12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:50
Сиёсат 👁 468

Иккинчи жаҳон уруши йилларида аждодларимиз кўрсатган матонат ва жасорат ҳеч қачон унутилмайди!

Иккинчи жаҳон уруши йилларида аждодларимиз кўрсатган матонат ва жасорат ҳеч қачон унутилмайди!

Иккинчи жаҳон уруши инсоният тарихидаги энг қонли ва вайронкор урушлардан бири бўлиб, унинг оқибатлари ҳатто бугунги кунгача одамлар ҳаётида сезилмоқда. Ўша машъум уруш сабабли кимдир отасиз, кимдир онасиз қолди, яна кимдир яқинларидан айрилди. Деярли бутун халқ оғир меҳнат ва қийинчиликда кун кечирди. Ота-боболаримиз тортган азоб-уқубатлар, уларнинг бошига тушган йўқотишлар бугун ҳам авлодлар хотирасидан ўчмади, афсус ва надомат билан тилга олинади. Зеро, юрт тинчлиги, озодлиги ва равнақи йўлида аждодларимиз кўрсатган матонат ва жасорат ҳеч қачон унутилмайди.

Шу сабабли ҳам ҳар йили мамлакатимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланади. Бу санада Иккинчи жаҳон уруши жанггоҳларида жон олиб-жон берган, меҳнат фронтида, урушдан кейинги тикланиш йилларида фидойилик кўрсатган ота-боболаримиз, момоларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирилади. Бугунги дориломон кунларга етган нуронийларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиб, ҳолидан хабар олинади.

8 май куни Амударё туманида ҳам Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан тадбир ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов, секторлар раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари, меҳнат фронти фахрийлари, депутатлар, турли муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Собир Хўжаметов барчани байрам билан қутлар экан, уруш даврида юз берган воқеалар, жумладан, Ўзбекистонлик жангчиларнинг жасорати ва фидойилиги, уларнинг жанг майдонларида ва фронт ортида кўрсатган қаҳрамонликлари халқ хотирасида мангу муҳрланиб қолишини, марҳумлар хотираси ҳеч қачон авлодлар ёдидан ўчмаслигини таъкидлаб ўтди.

Туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Шерзод Муродов ўз нутқида уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг инсониятни фашизм балосидан қутқаришдаги жасорати ва матонати ҳақида тўхталиб ўтди. Ўша суронли йилларда аждодларимиз кўрсатган жасорат ва фидойиликлар нафақат ўз даврида, балки бугунги кунда ҳам барчамиз учун ибрат мактаби бўлиб қолмоқда.

Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосари Бекман ота Аллаберганов бешафқат урушнинг миллионлаб инсонлар ҳаётига зомин бўлгани, кўплаб шаҳарларнинг вайрон бўлиши, иқтисодиётнинг издан чиқиши ва бошқа кўплаб салбий оқибатлари билан ҳали-ҳануз инсонлар қалбига оғриқ солиб келаётганини айтиб, барчани бугунги тинч ва дориломон кунларнинг қадрига етишга чорлади.

Туман маданият бўлими ва жойлардаги маданият марказлари жамоалари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари ҳамда бадиий чиқишлар орқали жанггоҳларнинг аёвсиз манзараси, аҳолининг фронт ортидаги қийин ҳаёти иштирокчилар кўз ўнгида гавдалангандай бўлди.

Уруш йилларида нафақат фронтда, балки фронт ортида ҳам юртимиз аҳолиси фидойиликлар кўрсатган. Уларнинг меҳнати уруш даврида Совет Иттифоқининг иқтисодий ва ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнаган. Ўзбекистонликлар кўплаб эвакуация қилинган завод ва фабрикаларни ишлатишга кўмаклашган, шунингдек, қишлоқ хўжалигида ҳам катта юкламаларни зиммаларига олишган. Ўша пайтда аёллар ҳам эркаклар билан бир сафда меҳнат қилиб, иқтисодиётни қўллаб-қувватлашда фаол иштирок этганлар.

Уруш йилларида мамлакатимиз кўплаб эвакуация қилинган жабрдийдаларни ҳам қабул қилган. Халқимиз меҳмондўстлик ва инсонпарварлик намуналарини кўрсатиб, ўз уйларини бошқа миллат вакилларига бўшатиб берган.

Урушдан кейинги йилларда ҳам ота-боболаримизнинг ғайрат ва шижоати, жасорати билан юртимизда кенг кўламли тикланиш ишлари амалга оширилди. Бу даврда кўплаб саноат корхоналари, мактаблар, касалхоналар ва бошқа инфраструктура объектлари қайта қурилди ёки янгидан барпо этилди.

Шунингдек, маданий ҳаёт ҳам жонланди, адабиёт ва санъатда янги асарлар яратилди, бу эса халқнинг маънавий тикланишига ҳисса қўшди. Урушдан кейинги йилларда Ўзбекистонда ижтимоий ва маданий ҳаётнинг ривожланиши, хусусан, адабиёт ва санъатнинг гуллаб-яшнаши, мамлакатнинг турли соҳаларда эришган ютуқлари аждодларимиз кўрсатган қаҳрамонликлар, уларнинг матонати ва фидойиликларининг рамзидир.

Тадбирда марҳумлар руҳига Қуръон тиловат қилинди. Иштирокчилар Мотамсаро она ҳайлаки пойига гулчамбарлар қўйиб, уларнинг жасорати ва матонати олдида таъзим бажо келтиришди.

Ғ.Ешниёзов

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026