14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 09:16
Саломатлик 👁 285

МАНҒИТ ДЕҲҚОН БОЗОРИДАГИ ДЎКОНЛАР, БАЙРАМ ЯРМАРКАСИДАГИ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ СИФАТИ НАЗОРАТ ҚИЛИНДИ

МАНҒИТ ДЕҲҚОН БОЗОРИДАГИ ДЎКОНЛАР, БАЙРАМ ЯРМАРКАСИДАГИ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ СИФАТИ НАЗОРАТ ҚИЛИНДИ

Мамлакатимизда аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида ҳукуматимиз томонидан белгиланган жойларда доимий ёки вақтинчалик асосда фаолият кўрсатадиган ҳамда савдо расталари, савдо ўринлари ва турғун савдо шохобчаларидан фойдаланган ҳолда кенг турдаги қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотларининг ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларининг чакана савдоси учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.

Бозорда савдо қилувчи хусусий тадбиркорлик субъектлари, якка тадбиркорлар зиммасига соғломлиги хусусида тибиий маълумотга эга бўлиш шунингдек, ўз савдо ҳудудини озода, санитария-гигиена қоидаларига мувофиқ тутиш, яроқлилик муддати ўтган маҳсулотларни савдога чиқармаслик, харидорлар билан хушмуомалалик билан савдо қилиш мажбурияти юкланган.

Бу қоидаларга риоя этилиши эса тегишли ташкилотлар томонидан назорат қилиб борилади. Боиси орасталик бўлмаган ҳудудда озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотилиши ёхуд яроқлилик муддати ўтган маҳсулотларнинг сотилиши аҳоли орасида турли овқатдан заҳарланиш ҳолатларини келтириб чиқиши мумкин.

Жорий йилнинг 27 декабрида Амударё тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг бир гуруҳ ходимлари туман Деҳқон бозори ҳудудидаги Янги йил байрами мунобабати билан ташкил этилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ва бозор ҳудудидаги савдо ўринларида сотилаётган маҳсулотларнинг сифатини назорат қилдилар.

Қайд этиш лозимки, Янги йил байрами муносабати билан аҳолини хавфсиз ва арзон озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш учун ташкил этилган ярмарка иш бошлаганидан то фаолияти якунлангунча ушбу савдо ўринларида, бозор ҳудудида сифатсиз маҳсулотлар савдога чиқарилишининг олдини олиш учун туман Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимларидан уч нафарининг ҳар куни доимий равишда назорат олиб бориши белгиланган.

Мазкур назорат тадбирида бўлим олий тоифали шифокори Мунаввар Кашкарова, шифокор ёрдамчилари Баҳодир Холмуродов, Комил Бозорбоевлар Манғит деҳқон бозори ҳудуди ветеринария-санитария лабораторияси лаборанти Олимжон Наъматуллаев ҳамроҳлигида қатнашдилар.

Тадбир давомида бозор ҳудудидаги дўконларда ва байрам ярмаркасидаги савдо ўринларида сотилаётган маҳсулотларнинг сифати, яроқлилик муддатига амал қилиниши кўздан кечирилди. Ушбу жараёнда сифатсиз, муддати ўтган маҳсулот сотилиши натижасида уни истеъмол қилганлар ботулизм касаллигига чалиниши ва турли даражада овқатдан заҳарланиши мумкинлиги кенг тушунтирилди. Шунингдек, савдо қилаётган харидорларга ҳам маҳсулотни яроқлилик муддатини ўқиб, сифатли эканлигига ишонч ҳосил қилгач, харид қилиш лозимлиги тарғиб этилди.

Ҳаммамиз интиқиб кутган Янги йил байрами яқинлашмоқда. Халқимиз қувончли дамларини, байрамларни яқинлари, дўст-биродарлари билан бирга нишонлашга одатланган. Ташриф буюрувчиларга дастурхон ёзиб, боримизни тўкамиз, тотли неъматлар қўямиз. Албатта, бундай вақтларда овқатдан заҳарланиш каби кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлмаслиги учун масъул ташкилотлар ходимлари хизматда.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019