий семинар ташкил қилинди

Бугун замон шиддат билан ривожланиб, вақт ўтгани сайин ҳаётимизга кўплаб янгиликлар кириб келяпти. Кундалик турмушимиз ва иш фаолиятимизни техникалардан, айниқса электр энергиясидан айро ҳолда тасаввур қилишимиз қийин. Ҳатто электр тармоғидаги қисқа узилишлар сабаб белгиланган режаларимиз ўз вақтидан кечикиб қолиши мумкин. Истемолчиларни доимий ва узлуксиз равишда электр энергияси билан таъминлаш, қурилмаларда юзага келаётган носозликлар ва аварияли ҳолатларни тезкорлик билан хавфсиз бартараф этишда соҳа ходимларининг юқори билим ва тажрибалари муҳим аҳамиятга эга.

“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Қорақалпоғистон ҳудудий филиали томонидан Амударё туманида электромонтёрларнинг малакаларини текшириш ва ошириб бориш мақсадида белгиланган тартибда амалий семинарлар ўтказиб келинади.

Жорий йилнинг 21 июнь куни туман электр таъминоти корхонаси томонидан ташкил этилган “Хавфсизлик техникаси” амалий семинарида Нукус шаҳри ва Амударё, Тўркул, Қўнғирот, Тахтакўпир туманлари электр таъминоти корхонаси ходимларидан таркиб топган электромонтёр жамоалари маҳоратларини намойиш қилишди.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Баҳодир Эрназаров, электр таъминоти корхонаси хавфсизлик бўйича муҳандислари Шавкат Холимбетов, Казбек Фазилбеков ҳамда соҳада узоқ йиллик тажрибага эга бўлган уста-монтёрлар иштирок этишди.

Дастлаб тадбир аввалида муҳандислар томонидан электромонтёрларга меҳнат муҳофазисини кучайтириш, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва эксплутация ишларини хавфсиз бажариш чораларини кўришга доир зарур кўрсатмалар берилди. Шунингдек, иш жараёнида жароҳатланишнинг олдини олиш мақсадида ҳимоя воситаларининг яроқлилик йўриқномалари текширилиб, уларни амалда самарали қўллаш тартиби ҳам тушунтириб ўтилди.

Ҳар қандай соҳада асбоб-анжомларнинг созлиги меҳнат унумдорлигини оширади. Бу қоида айниқса, электромонтёрлар фаолиятида муҳим аҳамиятга эга. Чунки уларнинг иш фаолияти юқори кучланишга эга бўлган электр энергиясига боғлиқ равишда амалга оширилди. Иш жараёнида махсус асбоб-анжомларнинг талабга жавобга бермаслиги, шошма-шошарлик ва бепарволик кўнгилсиз оқибатларга сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабли соҳа ходимларидан шахсий масъулият ва зийраклик талаб қилинади.

Семинар давомида хавфсизлик муҳандислари ва уста-монтёрлар томонидан ходимларнинг асбоб-ускуналари ва махсус иш кийимларининг ҳолати рўйхат асосида текширилиб, ёш электромонтёрларга иш қуролларини тартибли сақлаш ва улардан самарали фойдаланишга доир амалий тавсиялар билдирилди. Шунингдек, фақулодда ҳолатларда иш жараёнини хавфсиз ташкил этиш ва айрим ускуналардан қандай фойдаланиш кераклиги тушунтирилди.

Шундан кейин, амалий машғулот полигонида электромонтёрлар ўртасида эксплуатация ишларини бажариш тадбирларига навбат берилди. Барча жамоалар темир-бетонли устунларга чиқиб, носозликни бартараф этиш, юқори кучланишни ерга йўналтириш, электр симларини бир манзилдан иккинчи манзилга йўналтириш ва соҳага доир шу каби машғулотлар орқали синовдан ўтказилди. Иштирокчилар белгиланган қоидалар асосида махсус шартларни бажариш давомида шахсий тажрибаларини намойиш этишди.

Маълумот ўрнида айтишимиз жоизки, туман электр таъминоти корхонаси томонидан электр энергиясидан самарали фойдаланиб техник йўқотишларни камайтириш, электр энергиясини иқтисод қилиш ва истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида бир қатор вазифалар амалга оширилди. Хусусан, куз-қиш мавсуми давомида аварияли ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида 56 дона трансфортматор пунктлари ва 177 кмдан ортиқ ҳаво электр тармоғида мукаммал таъмирлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, шундан 24 дона трансформатор пунктлари ва 76 кмдан ортиқ ҳаво электр тармоғида белгиланган вазифалар сифатли бажарилди. Бундан ташқари 48 дона ишга яроқсиз таянч устунлар янгиларига алмаштирилди.

Яна шуни таъкидлашимиз жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари асосида 9 дона трансформатор пунктларини ҳамда 23 кмдан ортиқ электр узатиш тармоқларини тортиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 4 кмга яқин замонавий СИП кабель тармоғи тортилди. Шунингдек, аварияли ҳолатларни қисқа фурсатларда бартараф этиш учун махсус бригада тузилиб, қўшимча заҳира материаллари ва автотранспорт воситалари соз ҳолатга келтирилди.

Электромонтёрлар ўртасида хавфсизлик моҳафазини кучайтиришга доир ташкил қилинаётган бу каби семинарлар соҳа ходимларининг билим ва малакаларини ошириши билан ҳам аҳамиятли ҳисобланади. Зеро, ҳар қандай ишда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш орқали кўнгилсиз воқеаларнинг олдини олиб, яхши натижаларга эришилади.

Жасур Салаев, Амударё тумани электр таъминоти корхонаси раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026