12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:56
Адабиёт 👁 448

14-сонли мактабда қозоқ адиблари хотирасига бағишлаб адабий-бадиий кеча ўтказилди

14-сонли мактабда қозоқ адиблари хотирасига бағишлаб адабий-бадиий кеча ўтказилди

Қардош қозоқ адиблари нафақат туркий адабиётда, балки жаҳон мумтоз сўз санъатида ҳам ёрқин из қолдиришган. Шулар орасида Сакен Сейфуллин, Бейимбет Майлин, Ильяс Жансугуров каби ёзувчи-шоирлар қозоқ адабиётининг асосчиларидан ҳисобланади.

Жорий йил ушбу ижодкорларнинг таваллудига 130 йил тўлди. Шу муносабат билан 14-сонли мактабда адабий-бадиий кеча ўтказилди. Тадбирга мактабнинг 11-синф ўқувчилари Ержан Реймбаев ва Лариса Пиржановалар бошловчилик қилишди.

Тадбир аввалида мактаб директори Иноят Турамуродов сўзга чиқиб, бу ижодкорларнинг умр йўли ва адабий кечанинг аҳамияти ҳақида фикр билдирди. Кечада ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Илҳом Сапарбаев, манавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Жасур Сидабуллаев ҳамда мактабнинг ўқитувчилари ва юқори синф ўқувчилари иштирок этишди.

Адабий кеча мактабнинг қозоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси Майра Умирбаева ҳамда “Тилашар” тўгараги аъзолари томонидан ташкил этилди.

Маълумот учун, Сакен Сейфуллин 1894 йил 15 октябрда Жезқазған вилоятининг Оқадир туманидаги Қарашилик қишлоғида туғилган. У қозоқ адабиётининг ривожланишига улкан ҳисса қўшган. Унинг “Кўкчатов", “Қизил от” достонлари ва шеърлари ўтган асрнинг 30-йилларидаги қозоқ шеъриятининг энг яхши асарларидан ҳисобланади. Адиб “Бахт йўлида”, “Қизил шунқорлар” каби драмалари билан қозоқ саҳна санъатида ёрқин из қолдирган. Ўтган асрнинг 20-30-йиллари қозоқ шеъриятида ўзига хос мактаб ярата олган шоир шеърлари, йирик достонлари халқ дилидан жой олиб, қозоқ адабиётининг нодир намуналарига айланган.

Қозоқ адабиётининг яна бир номдор вакили Бейимбет Майлин 1894 йил 15 октябрда Қўстанай вилоятида туғилган. Адиб шеърият, наср ва драматургия соҳаларида бирдек самарали меҳнат қилган ёзувчидир.

У қозоқ шеъриятида шеър жанрининг кўламини кенгайтириш ва унинг савиясини янада оширишга катта ҳисса қўшган. Бейимбет Майлининг истеъдоди, айниқса, насрий асарларида ёрқин намоён бўлди. Ҳикоялари юксак бадиий сифати, ҳаёт ҳақиқатига урғу берилган мавзуларнинг ранг-баранглиги билан ажралиб туради.

Қозоқ шоири, драматург, носир, журналист, таржимон ва жамоат арбоби Ильяс Жансугуров 1894 йил 15 майда Олмаота вилояти Оқсув туманида туғилган. Адиб халқнинг бой фольклорини тўплаш, унинг илғор намуналарини халқ манфаатига айлантириш, китоб ҳолида нашр этишда катта ҳисса қўшди. Уларнинг илғор намуналарини ўзи ёзган мактаб дарсликлари ва антологияларига киритиб, мактаб ўқувчиларини халқ тарихи ва ўтмиш ҳаётидан хабардор қилишга эътибор қаратди. Жансугуров  адабий танқид билан ҳам шуғулланган, адабий-бадиий танқид жанрининг ривожланишида иштирок этган. У А.С.Пушкин, М.Ю.Лермонтов, Н.А.Некрасов, Максим Горький, Ҳенрий Ҳейне,  Виктор Гюго ва шу каби бошқа адибларнинг асарларини қозоқ тилига таржима қилиб, қозоқ адабиётининг жаҳон адабиёти билан алоқасини кенгайтирди.

Адабий кечада ўқувчилар Сакен Сейфуллин, Ильяс Жансугуров, Бейимбет Майлин ижодидан намуналар ўқишди. Ушбу адибларнинг ҳикоялари асосида тайёрланган саҳна кўринишларини тайёрлаб, намойиш этишди. Шоирларнинг шеърлари билан куйланган қўшиқлар кечага ўзгача завқ бағишлади.

Шоир-ёзувчиларнинг юбилейига бағишлаб ташкил қилинган адабий кечалар ёшларда китобга меҳр уйғотиши, уларнинг бўш вақти мазмунли ўтиши билан ҳам аҳамиятли ҳисобланади. Зеро, адабиёт кўнгилларга фақат яхшилик улашади.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026