12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:25
Фан ва таълим 👁 328

11-сонли мактабда “Ҳамма касблар керак, барча касблар муҳим” мавзусида психологлар учун ўқув-семинари ўтказилди

11-сонли мактабда “Ҳамма касблар керак, барча касблар муҳим” мавзусида психологлар учун ўқув-семинари ўтказилди

Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 11-сонли мактабда ўтказилган туман психологларининг навбатдаги ўқув-семинаридан кўзланган асосий мақсад – ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ишларини янада такомиллаштириш, мактаб психологларининг бир-бири билан тажриба, янги ғоя ва фикрлар алмашишлари учун шароит яратишдир.

Семинарда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Ялғош Шомуратов ҳамда бўлимнинг болаларни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш ва инклюзив таълим бўйича психолог-методисти, 11-сонли мактаб директори ва умумтаълим мактабларининг психологлари иштирок этди.

Тумандаги илғор мактаб психологлари томонидан ташкиллаштирилган ўқув-семинарига ташриф буюрган меҳмонлар “Олтин соат”, “Позитив сўзлар”, “Ким мерган” каби интерактив машғулотлар ҳамда гуллар билан кутиб олинди.

11-сонли мактаб психологлари ҳамда мактабнинг технология фани ўқитувчилари томонидан ташкиллаштирилган кўргазмалари залида ўқувчиларнинг қўл меҳнатлари билан ишланган миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари – кашталар, қўлда тайёрланган кийимлар, қуроқлар ва қўғирчоқлар ҳамда замонавий услубда тикилган дастурхонлар, ўқувчи йигитлар томонидан картон қоғозларидан ишланган иссиқхона ва мактаб макети, механик роботлар намойиш қилинди.

Мактабга киришдан бошлаб то ўқув-семинари ўтказиладиган залгача йўлакча деворлари ўқувчиларни касб-ҳунар ўрганишга чорловчи чақириқлар билан безатилгани иштирокчиларда катта таассуротлар қолдирди.

Ўқув-семинарини туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Ялғош Шомуратов очиб берди. “Ҳар бир ўқувчига билимдан ташқари битта ҳунар эгаллаши учун ёрдам бериш биз ва Сиз азиз устозларнинг асосий вазифамиздир” – дея таъкидлади у ўз сўзида. Қайд этилганидек, болаларни мактабданоқ касб-ҳунарга йўналтириш, уларнинг келажакдаги муваффақиятли карьераси учун муҳим асос яратади. Шу сабабли ўқувчиларнинг касбий қизиқишларини аниқлаш ва уларнинг қобилиятларига мос касбларни танлашда ёрдам бериш муҳим аҳамиятга эга. Бу жараён таълим муассасалари, синф раҳбарлари ва мактаб психологлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириб, ўқувчининг ўзига бўлган ишончини янада оширади.

11-сонли мактаб психологи Дилноза Шомуротова иштирокчиларга “Касблар парашюти” машғулотини ўтказди. Ушбу машғулотдан кўзланган мақсад – ким қайси касбни эгаллашидан қатъий назар, жамият учун барча касблар муҳим эканлигини таъкидлашдан иборатдир.

Машғулотдан сўнг 11-сонли мактаб ўқувчилари томонидан “Гиламдўз” эртаги асосида тайёрланган саҳна кўриниши намойиш қилинди. Ўқувчиларнинг ҳунарга бўлган қизиқишини кучайтириш мақсадида ташкил қилинган ушбу саҳна кўриниши замирида “Ҳар бир йигит-қиз учун 40 ҳунар ҳам оз” деган ҳаётий ҳикмат мужассам.

Сўнгра 29- ва 67-сонли мактаблар психологлари томонидан касб-ҳунарга оид “Шарқ бозори” номли, 11-сонли мактаб психологлари томонидан “Поезд ва қувноқ шарчалар” номли, 33-сонли мактаб психологи томонидан эса “Қўл соати” методикаси асосида машғулотлар ўтказилди.

Чиндан ҳам, мактаб психологлари учун ўтказиладиган бу каби семинарлар ўқувчиларнинг касбий йўналишларини аниқлаш ва уларнинг шахсий ривожланишларига кўмаклашишда муҳим аҳамият касб этади. Бундай тадбирлар психологларга ўзаро тажриба алмашиш ва янги усулларни жорий этиш имконини беради, бу эса ўқувчиларнинг касб-ҳунарга бўлган қизиқишларини янада кучайтириб, уларнинг келажакдаги танловларига ижобий таъсир кўрсатади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026