12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:03
Фан ва таълим 👁 308

БОЛАЖОНЛАРНИНГ СЕВИМЛИ БОҒЧА ОПАСИ

БОЛАЖОНЛАРНИНГ СЕВИМЛИ БОҒЧА ОПАСИ

Мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, соғлом, фаол, тўлақонли, жамиятга мослашган бола шахсини шакллантиришга эътибор кун сайин кучаймоқда. Тизимда фаолият юритаётган ташкилотлар мактабгача ёшда бўлган болаларнинг жисмоний, ақлий ва маънавий камол топишига, уларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқларини, уларнинг  бошланғич таълимга тайёрлигини таъминлашга хизмат қилади. Шунингдек, жажжи  ўғил-қизлар кўнглида бир-бирига,  оиласига, Ватанига меҳр-муҳаббат ҳиссини шакллантириш, миллий одоб-ахлоқ қоидаларини сингдириш ҳам жуда муҳим. Узлуксиз таълимнинг илк босқичидаги таълим-тарбия норасида ўғил-қизларнинг келажакда қандай инсон бўлиб вояга етишида жуда муҳим роль ўйнайди.

Манғит шаҳрида фаолият юритаётган 40-сонли мактабгача таълим ташкилотида бугунги кунда 6та гуруҳда 180 нафар болажонлар яйраб-қувнаб улғаймоқда. Ҳар бир гуруҳ учун алоҳида-алоҳида машғулотлар хонаси, овқатланиш хонаси ва дам олиш хонаси бор. Болажонларга 16 нафар малакали педагог-тарбиячилар таълим-тарбия беришмоқда.

Ташкилот биносининг остонасидан ҳатлаган киши беихтиёр ўзини болалар дунёсига кириб қолгандек ҳис қилади. Кичиккина супачадан жой олган “Зумрад ва Қиммат” эртаги қаҳрамонлари-ю турли ўйинчоқлар, безаклар билан безатилган хоналар, коридорлар ҳам беихтиёр болаликнинг беғам, беташвиш ва бахтиёр дамларига етаклайди киши хаёлини.

Мазкур ташкилотга 2007 йилдан бери тажрибали мутахассис Шарифа Сеитова раҳбарлик қилиб келади. Тарбияланувчи болажонларни номма-ном танийдиган, ҳар бири билан характерига мос муомала қиладиган мудира ишни қатъий тартиб-интизом асосида бошқаради. Ташкилот тарбиячилари касбий фаолиятига доир, санъат, спорт турлари бўйича ўказилаётган танловлар, мусобақаларда доимо фахрли ўринларни эгаллашади. Тарбияланувчилар эса турли байрамлар муносабати билан ташкиллаштириладиган сайилларда, концерт дастурларида муносиб иштирок этиб, санъатини намойиш этишмоқда.

Дилфуза Йўлдошева ана шу ташкилотда 2015 йилдан бери тарбиячи лавозимида ишлаб келаётир. Соҳадаги фаолиятига эса 22 йил тўлди. Ўтган давр мобайнида Дилфуза неча-неча гуруҳ болажонларга тарбиячилик қилди. Уларнинг ўйинларига қўшилиб ўйнаб, суҳбатларига қулоқ тутиб, саволларига эринмай, батафсил жавоблар бериб, кўнгли  кўнгилларига туташди. Мактабга кузатиб қолган вақтларида гўё ўй-хаёли улар билан кетарди. У илк тарбия берган жажжи ўғил-қизлар ҳозир турли касб эгалари бўлиб, ҳаётда ўз ўринларини топишган, учрашиб қолган вақтларида уларнинг  болалик дамларини қўмсаб, “боғча опа” дея сўрашишларидан завқланади, касбига меҳри, ихлоси яна ҳам ортади.

Эҳтимол, шундандир Дилфуза Йўлдошева ўтган давр мобайнида намунали тарбиячи сифатида соҳа ходимлари орасида танилди. “Йил тарбиячиси”, шунингдек, спорт, санъат бўйича мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари орасида ўтказилган синовларда ўз иқтидорини намойиш этиб, фахрли ўринларни эгаллаб келди.

Аслида тарбиячи ишининг машаққатини ҳис қилмаймиз. Баъзан оиламиздаги кичкинтойларни парваришлашда қийналиб қолган дамларда турли муҳитда, турлича тарбия олаётган 25-30 нафарча болани бирданига атрофига жипслаб, таълим-тарбия бериш заҳматини ҳис қилгандай бўламиз.

– Бизнинг ишимизда энг муҳими ҳар бир болани тинглаб, унга муносиб жавоб бера олиш, кўнглига йўл топиш, – дейди Дилфуза бу ҳақда кулиб.

Бутун билими, куч-ғайратини болажонлар таълим-тарбиясига бахшида этаётган Дилфуза Йўлдошева ва соҳанинг барча ходимларини касб байрами билан қутлаб қоламиз.

Ойгул РАЖАБОВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026