21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 18:24
Фан ва таълим 👁 389

СЕВИМЛИ УСТОЗ, ФИДОЙИ ЎҚИТУВЧИ

СЕВИМЛИ УСТОЗ, ФИДОЙИ ЎҚИТУВЧИ

Ўқитувчилик – шарафли, аммо меҳнати машаққатли ва масъулиятли касбдир. Бу касбни эгаллаш учун энг аввало чуқур билимга, катта маҳоратга эга бўлиш билан бирга болаларни севиш, замон талабларига мос равишда дунёқарашни ривожлантириб бориш керак. Ана шундай фидойи инсонгина устоз бўлиб, ёш авлодни билимлар дунёси сари етаклай олади.

Иномжоннинг ҳам ҳали кичиклигидан шу касбга ҳаваси баланд бўлди. Ўзи таълим олган Оқ олтин овулидаги 41-сонли мактабда бошланғич синф пайтлариданоқ, билим олишга жуда қизиқди. Зийрак ва зукко бу ўқувчини ўқитувчилар ҳам жуда яхши кўришар, қизиқиб сўраган ҳар бир саволига тўлиқ жавоб беришга ҳаракат қилишарди. У улғайгани сари ҳар бир фанни чуқурроқ ўрганишга, илм олишга интиларди. Айниқса, тарих дарсини жуда яхши кўрар, устозининг миллат, юрт, халқ ўтмиши ҳақидаги маърузаларини катта қизиқиш билан тингларди. Унинг энг биринчи устози – отаси, шу мактабнинг тарих фани ўқитувчиси раҳматли Комил ака Ҳасанов эди. Улғайгани сари юртимиз ва жаҳон тарихини ўрганишга бўлган иштиёқи ортиб борди ва таълим даргоҳини тугатиб, отаси каби тарих фани ўқитувчиси бўлишга аҳд қилди.

Иномжон Турсунбоев 2011 йилда Нукус давлат педагогика институтининг тарих факультетига ўқишга кириб, давлат гранти асосида таълим олди. У олийгоҳда ўқиш даврида ҳам энг иқтидорли талаба сифатида танилди. 2015 йилда ушбу факультетнинг “Тарих ўқитиш методикаси” бўлимини тамомлади ва шу йили институт қошида Амударё туманида ташкил қилинган 3-сонли академик лицейда иш бошлади. Икки йил давомидаги иш фаолиятида лицейдаги ўқувчи-ёшларга юртимиз ва жаҳон тарихини астойдил ўргатиб, интилувчанлиги, тиришқоқлиги, янгиликлар яратишга иштиёқи баландлиги, ўз касбининг ҳақиқий фидойиси эканлигини кўрсата билди. У 2016 йилда Халқ Демократик Партияси туман Кенгаши томонидан ташкил этилган “Ёш сиёсатчи-2016” кўрик-танловида қатнашиб, туманда 1-, Қорақалпоғистон Республикаси босқичида фахрли 3-ўринни эгаллади. Билимли ўқитувчидан таълим олган лицей ёшлари нуфузли олийгоҳлар талабалари бўлишди ва бу билан таълим масканининг ўзлаштириш кўрсаткичлари ортишига унинг ҳам ҳиссаси қўшилди.

Иномжон 2017 йилдан ўз овулидаги 41-сонли мактабга тарих фани ўқитувчиси бўлиб ишга келди. Билимдон ва ишга чанқоқ мутахассисни мактабда устозлар ҳам, ўқувчилар ҳам бажонидил қабул қилишди. У дастлабки кунларданоқ, дарс жараёнларида интерфаол методлардан, мультимедиялардан фойдаланиб, ўқувчиларнинг диққат-эътиборини, қизиқишини жалб қила бошлади. Шу билан бирга жамоат ишлари, турли кўрик-танловларда ҳам фаол иштирок этиб, ўз иқтидорини кўрсатишга ҳаракат қилди.

У шогирдларидан Гулноз Гулмирзаева 2017 йилда Фанлар олимпиадасида тарих фанидан қатнашиб, туманда 1-ўринни эгаллаганида бундан жуда хурсанд бўлди. Шу йили Гулноз иқтидорли ўқувчилар ўртасидаги “Инновацион олимпиада”да ҳам иштирок этиб, туманда 1-ўринни эгаллади ва Қорақалпоғистон республика босқичида ҳам муваффақиятли иштирок этди. Шундан сўнг, 2018 йилда Билимлар беллашувининг туман боқичида қатнашган 7-синф ўқувчиси Нодирбек Бозорбоев ғолиб бўлишга эришди. 2017-2018 ўқув йилида Иномжон мактабда ташкил қилган тўгарак аъзолари, 10-11-синф ўқувчилари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва маърифат маркази томонидан ташкил этилган “Юксак маънавиятли авлод” кўрик-танловининг “Президент асарлари билимдони” йўналишида туман ва Қорақалпоғистон Республикаси босқичида 1-ўринни эгаллашди. Кетма-кет ютуқларга эришаётган ёш ўқитувчи ҳақида “Жайҳун илҳомлари” ННТ томонидан чоп этилган “Амударё ёшлари” номли рисолада “Орзулари ушалган йигит” мавзусидаги мақола чоп этилди.

Нафақат мактабда, балки бутун туманда билимдон устоз, моҳир педагог сифатида танила бошлаган Иномжоннинг ўқувчилари 2018-2019 ўқув йилида ҳам тарих фанидан Фанлар олимпиадасининг мактаб, туман босқичларида 1-ўринни эгаллаб, Қорақалпоғистон Республикаси босқичида муваффақиятли қатнашишди. Шунингдек, 2020-2021 ўқув йилида шогирдлари “Қораўзак очиқ олимпиадаси”да қатнашиб, туманда 1-ўринни ва Қорақалпоғистон Республикаси босқичида фахрли ўринни эгаллашди. 2020-2021 ўқув йилидаги Фанлар олимпиадасида ҳам ўқувчилари Шоида Нуруллаева ва Ирода Сафарбоевалар туманда 1-,2-ўринларни эгаллаб, Қорақалпоғистон босқичида ҳам юқори балл тўплашди. Кейинги 2021-2022 ўқув йилида бўлиб ўтган Фанлар олимпиадасида ўқувчилари Ирода Сафарбоева ва Шаҳзода Чоршамовалар туманда 1-,2-ўринларни эгаллаб, Қорақалпоғистон босқичида ҳам фаол қатнашишди. Ўтган 2022-2023 ўқув йилида эса ўқувчиси Шаҳзода Чоршамова Фанлар олимпиадасининг туман босқичида 1-ўринни эгаллаб, Қорақалпоғистон босқичида юқори балл тўплади.

Билимдон тарих ўқитувчиси Иномжон Турсунбоев 2017-2018 ўқув йилида “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловида қатнашиб, туман, Қорақалпоғистон Республикаси босқичларида фахрли 1-ўринни эгаллаб, Ўзбекистон Республикаси босқичида муваффақиятли қатнашди. Шундан кейин у “Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими аълоси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Овул ёшларининг севимли устози 2020-2021 ўқув йилида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти миқёсида ўтказилган “Иқтидорли ўқитувчилар II олимпиадаси”да туман жамоаси таркибида қатнашган бўлса, жамоа фахрли 1-ўринни эгаллади. У 2022 йилда тарих фанидан ўқитувчилар аттестациясида 94 балл тўплаб, олий тоифали ўқитувчи бўлди. Шунингдек, 2023 йилнинг март ойида Мактабгача ва мактаб таълими вазири томонидан жорий қилинган ва 9 ой давомида тўланадиган 5,5 млн. сўмлик Мактабгача ва мактаб таълим вазири устамасининг тест ва суҳбат жараёнларидан муваффақиятли ўтиб, мазкур устамага лойиқ деб топилди. Иномжон шу йил май ойида умумтаълим фанлардан жорий қилинган Миллий сертификат тестида ҳам муваффақиятли қатнашди ва тарих фанидан 3 йил давомида 20 фоиз устама олиш ҳуқуқига эга бўлди.

Устозларнинг ҳар бир сабоғи шу азиз Ватанни, муқаддас тупроқни, ота-онани севишга, қадрлашга ўргатади, улар олдидаги бурчни бажаришга, масъулликка ундайди. Ҳали ёш бўлишига қарамасдан шунча ютуқларни қўлга киритган фидойи ўқитувчи Иномжон Турсунбоев ҳам ёш авлодни энг аввало шу юртга, унинг буюк келажагига муносиб ворислар қилиб тарбиялашга ҳаракат қилмоқда. Ишонамизки, ундан илм ўрганаётган ёшлар ва бугун нуфузли олийгоҳларда таълим олаётган шогирдлари ўзи каби касбининг моҳир устаси бўлиб етишади ва юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишади.

Фурсатдан фойдаланиб, жонкуяр ўқитувчи Иномжон Турсунбоев ва 41-сонли мактаб жамоасини, юртимиздаги барча устозларни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимиздан табриклаб, хайрли ва машаққатли ишларида омад ҳамда зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз!

О.Худойберганова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026