12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:30
Фан ва таълим 👁 366

ЮҚОРИ ҚИШЛОҚДАГИ ИЛҒОР МАКТАБДА БАРКАМОЛ АВЛОД УЛҒАЙМОҚДА

ЮҚОРИ ҚИШЛОҚДАГИ ИЛҒОР МАКТАБДА БАРКАМОЛ АВЛОД УЛҒАЙМОҚДА

Ёш авлодни маънавий етук, комил инсонлар этиб тарбиялашда мактабларнинг ўрни катта. Мактаб ёшларга билим асосларини сингдиради, болаликдан илму дунёқараши шаклланишида асосий пойдевор бўлиб хизмат қилади. Таълим даргоҳи ёшлар учун нафақат билим маскани, балки тарбия ўчоғи ҳамдир. Ўсиб келаётган ёш авлодни миллий-маънавий қадриятларга ҳурмат руҳида, ўз халқига хизмат қиладиган ва жамият ривожига муносиб ҳисса қўша оладиган етук шахслар қилиб тарбиялаш ҳам мактаблардаги ўқитувчи-педагогларнинг асосий вазифаси ҳисобланади.

Амударё туманининг Қиличбой овули Юқори қишлоқ маҳалласида жойлашган 8-сонли мактабда ҳам Ватанга муносиб, ўзини юрт тараққиётига дахлдор деб биладиган ёшлар таълим-тарбия олиб, камолга етишмоқда. Ушбу мактаб таълим-тарбия ва маънавий-маърифий самарадорликни ошириш борасидаги ишларга алоҳида эътибор қаратилгани, ютуқларга, ижобий натижаларга эришилаётгани туфайли “яшил тоифа”га киритилган.

Ҳозирги пайтда Равшан Шомуродов раҳбарлик қилаётган мазкур мактаб 1974 йилда қурилган. Мактаб биноси 2018 йилда жорий ва капитал таъмирдан чиқарилган бўлиб, 400 ўринли қувватга эга. Мактабдаги 21 та синфда таълим олаётган 464 нафар ўқувчини 53 нафар олий ва ўрта махсус маълумотли ўқитувчи-педагоглар баркамол авлод қилиб тарбиялашмоқда.

Мактабда дарс машғулотларидан ташқари пайтда ўқувчиларнинг барча билимларни чуқур ўзлаштиришларини таъминлаш мақсадида фан тўгараклари ташкил этилган. Шунингдек, уларни китобхонликка жалб этиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, мактаб кутубхонаси бадиий китоблар билан бойитилган.

Мактабнинг иқтидорли ўқитувчиларидан Мансур Ўрозимбетов ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, дунёқарашини кенгайтиришга астойдил ҳаракат қилмоқда. Ўқувчилар ўртасида мунтазам равишда турли хил интеллектуал ўйинлар ташкиллаштириб, уларнинг тафаккури ва дунёқарашини янада ўстириб, билимларини бойитиб бормоқда. Ушбу тўгарак аъзолари бўлган ўқувчилар машғулотларда катта қизиқиш билан иштирок этишмоқда ва ўз иқтидорларини, билимларини туман миқёсидаги мусобақаларида намойиш этиб, фахрли ўринлар ғолиблари бўлишмоқда.

Ўқувчилар тасвирий санъат фани ўқитувчиси Моҳира Жумамуродованинг дарс ва тўгарак машғулотларини ҳам жуда яхши кўришади. Маълумки, ёшларни бадиий жиҳатдан баркамол, Ватанга ва миллий санъатга садоқат руҳида тарбиялаб вояга етказишда тасвирий санъат фанининг ўрни алоҳида аҳамият касб этади. Тасвирий санъат фани умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиладиган барча махсус фанларнинг асоси ҳисобланади ва улар орасидаги бевосита боғлиқликни таъминлайди.

Мактабнинг бошланғич синфларига шу фандан дарс бериб келаётган Моҳира Жумамуродова ўқувчиларга кўпроқ Ватан, юрт манзараларини турли бўёқларда тасвирлашга ўргатади. Фасллар, гўзал табиатни, миллий қадриятларимиз, байрамларимизни рангларда жилолантираётган болажонлар қалбига она диёрга муҳаббат туйғуларини ҳам жойлашга ҳаракат қилади.

Таълим масканида физика, кимё фанлари хоналари қаторида информатика хонаси ҳам мавжуд бўлиб, ушбу хона замонавий компьютерлар, ахборот технологиялари воситалари билан жиҳозланган. Мактаб ўқувчилари интернет тармоғига уланган компьютерлар ёрдамида замонавий билимларни янада чуқурроқ ўрганишга интилишмоқда. Фан ўқитувчиси Аминбой Жумамуродов ўқувчиларга компьютердан ва интернетдан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар, тушунчалар бериб келмоқда. Уларга компьютерни ишга тайёрлаш, матн ва график муҳаррирлари воситасидан фойдаланиш, маълумотлар, дастурларнинг нусхаларини олиш ва кўпайтириш, масалалар кабиларни ўргатиб, билимларини оширмоқда.

Таълим-тарбия ишлари самарали йўлга қўйилган мазкур мактабда келажагимизга мустаҳкам пойдеворлар қўйилмоқда. Ишонамизки, мактабда таълим олаётган юқори қишлоқлик ёшлардан юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўша оладиган комил инсонлар етишиб чиқади.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026