12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:21
Фан ва таълим 👁 354

69-сонли мактабда Афғон уруши фахрийлари билан учрашув ва “Заковат” интелектуал ўйинининг финал босқичи ўтказилди

69-сонли мактабда Афғон уруши фахрийлари билан учрашув ва “Заковат” интелектуал ўйинининг финал босқичи ўтказилди

Таълим масканларида Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб ўтказилаётган учрашувлар, маданий-маърифий тадбирлар давом этмоқда. 8 май куни Амударё туманидаги 69-сонли умумтаълим мактабида ҳам сана муносабати билан байрам тадбири ва иқтидорли ўқувчилар ўртасида “Заковат” интелектуал ўйинининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда Афғонистон уруши фахрийлари, Аёқчи маҳалласида жойлашган давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм масъуллари, маҳалла фаоллари, мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.

Тадбирни Аёқчи МФЙ раиси Оллоёр Қаландаров очиб берди. Мазкур маҳаллада жойлашган давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм ходими Аббос Рустамов Афғон уруши фахрийларини, мактаб жамоаси ва барча ўқитувчиларни Хотира ва қадрлаш куни билан табриклаб, юртимизда тинчлик ва осойишталик бардавом бўлиши учун барча ҳарбий хизматчилар, шу жумладан чегарачилар ҳам туну кун ўз постларида ҳушёр турганини таъкидлаб ўтди.

Давлат хавфсизлик хизмати масъул ходими ҳам урушнинг инсоният учун нақадар аянчли оқибатларга олиб келишини, Иккинчи жаҳон урушида халқимиз кўрган йўқотишлар мислсиз бўлгани, бу машъум кунлар ҳамда урушда жон фидо қилган, муҳнат фронтида тер тўккан ота-боболаримиз ва момоларимиз хотираси ҳамиша авлодлар ёдида бўлишини таъкидлади.

Тадбир давомида Афғон уруши фахрийлари Пўлат Қутимов, Ҳайтиммат Жуматов, Қўзибой Давлетов, Бозорбой Вапоев, Озодлар Ўразметовлар уруш ҳақидаги тасуротларини ўқувчиларга сўзлаб беришди. Айтиш жоизки, 1979-1989 йиллардаги Афғонистон уруши, Совет Иттифоқининг Афғонистонга қўшин киритиши ва у ерда тўққиз йил давом этган ҳарбий амалиётлар неча-неча забардаст йигитларни ҳаётдан барвақт олиб кетган. Уруш фахрийлари ёшларни тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидай асрашга даъват этдилар.

Тадбирда мактабнинг юқори синф қизлари ижросида куй-қўшиқ ва рақслар ижро қилинди. Ўғил боллар иштирокида эса ҳарбий жанг санъати намуналари намойиш қилиниб, саҳна кўринишларини тақдим этилди. Тадбир якунида маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва мактаб маъмурияти томондан Афғонистон уруши фахрийларига эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир якунлангандан кейин мактаб ўқувчилари иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди. Шу пайтгача ўтказилган саралаш ва дастлабки тур ўйинларида ғолиб бўлган 4 та жамоа – 8-д, 9-а, 10-б ва 11-б синфлар жамоалари мактабнинг кимё фани ўқитувчиси Хосият Ўрозбоева раҳбарлигида интелектуал ўйиннинг финал босқичида ўзаро беллашдилар.

Ушбу интеллектуал ўйин ўқувчиларга нафақат билимларини синовдан ўтказиш, балки уларнинг дунёқарашини кенгайтириш ва жамоавий ишлаш кўникмаларини ривожлантириш учун ҳам ажойиб имконият яратди. Турли фанларга оид мантиқий саволлар бўйича кечган баҳс-мунозаралар, маслаҳатлашувлар ва жавоблар бериш жараёнида кўрсатилган бирдамлик ҳамда ўйин давомидаги кўтаринки руҳ уларнинг интеллектуал салоҳиятини ва жамоавий ишлаш қобилияти қанчалик юқори даражада эканини намоён этди.

Ўқувчиларни интеллектуал ўйиннинг финал босқичига тайёрлашда мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Дилшод Балтаев, биология фани ўқитувчиси Мунаввар Матжанова, она тили адабиёт фани ўқитувчиси Саида Нажаматдинова, география фани ўқитувчиси Барно Ражаповалар фаол қатнашдилар.

Муросасиз беллашувлар якунига кўра “Заковат”нинг мактаб бўйича финал босқичида 1-ўринни 8-д ва 9-а синфлар жамоалари, 2-ўринни 10-б ҳамда учинчи ўринни 11-б синф жамоалари эгаллади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026