12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:38
Қишлоқ хўжалиги 👁 323

ЭКИНЛАРНИ БИОЛОГИК УСУЛДА ҲИМОЯ ҚИЛИШ АФЗАЛЛИКЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

ЭКИНЛАРНИ БИОЛОГИК УСУЛДА ҲИМОЯ ҚИЛИШ АФЗАЛЛИКЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Бирлашган миллатлар ташкилоти маълумотларига кўра ҳозирги кунда жаҳон аҳолисининг 815 миллион нафардан ортиғи очлик азобини тортаяпти. Тўйиб овқатланиш имконига эга бўлмаган қатлам ҳам мавжуд.

Шундай шароитда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, экин майдонлардан унумли фойдаланиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар туфайли халқимиз дастурхони тўкин, турмуши обод. Бу борадаги ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида қишлоқ хўжалигида чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, соҳада бозор муносабатларини кенг жорий этиш, қайта ишлаш ва экспорт инфратузилмасини ривожлантириш, шу асосда фермер ва деҳқонларнинг даромадини ошириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрилаётир.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришда экинларни карантиндаги ва бошқа иқтисодий хавфи юқори бўлган зараркунандалардан ҳимоя қилиш ҳам муҳим ўрин тутади. Зараркунандалар кўпайишининг олдини олишда экин майдонларида кузги тадбирларни сифатли ўтказиш, дала четларидаги ариқ-зовурларни сифатли тозалашнинг аҳамияти катта. Қолаверса, майдонлардаги, иссиқхоналардаги етиштирилаётган экинларни зараркунандалардан ҳимоя қилишда биологик усул муҳим ўрин тутади.

Амударё туманининг Тошёп овулида фаолият юритаётган “Манғит инвест плюс” масъулияти чекланган жамиятига қарашли иссиқхонада экинларни зараркунандалардан ҳимоя қилишда биологик усулнинг аҳамияти, феромон тутқичлардан фойдаланиш усулларига бағишланган семинар ҳам айнан шу мақсадда ўтказилди.

Тадбирга Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Амударё тумани бўлими ходимлари, туман қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари, қишлоқ хўжалигида фаолият юритувчи тадбиркорлар иштирок этдилар.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Амударё туман бўлими ходимлари НодирбекЎрозов, Анвар Раҳимов, Мурот Ибрагимов, Улуғбек Худойбергановлар экинларни биологик ҳимоя қилишнинг афзалликлари хусусида, шунингдек, бу борада Республика Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан ишлаб чиқилган “Agro ko’makchi” мобиль иловасидан фойдаланиш борасида маълумотлар бердилар.

“Agro ko’makchi” махсус иловаси орқали фермерлар, томорқа ер эгалари зарарли организмлар, бегона ўтлар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиб, уларга қарши курашиш бўйича тавсиялар олиши мумкин. Шунингдек, иловада синов ва рўйхатдан ўтган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва минерал ўғитлар, экспорт учун очилган бозорлар, ҳудудларда фаолият юритаётган биолабораториялар, ўсимликлар клиникалари, қадоқловчи корхоналар хусусида фойдали маълумотлар жамланган.

Мамлакатимиз аҳолисининг тахминан 40 фоизи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланади. Бундай катта қатламни зарурий маълумотлар билан таъминлаш, ўсимликларни зарарли организмлардан тўғри ҳимоя қилиш юқори ҳосилдорлик гаровидир. Бунинг учун “Agro ko’makchi” мобиль иловасидан фойдаланишнинг ўзи етарлидир.

Семинарда бу ҳақда батафсил сўз юритилди. Мутахассислар иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар бердилар.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026