12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:21
Адабиёт 👁 335

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

Байроғим

Ватаним осмонида,

Тинчликка қасида.

Ҳилпирайди байроғим,

Тун-у кунлар осуда.

 

Байроғимиз рамзида

Тарихимиз битилган.

Оқ, яшил, ҳаво рангга,

Ободлик нури сингган.

 

Тўрт фасл – ўн икки ой –

Юлдузларда мужассам.

Ватанга бериб чирой,

Қудратимиз англатган.

 

Самоларда ҳилпираб,

Турар юртим байроғи.

Кундан-кунга гуркираб,

Яшнар Ватан тупроғи.

 

Дунёларни оралаб,

Юксалавер байроғим.

Сени юракка қадаб.

Мағрур турар урпоғинг!

Нигора ЙўлдОшева,

44-МТТ тарбиячиси.

 

Болаликни қўмсаб

Сирлашардик баъзида,

Интилардик ўқишга.

Биз ҳаракат қилардик,

Фақат олға боришга.

 

Дўстлик нима – билдик биз,

Оқибатли бўлдик биз.

Изланиш ва ўқишни

Олий мақсад қилдик биз.

 

Шўхлик вақти ўтяпти,

Катта бўлиб боряпмиз.

Қувлашмачоқ ўйнашга,

Биз катталик қиляпмиз.

 

Ўн тўртга тўлдик мана,

Кўзларга ёш оляпмиз.

Шўх-шодон болаликни,

Биз энди қўмсаяпмиз.

Райҳон Тожибоева,

50-мактаб ўқувчиси.

 

Отга минса...

Баъзилар отга минса, унутар ўзни,

Ўйламай сўзлайди, айтмоқчи сўзни.

Кўрдим талайларнинг юрганин

Яқинин танимай, ёғ босиб кўзни.

 

Улар ўйламайди, эртаги кунин,

Юради келтириб одамлар ғашин.

Фақатгина ўйлар ўзининг нафсин,

Афсуслар чекар у вақт келиб бир кун.

 

Кимдир ўсган сайин, меҳрли бўлар,

Билинг, энг иймонли, виждонли улар.

Доно ва камтар бўлгани учун,

Эл-халқнинг ундан кўнгли тўлар.

 

Тақдирингда не бор, сен билмайсан,

Кўнгли тоза бўлсанг, асло куймайсан.

Амал тегиб, улов минганинг билан,

Унутма сен – ҳамма билан бирдайсан.

 

Бир кун минган отинг қолганда оқсаб,

Қоласан яккаланиб, моховга ўхшаб.

Бир куни ўзингнинг бошингга тушар,

Ёлвориб кўмак сўраш, асабинг қақшаб.

 

Ҳамма ҳам одам-да, худди сен каби,

Барчамиз унутма, Одам отанинг насли,

Нафсинг тиёлмасанг, тешилар туби,

Кечаги сен учун мой пишган куви.

 

Мудом минмоқ қийин, амал отини,

Отдан бирдан тушар, унутган зотини.

Йўлдан адашганнинг ҳеч бири,

Ҳеч қачон ёруғ бўлмаган юзи.

Ангсатбай Қаражанов, ҳуқуқшунос.

Қорақалпоқ тилидан Ойгул Ражабова таржимаси.

 

Фаришта аёл

Нечун беғуборсан айт менга, аёл,

Қалбингнинг тубидан бергин бир садо.

Гоҳо узоқ ўйланиб, сураман хаёл,

Сенга тушунолмай бўларман адо.

 

Шунчалар ҳам поксан, фаришта аёл,

Юрагимни эзар фақат шу савол.

Айтган ҳар сўзинг ҳам чалғитар хаёл,

Минг йиллар, асрлар топмагин завол.

 

Ўйланаман гоҳо, лек тушунолмам,

Қайдан бу жасорат, сабр-у матонат.

Сенинг сабринг олдида таслимман, жимман,

Сенга тушунолмай, йўқдир ҳаловат.

 

Меҳрингни чеки йўқ, худди бир дунё,

Дарёмас, денгизмас, ҳар недан ортиқ.

Сенинг қалбинг олдида қиларман ҳаё,

Сабринг учун қиламан жонимни тортиқ.

 

Жаннат гулидирсан, гулсан, чечаксан,

Иффатинг, одобинг қилмасман қиёс.

Боғимда очилган гул-у райҳонсан,

Оламда танҳодир қалбинг беқиёс.

 

Қалбимдаги сўзларим ифода этиб,

Сўзим охирида қиларман баён.

Кўзларингга қараб, аста термулиб,

Сенга таъзимдаман, эй нафис аёл.

Ирода Олламберганова,

4-мактаб ўқувчиси.

 

ЎЗБЕКИСТОНИМ

Латофат боғида битган чечаклар,

Она юрт ишқидан олар нақшини.

Товуснинг патидек момиқ тилаклар,

Шу мўъжаз юртимга чорлар бахшини.

 

Муборак ёшингни қутламоқ учун,

Шаънингга шеър ёзмоқ менинг истагим.

Қалбимда чиқса гар, ялт этиб учқун,

Она Ватанимга туҳфа айлагум.

 

Шоирлик илоҳий туйғу саналса,

Ватан тўлғоғидан шоир туғилган.

Шоирнинг ўз дарди урғу саналса,

Туғилган ерида шоир аталган.

 

Дард босган юраклар ўтди қанчалар,

Дардин яширолмай қоғозга битиб.

Ҳайҳот, замон деди, халқим дедилар,

Айтмаганлар кетди ичига ютиб.

 

Уларнинг ноласи элнинг эркидир,

Ҳаёт сарҳадлари достонга сиғмас.

Юртим, сиймоларинг кўксинг нақшидир,

Бугун қувончларинг дилларга сиғмас.

 

Эй она масканим, ҳокисор ўлкам,

Дилдаги булбулим, тилда достоним.

Оҳулар яйрасин бағрингда шўхчан,

Она бешиккинам – Ўзбекистоним.

Одил ШОМУРОДОВ.

 

Тинчлик мадҳи

О, Ватан осмони, бунчалар ёруғ,

Бунчалар мусаффо, гўзалсан, тиниқ.

Шунинг-чун орзуим манзили ёруғ,

Келажак аталган йўлларим аниқ.

Порлаб турсин мангу тинчлик маёғи,

Олға қадам ташлаб оламиз илм.

Энг буюк қудратдир Ватан байроғи,

Шул қудрат қошида қиламиз таъзим.

Беш муҳим ташаббус дастуриламал,

Юзага чиқарар барча имконни.

Аҳиллик – қадрият абадул-азал,

Бирлашиб қурамиз, Ўзбекистонни!

Севинчой Умрбоева,

85-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Буни ҳаёт дейдилар

(Ўғлим Жасурбекнинг хотирасига).

Буни ҳаёт дейдилар, ғамлари кўп, сири кўп.

Кутилмаган тасодиф, кулфатларнинг тури кўп.

Гоҳо орзу ушалса, ушалмаган ери кўп.

Азизлар, тенг деманглар, қишнинг совуқ қори кўп.

 

Йиғламагин эй кўнгил, буни ҳаёт дейдилар,

Шукур қилсанг борига, қаноатга сирдошсан.

Сабр таги соф олтин, фароғатга йўлдошсан,

Тингласангиз булбулнинг навосида зори кўп.

 

Унда, бардош бер кўнгил, ҳаётнинг синови кўп,

Тақдирнинг ёзиғи кўп, ҳам бериб, олари кўп.

Синовларда тўкилмай ўтганни, Аллоҳ сийлар,

Мен ҳам чидаб юрибман, буни ҳаёт дейдилар.

Янгибой Искандаров, Ўзбекистон қишлоғи.

 

Қизимга

Аллоҳимдан сўрадим, сени дилбандим,

Жажжи қўлчаларингдан, айланай ўзим.

Тун-у кунлар асалим, умринг тиладим,

Сўйласанг бунча ширин, сўзларинг, қизим.

 

Эрка қизим, ой қизим, дунёйим менинг,

Нуридийдам, дилбандим, кўзим қувончи.

Тушларимда кўрмаган қуёшим менинг,

Тунларимни ёритган кўнглим овунчи.

 

Овозингни эшитсам, яйраб кетаман,

"Бидир-бидир" сўзласанг, қиламан ҳузур.

Кулгуларингга умрим ҳадя этаман,

Улғайиб бир қиз бўл, оқила, жасур.

Феруза Йўлдошева, Манғит шаҳри.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026