14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 11:37
Фан ва таълим 👁 255

“БАЛЛИ, ҚИЗЛАР” КЎРИК-ТАНЛОВИДА 22-СОНЛИ МТТНИНГ ЖАЖЖИ ҚИЗАЛОҚЛАРИ ЎЗ ИҚТИДОРЛАРИНИ КЎРСАТИШДИ

“БАЛЛИ, ҚИЗЛАР” КЎРИК-ТАНЛОВИДА 22-СОНЛИ МТТНИНГ ЖАЖЖИ ҚИЗАЛОҚЛАРИ ЎЗ ИҚТИДОРЛАРИНИ КЎРСАТИШДИ

Баҳор келиши билан турли тантаналар, тадбирлар бошланади ва ҳар бир кун байрамга айланади. Она диёр узра кўклам насимлари эсиб турган кунларда байрамлар байрамларга уланади ва эл-юрт шодиёналарга бурканади. Амударё туманида ҳам барча овул ва маҳаллаларда, муассаса ва ташкилотларда бири-биридан файзли, чиройли байрам тадбирлари давом этмоқда.

7 март куни Қиличбой овулидаги 22-сонли мактабгача таълим ташкилотида ҳам гўзаллик ва нафосат байрами бўлган 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тарбияланувчилар ўртасида “Балли, қизлар!” кўрик-танлови ташкил этилди. Ушбу тадбирга тарбияланувчиларнинг ота-оналари, ҳудуд фуқаролар йиғини масъуллари ва бошқа меҳмонлар ташриф буюришди. Тадбирни ташкилот раҳбари Нилуфар Юсупова очиб берди ва оналарни, ташкилот ходималари, тарбияланаётган жажжи қизалоқларни байрам билан табриклади.

Байрам билан табриклаб сўзга чиққанлар ушбу мактабгача таълим ташкилотида таълим-тарбия сифатини ошириш мақсадида муҳим чора-тадбирлар йўлга қўйилганини таъкидлаб ўтишди. Ташкилот биноси 1975-80 йилларда 80 ўринга мўлжаллаб қурилгани, сўнгги даврларда аҳоли сони ортиб бораётгани туфайли 120 нафар кичкинтойларга тарбия берилаётгани сабабли қўшимча бинога эҳтиёж сезилгани, шунга кўра 2018 йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида 60 ўринга мўлжалланган қўшимча бино қурилиб, эски биноси ҳам қайта таъмирланганини тилга олишди.

Шундан сўнг, тадбирнинг асосий қисми бошланди ва танлов иштирокчилари бўлган жажжи қизалоқлар таништирилди. Танловда ташкилот тарбияланувчилари бўлган Дилобар Адамбоева, Осиё Мамаражабова, Мафтунахон Шавкатова, Мунисахон Шерифбоева, Рухшонахон Ўролова, Бонухон Маҳмудовалар 4 шарт бўйича ўз иқтидорларини намойиш этилди.

Қизалоқлар биринчи шартга кўра ўзларини шеърий усуллар билан таништиришди. Ҳакамлар ушбу шартни баҳолагунга қадар гуруҳ қизлари иштирокидаги “Томчи” қўшиғига рақс ижро этиб, томошабинларга хушкайфият улашилди. “Зукколар ва донолар” деб номланган иккинчи шарт давомида қизалоқлар берилган саволларга тўғри ва аниқ жавоб беришди.

Шарт оралиғида болажонлар оналарни мадҳ этувчи шеърлани ифодали ёд айтиб беришди. “Мен кичик пазанда” деб номланган учинчи шартга кўра эса қизалоқлар оналарига ёрдамчи эканлигини кўрсатиб, чиройли сомсалар тугишди. Ҳакамлар барча шартларни баҳолангунга қадар болажонлар ижросида яна шеърлар, “Ўзбек дўпписи” номли қўшиқ ва рақслар намойиш этилди.

Энг сўнгги “Эркин мавзу” деб номланган шарт бўйича иштирокчи қизалоқлар биргаликда “Она қизим” қўшиғига гуруҳ рақс ижро этиб, томошабинларга завқ улашишди. Латофатли, эпчил, чаққон, зукко, саранжому-саришта ва катталарга кўмакчи бўлиб улғаяётган қизалоқларнинг чиқишлари барчага жуда манзур бўлди.

Болажонларни эркин фикрлашга, гўзалликни ҳис қилиш, ўзларини эркин тутиш кабиларга ўргатиш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ўтказилган “Балли, қизлар кўрик-танлови якунида ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, барча иштирокчи қизларга номинациялар бўйича ғолиблик берилди. “Жажжи гўзал”, “Энг зукко қиз”, “Энг оқила қиз”, “Энг иболи қиз”, “Энг малоҳатли қиз” ва “Энг билимдон қиз” номинациялари бўйича ғолиб бўлган қизалоқларга фахрий ёрлиқ ва совғалар топширилди.

Байрам муносабати билан 22-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб ўтган “Балли, қизлар” кўрик-танлови ҳаммада катта таассурот қолдирди ва байрамона кайфият улашди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019