12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:51
Қишлоқ хўжалиги 👁 298

Оқ олтин овулида биогумус тайёрлаш бўйича семинар ўтказилди

Оқ олтин овулида биогумус тайёрлаш бўйича семинар ўтказилди

2023 йил 3 декабрь куни Амударё туманининг Оқ олтин овулида биогумус тайёрлаш бўйича амалга ошириладиган ишларнинг бориши масаласида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари Рустам Сапарбоев, туман ҳокими Собир Хўжаметов, туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Анвар Йўлдошев, туман Ободонлаштириш, Ветеринария ва чорвачилик бўлимлари, Қипчоқ давлат Ўрмон хўжалиги раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари масъуллари ҳамда фермер хўжаликлари раислари, тегишли соҳа вакиллари иштирок этдилар.

Биогумус – табиий тупроққа яқин бўлган ўғит тури бўлиб, чиришга мойил чиқиндилар – гўнг, хазонрезги, сомон, ўсимлик уюмларини Калифорния қизил чувалчанги организмидан ўтказиш орқали олинади.

У қорамтир рангда, қуруқ ва суюқ ҳолатда бўлади. Унинг таркибидаги микроорганизмлар тупроқнинг аэробик, анаэробик микроэлементлар билан бойитилишига шароит яратиб беради. Шунингдек, тупроқнинг механик зичлигини ҳам меъёрига келтиради.

Биогумус – уруғларнинг униб чиқишини сезиларли даражада тезлаштиради, кўчат ўсиши ва илдиз шаклланишини фаол равишда рағбатлантиради, тупроқни бойитади ва озуқа моддаларининг сўрилишини яхшилайди, кислоталиликни пасайтиради ва тупроқнинг тузилишини яхшилайди. У ўсимликларнинг турли касалликларга қарши иммунитетини оширади ва улардан кейин тикланишига ёрдам беради. Биогумус ўсимликнинг ноқулай экологик шароитларга қарши чидамлигини ошириб, гуллашини рағбатлантиради, меваларнинг пишишини тезлаштиради, уларнинг ҳосилдорлиги ва сифатини оширади.

Семинарда туман ҳокими Собир Хўжаметов сўзга чиқиб, биогумус тупроқни мукаммал даражада соғломлаштиришини, бошқа ҳар қандай органик моддалар билан яхши бирлашишини ва ҳосилнинг сифатини яхшилашга хизмат қилишини айтиб ўтди.

Жорий йилда туман бўйича жами 1 минг 110 тонна биогумус тайёрлаш режалаштирилган. Шундан, туман ҳокимлиги 200 тонна, Қипчоқ давлат Ўрмон хўжалиги 200 тонна, Ободонлаштириш бошқармаси 200 тонна ҳамда фермер хўжаликлари 510 тонна биогумус тайёрлаши режа қилинган.

Семинарда сўзга чиққан масъуллар охирги йилларда бу органик чиқинди қишлоқ хўжалиги соҳасида ва озиқ-овқат саноатида кенг кўламда қўлланилаётгани, унинг таркибидаги микроорганизмлар тупроқнинг аэробик, анаэробик, микроэлементлар билан бойитилишига шароит яратиб беришини ҳамда тупроқнинг механик зичлигини ҳам меъёрига келтиришини таъкидлаб ўтдилар.

Мутахассислар тупроққа биогумус солишнинг ҳам меъёрларига эътибор қаратиш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Унумдорлиги паст бўлган тупроқни лаборатория таҳлилларидан ўтказиб, мутахассисларнинг тавсияси асосида белгиланган миқдорда биогумус солинади. Биогумус солинган тупроқда етиштирилаётган экин касалликларга чидамли бўлиши ва эрта пишиб етилиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Бунинг бир неча усуллари мавжуд. Ерга уруғ қадаётганда у билан бирга биогумус солиш ҳам яхши самара беради. Тупроққа қайси пайтда, қанча миқдорда биогумус солиш эса агротехнолог мутахассисларнинг тавсияси асосида амалга оширилиши ҳақида семинар иштирокчиларига соҳа мутахассислари томонидан батафсил маълумотлар берилди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026