16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 07:39
Фан ва таълим 👁 364

3-СОНЛИ ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИНИНГ "WUNDERKIND" БОЛАЛАР" ЖАМОАСИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА 2-ЎРИННИ ЭГАЛЛАШДИ

3-СОНЛИ ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИНИНГ "WUNDERKIND" БОЛАЛАР" ЖАМОАСИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА 2-ЎРИННИ ЭГАЛЛАШДИ

Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 3-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти намунали таълим-тарбия муассасаларидан бири саналади. Муассасанинг қуввати 50 ўринга мўлжалланган бўлиб, айни пайтда 3 та тўлиқ кунлик гуруҳларда 90 нафар бола тарбияланмоқда. Болажонларнинг мириқиб дам олишлари, табиат қўйнида сайр қилишлари, ўйин майдончаларида болаларбоп спорт машғулотларида иштирок этиб, қизиқарли ўйинлар билан шуғулланишлари учун барча зарур шароитлар яратилган. Улар ўз қизиқишлари доирасида шахмат-шашка ўйнашлари, хорижий тил ўрганишлари, "Қувноқлар ва зукколар" спорт мусобақаларида иштирок этиш орқали жисмонан чиниқиб боришларида малакали тарбиячи-педагоглар масъул. Кичкинтойларга ўз ёш тоифалари доирасида таълим-тарбия беришда интерфаол усуллардан фойдаланишга асосий эътибор қаратилади. Хусусан, болажонларнинг фикрлаш қобилиятини, нутқини ривожлантириш ва хотирасини мустаҳкамлашга қаратилган машғулотлардаги узвийлик туфайли, айниқса, 5-6-7 ёшдаги болалар орасида ҳиссий билиш қобилиятининг шаклланишини таъминлаб, алоҳида иқтидорга эга болаларни кашф этиш имконини бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги "Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори ижросини таъминлаш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 2024 йил 26 январдаги тегишли буйруғи билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими соҳасини ривожлантириш бўйича тасдиқланган иш-режасига мувофиқ мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари орасида инглиз тилида "Wunderkind" танловини ташкил этиш белгиланган эди. Унга кўра, танловнинг биринчи, туман босқичини юқори савияда ўтказиш, биринчи босқичда ғолибликни қўлга киритган МТТлар жамоаларининг кейинги босқичда муваффақиятли иштирокини таъминлаш орқали алоҳида иқтидорли болаларни аниқлаш ҳамда болаларни мазкур танловга тайёрлашда намунали фаолият олиб борган педагогларни рағбатлантириш назарда тутилганди.

Яқинда "Wunderkind" танловининг туман босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаган Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 3-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг "Wunderkind" болалар" жамоаси аъзолари мазкур танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида ҳам муваффақиятли иштирок этиб, ғолиблик шоҳсупасидан жой олдилар. ДМТТнинг жажжи билағонлари Абдумалик Солийбоев, Афруза Раҳимбоева, Умида Атаханова, Равшанбек Тўраев ва Комрон Саъдуллаевлардан иборат жамоаси ўзларининг мустаҳкам хотирага эга, билағон ва эпчилликлари билан танлов ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг юксак эътибор ва эътирофига сазовор бўлдилар ҳамда фахрли 2-ўринни эгалладилар.

Танловда ғолибликни қўлга киритган болажонлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар. Шунингдек, 3-сонли ДМТТниниг "Wunderkind" болалар" жамоасини танлов Низоми талаблари даражасида, юқори савияда тайёрлаганликлари учун муассасанинг хорижий тил ўқитувчиси Дилнура Бабаниязова, ташкилот тарбиячиси Нилуфар Ешимбетовалар Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан Фахрий ёрлиқ билан мукофотландилар.

Мактабгача ва мактаб таълими тизимида таълим-тарбиявий ишларнинг ўзаро уйғунлиги асосида амалга оширилаётган бу каби тадбирлар нафақат бола шахсининг ривожланишида, балки уларнинг алоҳида қобилият ва иқтидорларини эрта аниқлаш ва ижобий шакллантириш имконини бермоқда.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026