12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:13
Қишлоқ хўжалиги 👁 446

Қишлоқ хўжалигида долзарб мавсум: ғалла ўрим-йиғимига саноқли кунлар қолди

Қишлоқ хўжалигида долзарб мавсум: ғалла ўрим-йиғимига саноқли кунлар қолди

Ғалла – халқимиз ризқ-рўзи ва дастурхонимиз тўкинлиги манбаи, нуронийларимизнинг турмушимизда фаравонллик ҳукм суришини сўраб қилган эзгу ниятларининг ижобатидир. Бободеҳқонларимизнинг эртаю-кеч қилган меҳнатлари самараси бўлган буғдой ўрими мавсумига ҳам саноқли кунлар қолди. Бу жараён фермерлар, комбайнчилар ва соҳага жалб қилинган ходимлар зиммасига катта масъулият юклайди. Жорий йил ҳам ҳосилни қисқа муддатда нест-нобут қилмасдан ўриб-йиғиб олиш учун пухта ҳозирлик кўрилди.

Амударё туманида ушбу мавсумга тайёргарлик ишларининг якунини кўздан кечириш, зарурий техникаларнинг мавсумга шайлигини текшириш мақсадида ҳамда юқори унумли ғалла ўриш комбайнларининг ўрим-йиғим ишларига тайёрлиги юзасидан 2-сектор ҳудудидаги Дўстлик маҳалласида кўргазмали семинар ташкил этилди.

Мазкур тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Анвар Юлдашев, Ўзагроинспекциянинг Қорақалпоғситон Республикаси бошқармаси бошлиғи Арслон Юсуфов ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди.

Тадбирда ғалла ўрим-йиғимига шай қилинган комбайнлар тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Масъуллар ўрим-йиғимга тайёргарлик ишлари, комбайнларнинг таъмирланганлиги, техник созлиги, мавсумга шайлигини кўздан кечириб, отрядлар аъзолари, қишлоқ хўжалиги тизимидаги вакиллар билан шуҳбатлашишди.

Туман ҳокими Собир Хўжаметов ғалла халқимизнинг умумий бойлиги, деҳқонларимизнинг ҳалол меҳнати, дастурхонимиз тўкинлигини таъминловчи неъмат эканлигини таъкидлаб, бир башоқ донни ҳам нест-нобут қилмасдан, уюшқоқлик билан ўриб-йиғиб олиш юзасидан қишлоқ хўжалиги вакилларига зарур топшириқлар берди.

Айтиш жоизки, Амударё туманида жорий йилда фермер хўжаликларининг 4 минг 800 гектар ер майдонида ғалла етиштирилди. Шундан 588 гектар майдондаги ғалла уруғлик учун мўлжалланган. Жорий йилги мавсумда ўрим-йиғим ишларига 18та комбайн ва 36 нафар техника бошқарувчи жалб қилинган. Тадбирда мутасаддилар тамонидан ҳар бир комбайнчи моддий рағбатлантирилиб, уларга пул мукофоти ва озиқ-овқат муҳсулотлари топширилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 2023 йилнинг ноябрь ва декабрь ойлари илиқ келганлиги кузги бошоқли дон экинларининг ўсиши ва ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди. Бунинг натижасида эрта ва оптимал муддатда экилган кузги бошоқли дон экинлари тўлиқ туплаш даврига ўтиб, эрта қишловга кирди. Ердан мўл ҳосил олиш мақсадида мавсум давомида фермерлар томонидан зарурий агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли равишда ўтказилди.

Ғалла майдонлари табиий ўғитлар билан тўйинтирилиб, ҳосилга зиён етказувчи зараркунандаларга қарши агротехник тадбирлари амалга оширилди. Махсус воситалар билан ёмғирлатиб суғориш технологияси қўлланилгани натижасида аввалгига қараганда сув ресурслари анча тежалди ҳамда буғдой доимий равишда намлик бикан таъминланди.

Тадбирда мутахассислар томонидан мавсумда иштирок этувчи ҳар бир ходимга зарур кўрсатмалар берилиб, саволларга жавоб қайтарилди.

Семинар якунида эса, комбайнларнинг техник ҳолати синаб кўрилди. Бир сўз билан айтганда, амударёлик қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилаётган ходимлар, фермер ва деҳқонлар зарурий техникалар билан ғалла ўрим-йиғим мавсуми учун шай ҳолатга келтирилган. Мазкур жараён мутасадди ташкилотлар томонидан доимий назорат қилиб борилади.

Халқ манфаати, эл-юрт фаравонлиги йўлида хизмат қилиш – энг олий бахт, буюк саодатдир. Ризқ-рўзимиз ва тўкинчилик асоси бўлмиш юксак ғалла хирмонини бунёд қилиш йўлида заҳмат чекиб, ўрим-йиғим ишларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишга шай турган ғаллакорларимиз ва бу жараёнга ёрдам берувчи техник ходимларнинг машаққатли ишларига омад тилаймиз.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026