Жўқорғи Кенгес Раиси қиличбойлик фаоллар билан учрашди
11 сентябрь куни Қорақалоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев Амударё туманининг Қиличбой овулида маҳалла фаоллари, кўчабошчилари ва нуроний оқсоқоллари билан учрашди.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда олис ҳудудларни ободонлаштириш ишлари Республика бўйича кенг миқёсда давом этмоқда.
Тахтакўпирдаги “Белтау”, Қораўзакдаги “Қараўзек”, Тўрткўлдаги “Қумбасқан” овулларидан тортиб, Нукус шаҳридаги шароити оғир маҳаллаларда ҳам бундай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Учрашувда шундай тадбирларнинг давоми сифатида Амударё туманидаги маҳаллаларни кенг кўламда ободонлаштириш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга ҳар томонлама ечим топиш чоралари Қиличбой маҳалласидан бошланиши айтиб ўтилди.
Шунингдек, Осиё тараққиёт банки маблағлари эвазидан амалга ошириладиган дастур бўйича Қиличбой сув тақсимлаш қурилмасини реконструкция қилиш ҳамда Қиличбой, Аёқчи, Хизр эли овул ва маҳаллалари ҳудудида жами 40 км. узунликдаги кўчаларга сув тармоғини тортиш ишларини жадаллаштириш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Ўз навбатида маҳалла фаоллари ва нуронийлар Президентимизнинг топшириғига биноан овулга қаратилаётган алоҳида эътибор учун, ҳудуд аҳлининг фаровон турмуш кечиришига муносиб шароит яратилаётгани учун миннатдорчилик изҳор этдилар.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶