ЯНГИЛАНГАН КОНСТИТУЦИЯ ВА “ЎЗБЕКИСТОН – 2030” СТРАТЕГИЯСИ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИЛДИ
Навоий номли маҳалла фуқаролар йиғини биносида Президентимизнинг Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида белгиланган туб ислоҳотлар ҳамда Янгиланган Конституциямиз мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Ушбу йиғилишда Навоий номли МФЙ раиси Б.Кадиров, Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди масъуллари, маҳалла фаоллари, аҳоли вакиллари қатнашишди.
Йиғилишда Асосий Қонунимизда миллати, тили ва динидан қатъий назар, барча фуқароларнинг тенглиги, инсон ҳуқуқлари, сўз ва виждон эркинлиги принциплари устувор аҳамият касб этгани хусусида сўз юритилди. Шу ҳуқуқий асосда қабул қилинган “Ўзбекистон – 2030” тараққиёт стратегияси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадларига уйғун эканлиги ҳам эътироф этилди.
Шунингдек, “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида жами 100та мақсад, 369та чора-тадбир, 190та вазифа, 306та мақсадли кўрсаткич бажарилиши ва бу борада 118та норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилиши кўзда тутилгани тўғрисида сўз юритилди. Ушбу дастуриламал ҳужжатнинг ижросидан юртимиздаги ҳар бир инсонга қулай имконият ва енгилликлар, моддий ва маънавий манфаат етиб, ҳар қайси оила ва хонадонга ободлик, тўкинлик, файз ва барака кириши айтиб ўтилди.
Йиғилиш давомида стратегияда кўрсатилган мақсад ва йўналишлар юзасидан берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.
Қ.Атамуродов,
Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶