12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:47
Фан ва таълим 👁 292

36-СОНЛИ МАКТАБДА “WE LOVE ENGLISH” ДЕБ НОМЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

36-СОНЛИ МАКТАБДА “WE LOVE ENGLISH” ДЕБ НОМЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Хорижий тиллар, айниқса, инглиз тилини ўрганиш бугунги даврда ривожланиш ва тараққиётнинг асосий шартларидан биридир. Шу сабабли умумтаълим мактабларида ёш авлоднинг ушбу фанга бўлган қизиқишини ошириш, тил ўрганишларига имконият яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давр талабига кўра мактабларда устоз-муаллимлар интерфаол, инновацион ва қизиқарли усуллардан фойдаланиб, дарсларни мазмунли ўтишга, таълим жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини олиб кириб, улардан мақсадли ва тўғри фойдаланишга, шу орқали ўқувчида чет тилларга бўлган қизиқишни ошириш, ўқитиш самарадорлигини яхшилашга ҳаракат қилишмоқда.

27 ноябрь куни Амударё туманидаги 36-сонли мактабда ҳам “We love English” деб номланган тадбир ўтказилди. Тадбир бошланишида мос тарзда безатилган мактаб фойесида ўқувчилар билан ўйин тарзидаги машғулотлар ўтказилди. Ўқувчилар инглиз ва рус тили фанларидан керакли сўзларни топиб, кроссвордлар ечишди ва ўзларининг ушбу фанларни мукаммал ўзлаштиришганини намоён этишди.

Мактабнинг инглиз ва рус тиллари ўқитувчилари томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда директор ўринбосарлари Сарвар Қутлимуродов ҳамда Баҳром Хўжамуродовлар иштирок этдилар ва кечани очиб бердилар. Улар ўз сўзларида сўнгги йилларда юртимизда халқ таълими тизимида чет тилларини ўқитишда янги давр бошлангани, талаблар, методика ўзгаргани, бунда илғор педагогик технологиялар, интерфаол, инновацион усуллардан фойдаланиш талаб этилишини таъкидлаб ўтишди. Мактабларда инглиз тили фани 1-синфлардан бошлаб ўтилаётгани, билимга чанқоқ ўқувчиларнинг тил ўрганишга бўлган қизиқишларини ошириш, уларни инглиз тилининг бой оламига олиб кириш ўқитувчилардан катта меҳнат талаб қилишини эътироф этишди.

Тадбир ўқувчиларнинг инглиз ва рус тилидаги шеърлари, қўшиқлари билан давом эттирилди. Инглиз тилини мукаммал ўрганишга ҳаракат қилаётган ўғил-қизлар рус ва инглиз тилидаги қўшиқларга рақсга тушишди. Мактабнинг 4-синф ўқувчилари “Rain, rain go away”, 7-синф ўқувчилари “Do you want to take” қўшиқларини куйлашди, 8-синф ўқувчилари “Катюша” қўшиғига ва испанча куйга рақс тушишди. Шунингдек, мактабнинг 2-, 5-, 6-, 10-11-синф ўқувчилари ҳам тадбир давомида фаол иштирок этишди.

Мазкур мактабда рус ва инглиз тили фанлари бўйича ўтказилган диктант, иншо, ижодий ишлар танловлари ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Очиқ дарс машғулотлари жараёнида ҳам асосий эътибор янги инновацион усуллардан фойдаланиб, ўқувчиларнинг билимини ошириш, улардаги кўникмаларни ривожлантириш, аниқланган бўшлиқларни бартараф этишга қаратилмоқда. Инглиз тили фани ўқитувчилари Хосият Ражабова, Райҳон Ўразбоева, Замира Отажонова, Дилдор Холменова, Дилнура Бабаниёзова, Шаҳло Искандарова, Нилуфар Шомуродова, Дилфуза Давлетова, Мадина Файзуллаева, Муҳтарам Ҳабибуллаевалар ўқув дастурлари доирасидаги дарслардан ташқари, мактаб қошида қўшимча тўгарак машғулотлари ҳам ташкил қилиб, ўқувчи-ёшларнинг тил ўрганишга бўлган қизиқишларини янада оширишмоқда.

Ўқитувчи ва ўқувчилар иштирокида ўтказилган “We love English” номли тадбир ниҳоятда қизиқарли ўтди. Ўқувчилар дарслардаги самарадорлик натижасини, ўзларининг ўзлаштириш даражаларини, хорижий тилларни ўрганишга бўлган интилишларини тадбир давомида яққол кўрсатдилар.

Райҳон Ўрозбоева, 36-сонли мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026