13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:22
Фан ва таълим 👁 273

Ёш авлод тарбияси ишончли қўлларда

Ёш авлод тарбияси ишончли қўлларда

Амударё туманида фаолият юритаётган мактабгача таълим ташкилотлари орасида 7-сонли мактабгача таълим ташкилотининг ўз ўрни бор. Боиси, бу масканнинг кўп йиллик шонли йўли ва ана шу йўлни босиб ўтиб, ҳаётда ўз ўрнини топган бир қатор “қалдирғоч”лари бор.

Барно Худойберганова раҳбарлик қилаётган ушбу мактабгача таълим ташкилоти туман ҳокимининг 2010 йил 19 январдаги 22-сонли қарори асосида ташкил қилинган.

Мазкур муассаса биноси 2018 йилда тубдан қайта реконструкция қилинди. Махсус лойиҳа асосида 70 ўринга мўлжаллаб қурилган ва 2019 йил февраль ойида қайта ишга туширилган муассаса биноси 2 қаватдан иборат.

Ташкилот тарбияланувчиларининг – ўсиб келаётган болажонларнинг тоза ҳаводан нафас олишлари ҳамда бу ерга ташриф буюрувчиларга эстетик завқ улашиш мақсадида бинонинг теварак-атрофида турли хил манзарали дарахтлар экилган. Мунтазам равишда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилади. Бундан ташқари, кичкинтойларнинг қиш фаслида иссиқ ва шинам хоналарда тарбия олишлари, машғулотларни ўташлари учун иситиш тизими сифатли қилиб ўрнатилган.

Айтиш жоизки, олдинги мактабгача таълим тизими билан бугунги тизимни солиштирадиган бўлсак, бир-биридан тубдан фарқ қилади. Эндиликда ота-оналар фарзандини боғчага беришлари учун ойлаб навбат кутмайди. Идорама-идора юриб сарсон бўлмайди. Бу эса юртимизда ёш авлоднинг таълим-тарбиясига ва келажагига бўлган эътиборнинг ёрқин намунаси экани шубҳасиз.

Болажонларнинг иккинчи уйига айланган ушбу масканнинг бағри кенг, ҳозирги кунда ташкилотда рўйхат бўйича 240 нафар бола, 3 та асосий гуруҳнинг ҳар бирида 30 нафардан жами 90 нафар, шунингдек, 4 та қисқа муддатли гуруҳда 80 нафар бола, 2 та мажбурий гуруҳда эса 50 нафар келажагимиз эгалари тарбияланмоқда.

Сувни қандай шаклдаги идишга солсангиз сув ўша идишнинг шаклини олади. Ниҳолнинг келажаги эса, шубҳасиз, уни тарбиялаётган боғбонга боғлиқ. Бугун Амударё туманидаги 7-сонли МТТда фарзанди тарбияланаётган ота-оналарнинг фарзанди тарбиясидан кўнгли тўқ, сабаби улар ишончли қўлларда.

Ташкилотда ҳозирда жами 25 нафар ходим фаолият юритади. Шулардан 13 нафари тарбиячи ва 9 нафари ёрдамчи тарбиячилардир.

Мактабгача таълим ташкилоти тумандаги энг намунали ташкилотлардан бири ҳисобланади. Замонавий услубда қурилган бино лойиҳа бўйича 3та гуруҳга мўлжалланган. Ундан ташқари, ошхона, тиббий хизмат бўлими, омборхона, мусиқа ва спорт хоналари, болалар майдончалари ва айвончалар мавжуд.

Боғча инсон камолоти йўлида бунёд бўлажак қўрғоннинг катта ҳаётга қўйиладиган мустаҳкам пойдевордир. Шу сабаб у ердаги таълим-тарбиядан ташқари, яратилган шарт-шароитлар ҳам боланинг келажагини белгилаб беради.

Ташкилот Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг махсус қарори асосида замонавий мебель жиҳозлари, телевизор билан жиҳозланган. Гуруҳларда 5та ривожлантирувчи марказлар ҳамда “Маънавият” ва “Спорт” бурчаклари ташкил қилинган. Шунингдек, 2022-2023 ўқув йили давомида асосий йил вазифаларини бажариш мақсадида мактабгача ёшдаги болаларга таълим ва тарбия бериш, соғломлаштириш, педагогларнинг бола тарбиясидаги билимларини кенгайтириш ва салоҳиятларини ошириш мақсадида кўпгина ижобий ишлар олиб борилмоқда.

Масъулият бор жойда ишнинг унуми бўлади. Тажриба бор жойда эса ишнинг сифати яхшиланади. Агарда унга болафеъллик, хушмуомалалик каби гўзал фазилатлар эргашса нур устига аъло нур. Кичкинтойларга ана шундай сифатларга эга ходимлар тарбия бераётган ушбу даргоҳдан келажакда комил инсонлар етишиб чиқишига умид боғлагимиз келади.

Азиза Мадраҳимова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026