12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:45
Қишлоқ хўжалиги 👁 354

АГРОСАНОАТ МАЖМУИ ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ АЪЗОЛАРИ ИШТИРОКИДА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

АГРОСАНОАТ МАЖМУИ ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ АЪЗОЛАРИ ИШТИРОКИДА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Амударё туманида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси аъзолари иштирокида ижтимоий-иқтисодий масалалар, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги ишларини янгича ташкил этиш бўйича семинар ўтказилди.

24 январь куни бўлиб ўтган мазкур семинарда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Тўхта Бозоров, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси ўринбосари Мурадбой Данияров, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси Султанмурод Оразимбетов, Амударё тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Комилжон Айтбоев, туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Илҳом Полвоновлар қатнашишди. Шунингдек, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши раиси Жасур Қурбониёзов ҳамда уюшма аъзолари қатнашишди.

Семинарда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Тўхта Бозоров “Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, тармоққа тегишли корхона, ташкилотлар ва агрокластерлар билан ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари тўғрисида”ги мавзусидаги маърузаси тингланди. У ўз маърузасида касаба уюшмаларига аъзо бўлиш тартиби, меҳнаткашларни ижтимоий томонидан қўллаб-қувватлашда уюшмаларнинг ўрни ва аҳамияти хусусида сўз юритди.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси ўринбосари Мурадбой Данияров “Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлашда жамоа шартномалари ўрни” ҳақида маъруза қилди. Семинар иштирокчиларига иш берувчи корхоналар билан жамоа шартномасини тузиш тартиби, аҳамияти ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Жамоа шартномаси — корхонада иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжат эканлиги таъкидланиб, унда корхонанинг иқтисодий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган нормалар ва қоидаларда кўрсатилганига қараганда имтиёзлироқ меҳнат шартлари ва ижтимоий-иқтисодий шартлар, яъни қўшимча таътиллар, пенсияларга тайинланадиган устамалар, муддатдан илгари пенсияга чиқиш, транспорт ва хизмат сафари харажатлари учун компенсациялар, ходимларни ишлаб чиқаришда ҳамда уларнинг болаларини мактабда ва мактабгача тарбия муассасаларида текин ёки қисман ҳақ тўланадиган тарзда овқатлантириш, бошқа қўшимча имтиёз ва компенсациялар ҳам киритилиши мумкинлиги тушунтирилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси Султанмурод Оразимбетов эса “Корхона, ташкилот, фермер хўжалиги ва агрокластерларда меҳнат муҳофазаси, хавфсизлиги ишларини ташкил этиш тўғрисида” маъруза қилди ва кенг тушунчалар бериб ўтди. Корхоналарда меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил қилиш ва унинг ҳуқуқий-меъёрий асослари ҳақида батафсил сўз юритди. “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 14-моддаси корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларини ташкил этишга бағишлангани, Қонуннинг шу моддасига биноан Вазирликлар, идоралар, бошқа хўжалик органлари касаба уюшмалари Марказий қўмита билан келишиб ўзлари тасдиқлайдиган Низомга мувофиқ меҳнат муҳофазаси ишларини мувофиқлаштириб боришини баён этди.

Семинар давомида касаба уюшмасининг афзалликлари, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг соғлигини тиклаш каби кўплаб имтиёзлар ҳақида маълумот ва тушунтиришлар берилди. Семинар иштирокчиларнинг фаоллиги билан жонли тарзда ўтди ва улар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга маърузачилардан жавоблар олишди.

О.Худойберганова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026