12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:34
Саломатлик 👁 307

ЭЛ САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДА ХИЗМАТ ҚИЛИШ – ШАРАФЛИ БУРЧ

ЭЛ САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДА ХИЗМАТ ҚИЛИШ –  ШАРАФЛИ БУРЧ

Инсон ақлан ва жисман соғлом бўлсагина, тўлақонли ҳаёт кечиради, жамият учун наф келтиради. Зеро, халқ саломатлиги, миллат генофонди мустаҳкамлиги шу давлатнинг катта бойлиги саналади. Шу боис юртимизда аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилиб, кенг кўламдаги ислоҳотлар жорий этилмоқда. 

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида Амударё туманидаги Тиббиёт бирлашмаси таркибида 415 ўринли Марказий шифохона, 36 ўринли хўжалик ҳисобидаги Реабилитация бўлими, 14та 1455 қувватга эга бўлган Амбулатория-поликлиника муассасаси, 1та кўп тармоқли Марказий поликлиника, 9та Оилавий поликлиника ва 4та Оилавий шифокорлик пунктлари хизмат кўрсатиб келмоқда.

Тиббиёт бирлашмасида 295 нафар шифокор, 1188 нафар ўрта тиббиёт ходимлари,  фаолият юритаётган бўлса, уларнинг  189 нафари малака тоифаларига эга.

Олий тоифали шифокорлар 143 нафар, 1-тоифалилар 25 нафар, 2-тоифалилар 21 нафардан иборат. Ўрта тиббиёт ходимларидан эса 684 нафари малака тоифаларига эга.

Туман ҳудудидаги овул ва қишлоқлар аҳолисига оилавий поликлиникалар ва шифокорлик пунктлари орқали тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган. Ушбу тиббиёт муассасаларига 24293 та хонадондаги 134733 нафар аҳоли бириктирилган. Муассасаларда 91 нафар умумий амалиёт шифокорлари, 328 нафар ўрта тиббиёт ходимлари, шундан 212 нафар патронаж ҳамширалари малакали тиббий хизмат кўрсатади. Манғит шаҳри ҳудудидаги 12669та хонадонда яшовчи 70111 нафар аҳоли эса кўп тармоқли Марказий поликлиникада йўлга қўйилган тиббий хизматдан фойдаланади. Поликлиникада 102 нафар шифокор, шундан  34 нафари умумий амалиёт шифокори ҳамда 183 нафар ўрта тиббиёт ходими, шундан 68 нафари патронаж ҳамширалари аҳоли саломатлигини асрашда фидойилик кўрсатиб келмоқда.

Туман Марказий шифохонасидаги стационар тиббий хизмат 415 ўринга мўлжалланган. Беморларга касаллик турларига қараб, терапия, кардиология, неврология, болалар, жарроҳлик, травматология бўлимлари, туғруқ мажмуаси, юқумли касалликлар бўлими, хўжалик ҳисобидаги пуллик реабилитация бўлимида даво муолажалари қўлланилиб, соғломлаштирилади. Шунингдек, Президентимизнинг 2017 йилги “2018-2022 йиллар даврида болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастури тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Кўп тармоқли марказий поликлиникада скрининг хонаси ташкил қилинган. “Тиббиёт бригадалари”да эса 91 нафар шифокор, 328 нафар ўрта тиббиёт ходимлари хизмат қилмоқда.

Жорий йилда ҳам чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари режа асосида олиб борилди. Тиббий кўрикларда 166521 нафар аҳоли қатнашган бўлса, 55781 нафар бемор аниқланган. Аниқланган беморларнинг 51055 нафари амбулатор, 4481 нафари стационар, 245 нафари санатория-курортлар шароитида соғломлаштирилди.

Ундан ташқари, Президентимизнинг 2020 йилги “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ва 2021 йилги “Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорларига мувофиқ, ҳомиладорлар ҳамда 3-15 ёшдаги болаларни йод ҳамда 35 ёшгача туғиш ёшидаги аёлларни темир ва фолий кислотаси препаратлари билан бепул таъминланиши йўлга қўйилган. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилги “Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарорига асосан туман ҳокимлиги қарори билан 127 нафар  ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ҳамда ёлғиз яшайдиган кексалар, ногиронлиги бўлган аёллар рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг ҳам саломатлиги мунтазам назорат остига олинган. Шунингдек, 218 нафар фуқаро реабилитация-техник воситалари ва кресло аравачалар  билан таъминланган. «Ногиронлар ва кексаларни бепул санатория-курорт йўлланмалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага асосан вазирлик тизимидаги санаторийларга 245 нафар ногирон ва кекса аёллар бепул йўлланмалар, 359 беморга Республика Ихтисослашган тиббиёт марказларида даволанишлари учун электрон йўлланмалар берилган.

Тиббиёт бирлашмасидаги компьютер техникалари ҳудудлардаги тиббиёт масканлари билан ахборот алмашишни яхшилаш ва тезкорлигини таъминлаш мақсадида юқори тезликда ишловчи шиша толали кабеллар орқали интернет тармоғига уланган. Мавжуд компьютер техникаларининг 85таси интернет тармоғига уланган бўлса, 29таси электрон почта орқали ахборот алмашиш имкониятига эга.

Келгусидаги режалар ҳақидаги тўхталадиган бўлсак, туман аҳолисига тиббий хизмат кўрсатишни янада яхшилаш мақсадида  Бўзёп, Ўртақалъа, Қипчоқ, Чойкўл, Тошёп овуллари ва Торёп маҳалласи ҳудудидаги оилавий шифокорлик пунктларини босқичма-босқич қайта ташкил этиш кўзда тутилган. Шунингдек, 5-, 71-сонли оилавий поликлиникалари биноларини янгидан қуриш, 2-, 4-сонли оилавий поликлиникалар биносига қўшимча бино қуриш бўйича Давлат инвестиция дастурларига таклифлар киритиш режалаштирилган. Марказий шифохона ва кўп тармоқли Марказий поликлиника биносида сув таъминоти, сув-оқава тизимини тубдан реконструкция қилиш ҳамда марказлаштириш, ҳудудлардаги тиббиёт масканларини муқобил энергия билан таъминлаш, қуёш сув иситиш қурилмасини ўрнатиш бўйича муайян чоралар кўрилмоқда.

Ҳар қайси халқ, давлат ва жамиятнинг тараққиёт кўрсаткичи инсон, унинг соғлиғи ва турмуш даражасига бераётган эътибори, шу йўлдаги саъй-ҳаракатлари билан ўлчанади. Шу боис, юртимизда тиббиёт марказлари фаолиятини янада яхшилаш ва улар хизматини энг чекка ҳудудлардаги аҳолигача яқинлаштириш, тумандаги тиббиёт бирлашмаси фаолиятини тубдан яхшилаш каби вазифалар ҳамиша долзарб бўлади.

Бу борадаги ислоҳотларни амалга оширишда жонбозлик кўрсатиб келаётган, аҳоли соғлигини асраш ва мустаҳкамлашда фидойи бўлган саломатлик посбонлари, барча тиббиёт ходимларини касб байрамлари билан табриклайман. Эл саломатлиги йўлидаги машаққатли фаолиятида куч ва шижоат тилайман!

Ф.АБДУЛЛАЕВ, туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026