12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:32
Саломатлик 👁 349

ХАЛҚ СОҒЛОМ БЎЛСАГИНА ЖАМИЯТДА ЮКСАК ТАРАҚҚИЁТГА ЭРИШИЛАДИ

ХАЛҚ СОҒЛОМ БЎЛСАГИНА ЖАМИЯТДА ЮКСАК ТАРАҚҚИЁТГА ЭРИШИЛАДИ

Ҳар ким соғлигини сақлаш ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Конституциянинг 48-моддасидан.

 

Мамлакатимизда тиббий хизматлар сифати ва қамровини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада Амударё туманида амалга оширилаётган ишлар ҳам эътиборга молик.

Ҳозирги кунда туманимизда  1та КТМП, 9та оилавий поликлиника, 4та оилавий шифокорлик пунктлари   томонидан  аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиб келинмоқда, шу билан бирга аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни яқинлаштириш мақсадида 2022 йилдан 11та маҳалла   тиббиёт пункти фаолияти ҳам йўлга қўйилди.

Сир эмас, авваллари бирламчи тиббий-санитария муассасаларида оилавий шифокор қабулига келган аксарият фуқароларга дори-дармонлар рецепти ёзиб берилар, бу ҳолат сурункали касаллиги бор ва шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож беморларга, моддий имконияти чекланган оилаларга қийинчилик туғдирарди. Эндиликда  Соғликни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига мувофиқ, оилавий шифокорлик пунктлари, оилавий поликлиникалар, кўп тармоқли марказий поликлиникалар, туман (шаҳар) марказий шифохоналарида ва туғуруқхоналарда кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхати белгиланди.

Ҳар бир фуқаро электрон дастур орқали оилавий шифокорга бириктирилади ва доимий мулоқотда бўлиш учун имконият яратилади; Давлат томонидан бепул тақдим этиладиган тиббий хизматдан фойдаланади; Асоссиз дори воситаларини тавсия этиш ва стационарга ётишга чек қўйилади. Натижада тиббий хизматлар учун норасмий тўловлар бартараф этилиб, фуқаролар соғломлаштириш дастурлари билан тўлиқ қамраб олинади.

Президентимизнинг 2020 йил 10 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ туман Тиббиёт бирлашмаси мутахассислари  томонидан тумандаги 49 ОФЙ ва МФЙларда, мактабларда, мактабгача таълим ташкилотлари, корхона ва ташкилотларда ҳафтанинг  душанба кунлари “Стрессга қарши кураш куни” деб белгиланиб, стресс келтириб чиқарадиган касалликлар пролфилактикаси, сешанба – “Туз ва шакарни чеклаш куни”да қандли диабетдан сақланиш, чоршанба – “Тамакисиз кун”да чекишдан воз кечишнинг афзалликлари, пайшанба – “Соғлом овқатланиш куни”да соғлом овқатланиш тамойиллари тўғрисида “Саломатлик сабоқлари”  тарзидаги суҳбатлар ўтказилаётгани ўзининг ижобий натижасини бермоқда.

Ҳафтанинг жума ва шанба кунлари эса шифокорлар доимо халқ билан бирга пиёда юриш ва “Саломатлик учун минг қадам” тадбирларида иштирок этишади.

Жисмоний фаолликнинг инсон саломатлигига ижобий таъсири, гиподинамия оқибатида келиб чиқадиган касалликлар профилактикаси, аҳолининг кенг қатламлари, айниқса, ёшлар ўртасида спорт, нафас машқлари техникаси, фаол юришнинг ва жисмоний машқларнинг касалликларнинг олдини олишдаги аҳамияти, аёл-қизлар саломатлиги каби мавзуларда тиббиёт бирлашмаси, ОП, ОШПлар майдончаларида, 30-сонли мактаб спорт залида, ОФЙ, МФЙлар аҳолиси, муассаса, ташкилотлар ходимлари, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ўқитувчи, ўқувчи ва тарбияланувчилари учун гимнастрада, фаол ва спортча юриш, спорт мусобақалари ташкил қилиниб, иштирокчиларга тегишли маслаҳатлар берилади.

Шуниси эътиборлики, тиббий муолажаларни спорт-соғломлаштириш машқлари билан биргаликда олиб бориш халқимизга руҳий тетиклик, кўтаринки кайфият бахш этиб, уларнинг саломатлиги мустаҳкамланишини таъминламоқда. ТТБда эса айнан шу йўналишда муолажа чораларини қўллаш учун барча шароитларга эга физиотерапия анжомлари, тренажёр зали, марказий шифохона ҳудудида спорт машғулотлари олиб бориш учун мўлжалланган махсус майдонча мавжуд.

Янгиланган Конституциямизнинг 48-моддасида белгилаб қўйилганидек, “Ҳар ким соғлигини сақлаш ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга”. Бу борада аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Зеро, инсон, халқ соғлом бўлсагина жамиятда юксак тараққиётга эришилади.

Ж.ЯВКАШЕВ,

ТТБ ташкилий-услубий бўлими мудири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026