Темурбек мусобақада иккинчи ўринни қўлга киритди
Бугунги кунда бошланғич синф ўқувчиларини дарслардан чалғитувчи омиллар кўп. Уларга анъанавий услубда дарс ўтиш яхши самара бермаслиги мумкин. Таълимга янги, замонавий методларни олиб кириш дарслар сифатини оширади. Болаларни ўқишга қизиқтиришда ментал арифметика машғулотларидан унумли фойдаланишимиз лозим.
Ментал арифметика – бу юқори сифатли дастур бўлиб, математик амални мияда калькуляторд каби тез ҳисоблашни ўргатади. Ушбу дастур миянинг ҳар иккала яримшарлари бир хилда ривожланишига имкон беради. Машғулотлар самараси ўлароқ, болада фаоллик ва ташаббускорлик жиҳатлари ўсади. Шунингдек, дарсларни осон ўзлаштиради ҳамда хорижий тилларни тез ўрганади. Шу мақсадда биз мактабимизда ментал арифметика тўгарагини ташкил қилганмиз. Ҳозирда ўқувчиларимиз кўрик-танловларда фаол иштирок этиб келмоқда.
Жумладан, Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида “Чаққон бармоқлар” шиори остида ташкил қилинган мусобақада мактабимизнинг 1-синф ўқувчиси Темурбек Кенжаев фахрли 2-ўрин соҳиби бўлди ҳамда диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мустақил юртимиздаги имкониятлар сабаб Ал Хоразмий бомомизнинг муносиб ворислари сафи янада кенгаймоқда. Математик қобилияти юқори бўлган Темурбек Кенжаевга яна баланд чўққиларни забт этишини тилаб қоламиз!
Баҳром Жиянов, 53-сонли мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶