12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:23
Фан ва таълим 👁 527

ҚИЛИЧБОЙ ОВУЛИДАГИ 27-СОНЛИ МТТ ТАРБИЯЧИЛАРИ “БАЛЛИ, ҚИЗЛАР!” КЎРИК-ТАНЛОВИДА ФАОЛ ҚАТНАШИШДИ

ҚИЛИЧБОЙ ОВУЛИДАГИ 27-СОНЛИ МТТ ТАРБИЯЧИЛАРИ “БАЛЛИ, ҚИЗЛАР!” КЎРИК-ТАНЛОВИДА ФАОЛ ҚАТНАШИШДИ

Юртимизда Наврўзи олам шукуҳи кезаётган айни кунларда барча ҳудудларда тадбирлар ўтказилиб, байрам хуш кайфиятда кутиб олинмоқда. Овул ва маҳаллаларда сумалак сайиллари, корхона-ташкилотлар, таълим муассасаларида эса турли тадбирлар ташкил этилиб, ҳаммага байрамона кайфият улашилмоқда.

Қиличбой овулидаги 27-сонли мактабгача таълим ташкилотида ҳам баҳор байрамлари муносабати билан, шунингдек, юқори малакали тарбиячиларни аниқлаш ва рағбатлантириш, уларнинг педагогик маҳорати, ижодий қобилиятларини ривожлантириш, илғор тажрибаларини кенг оммалаштириш, касбий фаолиятда соғлом рақобат ҳамда ижодкорлик муҳитини яратиш мақсадида “Балли, қизлар!” кўрик-танлови ўтказилди. Наврўз байрами арафасида ўтказилган ушбу тадбирга фуқаролар йиғини масъуллари, овул фаоллари, ота-оналар ва шу ерда ишлаган, айни кунда нафақадаги онахонлар, тарбиячилар ташриф буюришди.

Тадбирни ташкилот директори Муҳаббат Раҳимбоева очиб берди ва меҳмонларни баҳор байрамлари билан қутлаб, танлов қатнашчиларига омад тилади. Шунингдек, ташкилотда узоқ йиллар мудиралик қилиб, айни пайтда қарилик гаштини сураётган Рўзика Асқарова, тарбиячи бўлиб ишлаган онахон Ойгул Юсупова ва бошқалар, овулнинг фаол онахонларидан Амина Юсуповалар ҳам сўзга чиқиб, барчани яқинлашиб келаётган Наврўзи олам билан табриклашди.

Ташкилот тарбиячилари ўртасида бўлиб ўтган ушбу кўрик-танловда тайёрлов гуруҳи тарбиячилари Малоҳат Ибодуллаева, Зиёда Давлетова, Гулзебо Қиличбекова, Лайло Атажоновалар, катта гуруҳ тарбиячилари Дилрабо Бозорбоева, Шаҳло Жумамуродовалар иштирок этишди. Танловда қатнашган тарбиячи-қизлар бешта шарт асосида ўз иқтидорларини, билимдонликлари, чаққонликлари ва эпчилликларини кўрсатишга ҳаракат қилишди. Танлов давомида қизлар шартларга кўра, саломлашиш одобини, савол-жавоблар асосида билимдонликлари, касбий маҳоратини, қўл ишлари, пазандаликлари ва истеъдодларини кўрсатишди.

Танловнинг биринчи шартига кўра тарбиячилар саломлашиш одобини талқин қилиб беришди ва таълим-тарбия жараёнида ёш авлодга энг аввало бу одобни сингдиришаётганини ифода этишди. Кейинги, савол-жавоб шарти давомида эса ташкилотда қўлланилаётган “Илк қадам” дастури ва бошқа таълим-тарбия усуллари хусусидаги билимдонликларини синовдан ўтказишди.

Баҳорий безак деб номланган шарт бўйича эса гулқоғозлардан турфа баҳорий гуллар, байрамларга табрикномалар, пластилиндан мультфильмлар қаҳрамонларини ясаб маҳоратларини кўрсатишди. Ўзлари ёқтирган салатларни тайёрлаш шарти бўйича эса турли кўклам салатларини тайёрлаб, пазандаликларини намойиш этишди. Эркин мавзу шарти давомида эса қизлар истеъдодли эканликларини ҳам кўрсатиб, қўшиқлар куйлашди, рақслар ижро этиб, тадбирга янада файз киритишди. Айниқса, маромига етказиб ижро этилган она алласи жуда таъсирли чиқди ва барчага манзур бўлди.

Қизларнинг ҳар бирининг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан одилона баҳолаб борилди ва тайёрлов гуруҳи тарбиячиси Малоҳат Ибодуллаева кўрик-танловнинг мутлақ ғолиби деб топилиб, 1-ўрин берилди. Кўрик-танловда иштирок этган бошқа қизлар ҳам “Энг ижодкор тарбиячи”, “Энг ташаббускор тарбиячи”, “Энг эпчил тарбиячи”, “Энг зукко тарбиячи”, “Энг нафосатли тарбиячи” номинацияларига эга бўлишди.

Кўрик-танлов давомида Наврўз, кўклам, гўзал юрт мадҳига бағишлаб ижро этилган қўшиқлар, ўзбек миллий кийимларидаги болажонлар, атлас, адрас кўйлаклардаги жажжи қизалоқлар иштирокидаги ажойиб рақслар барчани янада хушнуд этди. Қизиқарли ўтган тадбир барчада катта таассурот қолдирди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026