12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:12
Фан ва таълим 👁 378

48-сонли МТТда 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб "Зумрадойлар баҳси" ўтказилди

48-сонли МТТда 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб "Зумрадойлар баҳси" ўтказилди

Баҳор – гўзаллик ва нафосат фасли, шу билан бирга бири-биридан жозибали ва дилларга ором бағишловчи айёмлар фасли ҳам. Шу боис, баҳорнинг илк санасида ўзбекнинг назокатли ва садоқатли фарзанди – Зулфияхоним таваллуди куни билан бошланадиган байрамлар бири-бирига уланиб кетади. 8 март – Халқаро хотин-қизлар айёми эса ҳар бир кўнгилга, ҳар битта хонадонга, мамлакатимизга файз-тароват бағишлайди.

Бу қутлуғ сана муносабати билан жажжи қизалоқлардан тортиб, мунис ва меҳрибон опажонларга, нуроний бувижонларга самимий ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилади. Меҳнат жамоаларида, давлат ташкилотларида байрамона тадбирлар ўтказилиб, гўзал опа-сингиллар, азиз онажонларни шарафловчи куй-қўшиқлар янграйди.

Амударё туманидаги 48-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари иштирокида ташкиллаштирилган “Зумродойлар” адабий-мусиқий байрам она беллашув тадбирида ҳам фидойи ва меҳнаткаш, оилапарвар, мунис ва меҳрибон, латофатли аёл-қизлар шарафланди.

“Зумрадойлар” тадбирини 48-сонли мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Хосият Қурбонбоева очди ва МТТ тарбияланувчиларини, уларнинг онажонлари ҳамда МТТ ходимларини 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни айёми билан самимий муборакбод этди.

Шундан сўнг, турфа баҳор гуллари, сайроқи қушлар тасвирлари ҳамда баҳор ва аёлни шарафловчи шиорлар  билан безатилган саҳнага “Зумрадойлар” таклиф этилди. Бири-биридан ширин тилли “Зумрадойлар” тарбиячи опалари ҳамроҳлигида  эпчиллик, зукколик фазилатларини намойиш этиш учун навбатма-навбат 3та шарт бўйича баҳслашдилар. Тадбирда биринчи шарт талабига кўра, ўзларини шеърий нутқ асосида таништирдилар.

“Зумрадойлар” баҳсларига мазмунли ва жозибали тус бериш мақсадида ҳар бир шарт бўйича баҳсларидан кейин МТТ гуруҳларида тарбияланаётган кичкинтойлар томонидан рақслар ашулалар ижро этилди.

Тадбир давомида  “Зумрадойлар” беллашувнинг иккинчи шартини ҳам аъло даражада бажаришга муваффақ бўлдилар. Ушбу шарт талабига мувофиқ жажжи қизалоқлар тадбирда ўзларини кузатиб ўтирган азиз онажонлари учун мустақил равишда шахсий совға тайёрлашди. Қизалоқлар ўз қўллари билан ясаган баҳор гуллари ва чизган расмларини онажонларига тақдим этишиб, уларнинг олқишларини олишди. Уларнинг эркин мавзудаги иккинчи шартни аъло даражада уддалашганларидан мамнун бўлган 17-сонли мактаб ўқитувчиси Гулнора Турсунова жажжи “Зумрадойлар”ни чин дилдан табриклади.

Тадбир давомида МТТнинг мактабга тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари ҳамда катта ва кичик  гуруҳ тарбияланувчилари бири-биридан шўх рақслар ижро этишди, онажонлари учун шеърлар айтиб беришди. Тадбирнинг якуний  учинчи шартига кўра, “Зумрадойлар” ўз онажонларига бўлган меҳр-муҳаббатини эркин тарзда ифода этишлари учун имкон берилди. Яъни ҳар бир иштирокчи байрам табрикларини изҳор этдилар ва “Олти халфа” рақсини биргаликда маҳорат билан ижро қилдилар.

8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган “Зумрадойлар”  адабий-мусиқий беллашув тадбири орқали 48-сонли МТТ тарбияланувчиларининг доноликлари, эпчилликлари, соғлом ва баркамол вояга етаётгани намоён бўлди ва бу уларнинг ота-оналарини чексиз қувонтирди. Ўз фикрларини эмин-эркин ифода этиб, шеър ва топишмоқларни бурро тилда айтиб бераётган, маҳорат билан рақсга тушаётган жажжи болажонларнинг чиқишлари барчага хуш кайфият бағишлади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026