12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:51
Сиёсат 👁 267

САЙЁР ҚАБУЛЛАР – АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ БИЛАН ИШЛАШДА САМАРАЛИ УСУЛ

САЙЁР ҚАБУЛЛАР – АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ БИЛАН ИШЛАШДА САМАРАЛИ УСУЛ

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва тезкор ечим топишда республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилаётган сайёр қабулларнинг аҳамияти катта. Ушбу самарали усулнинг йўлга қўйилгани, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилаётгани аҳолининг эртаги кунга ишончини мустаҳкамламоқда.

Амударё туманида ҳам Президент Қабулхонаси, секторлар раҳбарлари иштирокида режа асосида барча ҳудудларда сайёр қабуллар ташкил этилиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилаётир.

10 сентябрь куни Манғит шаҳридаги Олмазор, Гулзор, Ойбек номли маҳаллалар аҳолиси ҳаёти билан танишиш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида 1-сектор масъуллари ва тумандаги Президент қабулхонаси мудири Эркин Ражабовнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Собурова, тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабов, Олмазор, Гулзор, Ойбек номли маҳаллалар фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, профилактика инспекторлари, тумандаги корхоналар, ташкилотлар раҳбарлари, банклар бошқарувчилари ва маҳаллалардан 30 нафардан зиёд фуқаролар иштирок этдилар.

Тадбирда дастлаб маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли лавозимлари жорий этилганлиги аҳоли билан ишлаш, мавжуд муаммоларни аниқлашда ва бартараф этишда жуда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Жорий йилнинг ўзида янги иш ўринларини яратиш, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва доимий даромадга эга бўлишлари учун мазкур маҳаллаларда ҳам ўндан зиёд тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди, кам таъминланган эҳтиёжманд оилалар қўллаб-қувватланди, айрим ишсиз ёшлар тадбиркорликка, касб-ҳунарга ўқитилиб, фаолиятини бошлашлари учун кредитлар ажратилди.

Шу куни сайёр қабул давомида 10 нафар фуқаролар турли муаммолар юзасидан мурожаат қилдилар. 10та мурожаатнинг 2таси яъни Ойбек номли маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаронинг яшаш ҳовлиси олдидаги электр линияси ўтган ёғоч устун чириб, атрофдагиларга хавф солаётгани хусусидаги, Гулзор маҳаллада яшовчи фуқаронинг ҳовлиси олдидаги яшил ҳудудга экилган дарахтлар электр симига тегиб, хавфли вазият юзага келгани хусусидаги мурожаатлари бўйича соҳа масъулларига муаммоларни ҳал этиш топширилди.

Қолган 8та – банкдан кредит олиш, кўчаларнинг ички йўлларини таъмирлаш ва болалар майдончаси қуриш каби мурожаатлар ҳам ҳал этиш учун назоратга олинди. Шунингдек, масъуллар томонидан аҳолини қизиқтирган саволларга ҳам батафсил жавоблар берилди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026