12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:29
Фан ва таълим 👁 505

ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ЎҚУВ СЕМИНАРИДА ҚОРАҚАЛПОҚ ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ ҲАМДА ГЕОГРАФИЯ ФАНЛАРИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ МАҲОРАТИГА БАҲО БЕРИЛДИ

ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ЎҚУВ СЕМИНАРИДА ҚОРАҚАЛПОҚ ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ ҲАМДА ГЕОГРАФИЯ ФАНЛАРИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ МАҲОРАТИГА БАҲО БЕРИЛДИ

Мамлакатимизда умумтаълим фанларини ўқитишни замон талаблари даражасида ривожлантириш, фан ўқитувчиларининг таълим-тарбия соҳасида эришаётган ютуқларини рағбатлантириш мақсадида соҳа вазирлиги томонидан ташкиллаштирилаётган илмий-амалий ва ўқув семинарлари муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўтказилаётган бу каби тадбирлар орқали умумтаълим фанлари ўқитувчиларининг билим ва малакалари ошишига ижобий таъсир ўтказиб, иқтидорли ўқитувчилар томонидан таклиф этилаётган дарс ишланмалари, услубий қўлланмалар соҳага муваффақиятли татбиқ этилмоқда.

Жорий йилнинг 31 октябрь санасида Амударё туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган “Оғзаки нутқ кўникмаларини мувофиқлаштириш усуллари: билиш, қўлланиш, фикрлаш” мавзусидаги Республика илмий-амалий ўқув семинарида ҳам иштирокчилар қорақалпоқ тилида дарс ўтиш, ўқувчиларда ушбу фанга нисбатан билим ва кўникмаларни ривожлантириш орқали уларнинг қорақалпоқ тили бойлигини юксалтириш борасидаги илғор методик тажрибалар билан яқиндан танишдилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими Вазирлиги ҳамда вазирликнинг Амударё туман бўлими ҳамкорлигида ташкиллаштирилган мазкур илмий-амалий ўқув семинаридаги асосий мавзу – “Оғзаки нутқ кўникмаларини мувофиқлаштириш усуллари: билиш кўлланиш ва фикрлаш” мавзусида Республика таълим Маркази услубчиси Зулфия Исмоилова маъруза қилди. У ўз маърузасида ўқувчининг оғзаки нутқини замонавий инновацион педтехнологияларни қўллаш, хусусан қорақалпоқ тилида суҳбатлашиш, қизиқарли диалоглар, қорақалпоқ халқ мақол ва маталлари орқали ривожлантириш, ўқувчининг фикрлаш қобилиятини синовдан ўтказиш усулидан фойдаланиш воситасида бадиий тил билан қорақалпоқ оғзаки тил (шева)нинг ўзига хос хусусиятларини бир-бирига мувофиқлаштирган ҳолда машғулотлар олиб бориш тўғрисида батафсил тушунчалар берди.

Шундан сўнг, илмий-амалий ўқув семинари иштирокчиси, Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 1-сонли мактабнинг олий тоифали қорақалпоқ тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Аптабида Абдумуратова 8-А синф ўқувчиларига “Устозлик қилган зориқмас” мавзусида самимий суҳбат тарзидаги очиқ дарс ўтказди. Очиқ дарс жараёнида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсуповнинг “Ўртоқ муаллим” поэмаси асосида ўқувчилар билан дилдан суҳбатлашди ва халқ шоирининг ўз асарида сўз қўллаш санъати, унинг инсон маънавиятини юксалтиришдаги катта аҳамияти юзасидан ўқувчиларнинг ўзаро фикр алмашишлари учун шароит яратди.

Илмий-амалий ўқув семинари давомида 40-сонли умумтаълим мактабининг қорақалпоқ тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Замира Худойберганова 5-синфда қорақалпоқ тилидан “Бўғин ва бўғин кўчириш” мавзусида очиқ дарс ўтказди. У ўз дарсида қорақалпоқ тили дарсларида бўғин кўчириш борасида ўқувчилар томонидан йўл қўйиладиган имло хатоларга барҳам бериш юзасидан қимматли фикрлар билдирди.

Семинар иштирокчилари ўтказилган ҳар иккала очиқ дарсни ҳам юқори баҳоладилар. Шу билан бирга мазкур очиқ дарслар орқали қорақалпоқ тили ва адабиёт фанини ўқитиш бўйича катта тажрибага эга Аптабида Абдумуратова ҳамда 40-сонли мактабнинг қорақалпоқ тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Замира Худойбергановалар томонидан очиқ дарс жараёнида илгари сурилган инновацион ғоялар муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидладилар.

Илмий-амалий ўқув семинари иштирокчилари ўтилган очиқ дарслар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Барча саволларга масъуллар ва тажрибали ўқитувчилар томонидан жавоблар тақдим этилди.

Семинар якунида Аптабида Абдумуратова ва Замира Худойберганова Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими Вазирлигининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

Шу куни Амударё туманидаги 40-сонли умумтаълим мактабида ҳам “География дарсларида янги услублардан ҳамда хариталар (атлас ва контур)дан фойдаланиб дарс ўтиш усули ва амалий масалалар билан ишлашиш” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўқув семинари ўтказилиб унда Қорақалпоғистон таълим Маркази услубчиси Рита Қалилаева, мазкур Марказнинг услубий хизмат кўрсатиш бўлими услубчиси Жамолатдин Ўтепбергеновлар ўтказилаётган илмий-амалий ўқув семинарининг аҳамияти ва ундан кутилаётган натижалар юзасидан батафсил маълумот ва тушунчалар бердилар.

Семинар давомида мактабнинг география фани ўқитувчиси Зокир Раҳимов ҳамда 47-сонли мактабнинг география фани ўқитувчиси Гулбану Алмамбетовалар томонидан намунали очиқ дарслар ўтказилди.

Илмий-амалий ўқув семинари якунида ўтказилган ҳар иккала очиқ дарс иштирокчилар томонидан таҳлил этилиб, ўқитувчиларнинг билим ва маҳоратларига дарс ўтишдаги ўзига хос услубларига юқори баҳо берилди. Амударё туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг мактаблар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими услубчиси Райҳон Якубова бўлиб ўтган илмий-амалий ўқув семинари таълим сифатини оширишга ижобий таъсир қилувчи омил бўлганини алоҳида таъкидлади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026