14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 10:29
Фан ва таълим 👁 287

36-СОНЛИ МАКТАБДА БОБОКАЛОНЛАР ТАВАЛЛУДИГА БАҒИШЛАБ “ИККИ БУЮК СИЙМО” ДЕБ НОМЛАНГАН ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

36-СОНЛИ МАКТАБДА БОБОКАЛОНЛАР ТАВАЛЛУДИГА БАҒИШЛАБ “ИККИ БУЮК СИЙМО” ДЕБ НОМЛАНГАН ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Мамлакатимизда улуғ аждодларимиз Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурларнинг таваллуд куни кенг нишонланади ва ушбу саналар муносабати билан турли тадбирлар, маънавий-маърифий, адабий-бадиий кечалар ўтказилади. Тадбирларда ўсиб келаётган ёш авлод буюк бобокалонларга фахру-ифтихорини яққол намоён этиб, ўз эҳтиромини кўрсатишга ҳаракат қилади.

9 февраль куни Амударё туманидаги 36-сонли мактабда ҳам “Икки буюк сиймо” деб номланган тадбир ташкил этилди. Мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Насиба Бобожонова ҳамда унинг раҳбарлигидаги 2-“А”синф ўқувчилари томонидан тайёрланган ушбу тадбирни мактаб директорининг маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари Ваҳобжон Давлетов очиб берди. У ўз сўзида буюк бобокалонларимиз ҳаёти ва ижодига кенг тўхталиб ўтди. Икки буюк сиймо – сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоий, улуғ шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди, улар қолдирган улкан адабий мероснинг ёшлар тафаккурини ўстиришдаги, дунёқарашини бойитишдаги беқиёс аҳамияти хусусида сўз юритди.

Шундан сўнг, синф раҳбари Насиба Бобожонова ҳамда ўқувчилар Алишер Навоий ва Бобур ижодига мансуб ғазал ва рубоийлардан ёд айтишди. Ифодали тарзда айтилган ғазал ва рубойилар томошабинларга ниҳоятда манзур бўлди. Айниқса, жажжи ўқувчилар ижросидаги саҳна кўринишлари, улар гавдалантирган Алишер Навоийнинг ёшлиги, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг қалбидаги Ватанга муҳаббат ва соғинч ҳисларини акс эттиришга ҳаракат қилишлари барчани ниҳоятда таъсирлантирди. Қизлар эса дилрабо рақс ва қўшиқлари билан кечага янада файз киритдилар.

Тадбирда ўқувчилар икки буюк сиймо ҳақида олган билимларини савол-жавоб тарзида синаб кўришди. Навоий ва Бобур ҳаёти, ижоди ҳақидаги саволларга тўлиқ жавоб беришга харакат қилган ўқувчилар Бобур меросини чуқур ўрганишгани барчани қувонтирди.

Тадбир давомида ҳар икки ижодкор дунё адабиёти тарихида жуда катта ўрин тутиши, халқпарвар давлат арбоби сифатида жамиятда тутган юксак мавқеи жиҳатидан ҳам, илм-фан, маданият ва санъат, адабиёт аҳлига кўрсатган ҳомийлиги жиҳатидан ҳам ўхшаши йўқ сиймо эканлиги, улар бугун ўзбек халқининг миллий ифтихорига, адабий, маънавий камолот тимсолига айлангани таъкидланди.

Навоий ҳам, Бобур ҳам буюк давлат арбоби бўлишгани, Бобур моҳир саркарда сифатида ақл-заковати ва шижоати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солгани, ўзбек тилида ёзилган “Бобурнома”, “Мубаййин”, “Хатти Бобурий”, “Ҳарб иши”, Мусиқа сирлари”, “Қофия илми” каби асарлари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан жой олгани тўғрисидаги фикрлар билдирилди.

Шундан сўнг, ўқувчилар ўртасида Навоий ва Бобур бобокалонларимиз ҳаёти тўғрисида диктантлар танлови ўтказилди. Зукко ўқувчилардан Дилфуза Йўлдошева, Лазиз Турсунбоев, Чаросой Солиева, Аслиддин Юсупов, Жавоҳир Мадатов, Умрбек Баширов, Шириной Бахтиёровалар ушбу танловда фаол иштирок этиб, зеҳнли, билимли эканлигини, иқтидорини кўрсатишди.

Халқимиз маънавий дунёсининг юксалишига улкан ҳисса қўшган икки буюк шахс – Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан ташкил этилган тадбир барчага манзур бўлди. Ўқувчилар ҳам икки ижодкорнинг ҳаёти, фаолияти, ижодий мероси ҳақидаги билимларини янада мустаҳкамлаб олдилар.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019